Қандай қилиб “масофадан ишлаш” даврида II чоракни хатоларсиз ёпиш мумкин

preview

2020 йил II чорак учун солиқ ва молиявий ҳисоботларнинг “долзарб” саналари яқинлашмоқда. Карантин ҳамма корхоналарда ҳам тугамаган, демак, бухгалтер яна барча зарур ҳужжатларни “масофадан” тўплашига тўғри келади. Бундай вазиятда қандай қилиб хатарлар ва хатоларни камайтириш мумкин? Buxgalter.uz ёрдамидан фойдаланинг.

Биринчидан, E-faсtura – my.soliq.uz да электрон ҳисобварақ-фактуралар сервиси ёрдамида:

  • ким сизга 2020 йил апрель-июнь ойлари учун ҳисобварақ-фактуралар ва бажарилган ишлар далолатномаларини тақдим этганини, контрагентларнинг қайсиларига ушбу даврда уларни тақдим этганингизни текширинг. Бунинг учун:

1) “Олинганлар” ёки “Жўнатилганлар” бўлимини танланг;

2) “Фильтр” тугмасига босинг;

3) керакли даврни кўрсатинг (масалан, 01.04.2020 й. – 30.06.2020 й.);

4) “Излаш” тугмасига босинг;

5) “Excel га юклаш”га босинг;

Натижада сиз қулай Excel форматида олинган ва жўнатилган ЭҲФ ва бажарилган ишлар далолатномалари бўйича таққослаш учун реестрни оласиз. Уни ўзингизнинг иш ШКда қулай жойда сақлаб қўйинг;

  • товарлар ва хизматларнинг барча кўрсаткичлари тўғрилигини, тузатувчи ҳисобварақ-фактураларни бажариш заруратини текширинг ;
  • ушбу маълумотларни бухгалтерлик дастуридаги ҳисоб маълумотлари билан таққосланг;
  • олдинги ҳисобот даври (2020 йилнинг январь-март ойлари) учун барча ҳисобварақ-фактуралар ва бажарилган ишлар далолатномалари сизда бухгалтерия ҳисобида ўтказилганлигига ишонч ҳосил қилинг. Бунинг учун сиз, юқорида таърифланган тарзда, олинган ва жўнатилган ЭҲФ бўйича таққослаш файл-реестрни юклаб олишингиз мумкин.

Иккинчидан, бухгалтерлик дастурида ҳисобот даври учун барча қолган бошланғич ҳужжатларни ўтказинг. Бунинг учун:

  • 2020 йилнинг апрель-июнь ойлари учун “масофадан” олинган ҳужжатларни текширинг (фотоҳисоботлар, Телеграм-каналлардаги файллар, ходимлар сизга почта орқали жўнатган ҳужжатларнинг фото ва скриншотлари: буйруқлар, иш вақтини ҳисобга олиш табеллари, савдо агентларининг ҳисоботлари, хизмат сафарлари ва корпоратив карта маблағларидан фойдаланиш бўйича бўнак ҳисоботлари ва ҳ.к.);
  • “Банк-мижоз” ёки “Интернет-банкинг” тизими ёрдамида ҳисобот даври учун ҳисобварақлар, шу жумладан КБКда маблағлар ҳаракати бўйича банк кўчирмасини шакллантиринг ва таҳлил қилинг. Қолдиқни асосий, иккиламчи ва махсус ҳисобварақлар, валюта ҳисобварағи бўйича банк кўчирмаси ва бухгалтерлик дастури маълумотлари билан солиштиринг. Эҳтимол, сиз ниманидир – қандайдир тўлов  топшириқномасини, ҳисобварақдан банк фоизини ёки “Банк-мижоз” тизими, терминалдан фойдаланганлик учун абонент тўловини ечишни ва ҳ.к.ни эътибордан қочирган бўлишингиз мумкин;
  • имкон қадар  контрагентларингиздан электрон шаклда таққослаш далолатномаларини сўраб олинг ва улар билан тузинг. Бу жуда муҳим, сабаби 2020 йилнинг январь-май ойлари учун ҳисобот натижалари бўйича ҚҚС ҳисоб-китоби, айниқса – у ЭҲФ маълумотлари асосида автоматик тарзда тўлдириш режимига ўтказилгандан кейин, солиқ органлари ва бухгалтерларнинг ўзлари шакллантирилган ва тасдиқланган ЭҲФ кўрсаткичларида талай хатолар аниқладилар.

Шу боис реализация қилинган ва олинган товарлар ва хизматлар бўйича сизнинг кўрсаткичларингиз контрагентларингиз кўрсаткичлари билан тўғри келишига ишонч ҳосил қилинг.

Эҳтимол, шунингдек, сизда ҳисобварақ-фактураларнинг бир қисми фақат қоғоз шаклида қолиб кетган бўлиши мумкин. Уларни ЭҲФ тизимига ўтказиш шарт, сабаби энди олинган ва жўнатилган ҳисобварақ-фактураларнинг реестрлари (4-илова “Харид қилинган товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар (ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатлар) реестри” ва 5-илова “Реализация қилинган товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар (ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатлар) реестри”) ҚҚС ҳисоб-китобида ЭҲФ маълумотлари асосида шакллантирилади;

  • бухгалтерлик дастурида ҳисобот даври учун иш ҳақи, дивидендлар, хизмат сафари ҳақи ва бошқа тўловлар ҳисобланганлиги ва тўланганлиги акс эттирилганлигини текширинг.

Эслатиб ўтамиз,  микрофирмалар ва кичик корхоналар 2020 йилнинг май-июнь ойларида 1% ставка бўйича ижтимоий солиқни қўллайдилар;

  • шунингдек, қарз олиш ва сўндириш бўйича шартномаларни таҳлил қилинг. Улар орасида улар бўйича фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ солинадиган базани ҳисоблаш зарур бўладиган фоизсиз ёки “кам фоизли” (МБнинг 15% миқдоридаги қайта молиялаштириш ставкасидан паст) қарзларни текширинг ;
  • 2020 йилнинг II чораги учун алоҳида, шунингдек ярим йиллик учун ўсиб борувчи якунни инобатга олган ҳолда айланма-сальдо ведомостини шакллантиринг. Унда “қизиллар”, контрагентлардан ёпилмаган суммалар ва ҳ.к. бўлмаслигини текширинг. Бунинг учун бухгалтерия ҳисоби бўйича аналитикани инобатга олган ҳолда контрагентлар бўйича қолдиқларни солиштиринг (масалан, шартнома №) - 4000, 4200, 4300, 4700, 4800 ва 6000, 6300, 6600, 6700, 6800, 6900 ва бошқалар;
  • таннархни шакллантиринг, даромадлар ва харажатлар счётларини ёпинг (9000, 9100, 9300, 9400, 9500, 9600, 9700). Шунингдек, барча ҳужжатлар, маълумотлар регистрлари, регламент ҳисоботлари сизда бухгалтерлик дастурида ўз вақтида ўтказилганлигига – уларни шакллантиришнинг даврийлиги ва кетма-кетлиги бузилмаганлигига ишонч ҳосил қилинг, улар даврни ёпишга, таннархни ва молиявий натижаларни шакллантиришга таъсир кўрсатиши мумкин;
  • харажатлар таснифини, улар таннархга, реализация бўйича харажатларга, маъмурий ва бошқа харажатларга тўғри киритилганлигини текширинг. Фойда солиғи тўловчилари барча харажатларни чегириладиган ва чегирилмайдиган харажатларга ажратилиши тўғрилигини диққат билан таҳлил қилишлари зарур. Бунда сизга “Норма” эксперти Наталья МЕМЕТОВАнинг  маслаҳатлари ёрдам беради;
  • фойда солиғини ҳисобланг (агар сиз – тўловчи бўлсангиз) ва ҳисобда – Дт 9810 Кт 6410 ўтказма билан акс эттиринг;
  • агар сизнинг корхонангиз кичик бизнес субъектларига кирмаса, молиявий ҳисоботни – 2020 йил II чорак учун Бухгалтерлик баланси ва Молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботни тўлдиринг. Бу ерда кичик корхоналарга тегишлилик мезонларини аниқлаштириб олиш мумкин.

 

Эътибор беринг
2020 йил II чорак учун Молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботни тўлдирган ҳолда солиқ органлари кўрсаткичларнинг ўлчов бирлигини – мингдан бирликка (сўм) ўзгартирганлигини ёдда тутинг. Батафсил – бу ерда.

 

II чорак учун молиявий ҳисобот Молиявий ҳисобот шаклларини тўлдириш бўйича қоидаларга мувофиқ тўлдирилади. Уни юридик шахслар 25 июлга қадар тақдим этади , бундан қуйидагилар мустасно:

  • ҳисобот чораги тугагандан сўнг 40 кун мобайнида чораклик ҳисоботлар тақдим этадиган вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар;
  • йилда 1 марта  - ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартидан кечиктирмай молиявий ҳисоботларни тақдим этадиган хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари;
  • йилда 1 марта - ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартидан кечиктирмай молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни юридик шахс мақомига эга бўлган бюджет ташкилотлари;
  • йилда 1 марта - ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай молиявий ҳисоботни тақдим этадиган кичик корхоналар ва микрофирмалар.

Агар карантиндан чиққандан кейин сиз ҳисоб маълумотларида хатони аниқласангиз:

  • молиявий ҳисобот кўрсаткичларига кейинги ҳисобот даврида тузатиш киритиш мумкин ;
  • солиқ ҳисоботини қайта топширишга тўғри келади .

Татьяна ЛИМАРЕВА