Ҳисобот саналари яқинлашмоқда! ҚҚС, дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ бўйича ҳисоб-китобларни топширишни ёддан чиқарманг

19.05.2020

Ҳурматли бухгалтерларга ҳисобот топшириладиган саналар ҳақида эслатиб ўтамиз:


20 май:

  • 2020 йил апрель ойи учун ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни ;
Эътибор беринг
Бунда Ҳисоб-китоб ортиб борувчи якун билан эмас, балки 2020 йил апрель ойи кўрсаткичлари асосида тўлдирилади . Шаклни тўлдиришнинг айрим жиҳатларини my.soliq.uz сайтида – шаклга бириктирилган йўриқномадан аниқлаштириб олишингиз мумкин.

ҚҚС ҳисоб-китобига «Ҳисобварақ-фактуралар рўйхати»ни юклаб олиш тугмаси назарда тутилган. Унинг ёрдамида E-factura электрон ҳисобварақ-фактуралар тизимининг маълумотлар базасидан ҚҚС ҳисоб-китобига 4 ва 5-иловаларга файл-шаблонлар автоматик тарзда тўлдирилади. Бироқ буни фақат тасдиқланган (ЭРИ билан имзоланган) ҳисобварақ-фактуралар бўйича амалга ошириш мумкин.

Эътибор беринг
Бир ойда товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмаси 1 млрд сўмдан ошмайдиган, электрон ҳисобварақ-фактураларни қўллайдиган ҚҚС тўловчилар томонидан 2020 йил 1 апрелдан 31 декабргача ҚҚС ҳар чоракда ҳисобланиши ва тўланиши лозим. Бундай солиқ тўловчилар чоракнинг биринчи ойи учун солиқ органларига тегишли хабарномани (шакли my.soliq.uz порталида жойлаштирилган, шакл коди – 10012_1) солиқ тўлашнинг дастлабки муддатидан кечиктирмай (апрель ойи учун – 20 майдан кечиктирмай) тақдим этишлари лозим  .
  • 2020 йил май ойи учун солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган юридик шахслар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни.

Бунда солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган, айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар бўлмаган юридик шахслар, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловлари ҳар чорак учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади ;

  • 2020 йил апрель ойи учун солиқ агентлари томонидан норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг сўнгги куни. Солиқ суммаси норезидентга даромадлар тўланган куннинг кейинги кунидан кечиктирмай бюджетга тўланади ;
  • 2020 йил апрель ойи учун чет эллик шахслардан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни . Бунда Ҳисоб-китоб ортиб борувчи якун билан эмас, балки 2020 йил апрель ойи кўрсаткичлари асосида тўлдирилади ;
  • 2020 йил апрель ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни ;
  • 2020 йил апрель ойи учун солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботи тақдим этишнинг сўнгги куни. Солиқ суммаси дивидендлар ва фоизлар тўланган куннинг кейинги кунидан кечиктирмай бюджетга тўланади .

Дивидендлар ва фоизлар солиқ ҳисоботида қандай акс эттирилишини бу ерда ўқинг.


23 май:

  • 2020 йил май ойи учун жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан фойда солиғи бўйича ойлик бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни. 

Президентнинг 3.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон Фармонининг 15-бандига мувофиқ фойда солиғини аввалги чорак якунлари асосида ҳисоблаш бўйича ўрнатилган талабларни бекор қилган ҳолда, ушбу солиқни тўловчилар 2020 йилнинг II чорагидан бошлаб кутилаётган ҳажмларидан келиб чиқиб фойда солиғи бўйича аванс тўловлар суммаси тўғрисида маълумотнома тақдим этиш ҳуқуқига эга. Бу ҳақда бу ерда батафсил ўқинг.

Эътибор беринг
Солиқ кодексининг 340-моддаси 3-6-қисмларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган ҳар ойлик бўнак тўловининг суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, кўрсатилган тўловлар тегишли чоракда амалга оширилмайди . Солиқ тўловчилар, шу жумладан янгидан ташкил этилган, жами даромади жорий ҳисобот даври мобайнида 5 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар ҳар ойлик бўнак тўловларини бундай ошиб кетиш содир бўлган тўлиқ чорак ўтганидан кейин тўлайди . Ҳар ойлик бўнак тўловлари солиқ органлари томонидан ҳисоблаб чиқарилади .
Эътибор беринг
23 май дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли юқорида кўрсатилган харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни 25 майга кўчирилади  .

25 май:

  • 2020 йилнинг апрель ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни .
Эътибор беринг
Президентнинг 19.03.2020 йилдаги ПФ-5969-сон ва 3.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон фармонлари билан баъзи тадбиркорлик субъектларига айрим солиқлар бўйича тўлов муддатини кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) имконияти тақдим этилган. Бу ҳақда батафсил бу ерда ва бу ерда ўқинг.

Татьяна ЛИМАРЕВА.

Экспертлар ўз нуқтаи назарларидан келиб чиққан ҳолда тушунтириш берганлар, улар Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот берувчи асос бўлади.
Buxgalter.uz янгиликларини биринчи бўлиб олиш учун Telegram-каналга обуна бўлинг