Қандай қилиб рўйхатдан ўтказувчи ва ваколатли органлар маълумотлари бўйича юридик шахс тўғрисида ахборот олиш мумкин

preview

Ташкилот тўғрисидаги барча йиғма маълумотлар – унинг фаолияти, СТИРи, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги, устав фонди миқдори, таъсисчилари ва уларнинг улушлари - Рўйхатдан ўтказувчи ва ваколатли органлар маълумотлари бўйича юридик шахс тўғрисида маълумотномада мавжуд. Buxgalter.uz сиз учун мазкур маълумотномани қандай олиш ҳақида батафсил йўриқномани тайёрлади.

Бунинг учун Давлат статистика қўмитаси сайтининг http://registr.stat.uz/ бўлимига киринг.

Функциялар қаторида таклиф этилган “Маълумотномалар”, “Излаш”, “Авторизация учун ДТни юклаб олиш”, “Авторизация қилиш” тугмалар қаторида – “Излаш” тугмасига босинг.

Унга босгандан сўнг очилган ойнада қуйидагиларни киритинг:

  • ташкилотнинг СТИРи (ўзингизнинг ёки сиз маълумотларини текширишингиз лозим бўлган ташкилотни);
  • расмдаги кодни.

Такроран пастроқдаги “Излаш” тугмасига босинг. Агар маълумотлар тўғри киритилган бўлса, Маълумотнома бир неча сонияда автоматик тарзда шакллантирилади.

Маълумотномани PDF форматида юклаб олиш учун шунчаки “сичқонча”нинг ўнг тугмаси билан Маълумотноманинг ўзига босинг. Сизга уни юклаб олиш таклиф қилинади. PDF файлини юклаш ойнасига босинг ва у сизнинг компьютерингизнинг “Юклаш” бўлимига ўтади.

Виктория БЕЗГИНА