10 июлга қадар янги “Соғлом турмуш тарзи йиғими”ни тўлаш зарур

preview

2021 йил 1 июндан бошлаб алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар мажбурий йиғимни тўлайдилар. “Соғлом турмуш тарзи” платформаси шахсий ғазна ҳисобварағида жамланган ушбу маблағлар бир суткада 10 минг ва ундан ортиқ қадам юрган фуқароларни рағбатлантиришга сарфланади.

Янги йиғимни қандай ҳисоблаб чиқариш ва тўлашни buxgalter.uz ДСҚда аниқлаштирди.


Йиғим аҳолини кунлик юриш ва югуришга тарғиб қилишга йўналтирилган 28.04.2021 йилдаги «Соғлом турмуш тарзи» платформаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 253-сон ВМҚга мувофиқ жорий этилган.

Тўлов суммаси алкоголь (пиво, ароқ) ҳамда тамаки маҳсулотларини реализация қилиш ҳажмлари ва белгиланган йиғим миқдорларидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади (28.04.2021 йилдаги 253-сон ВМҚга 1-илова, 2-илованинг 6-банди):

Маҳсулот тури

Йиғим миқдори

Пиво

500 сўм/ 1 дал учун

Ароқ

500 сўм/ 1 дал учун

Сигарет

500 сўм/ 1000 дона

Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10 кунидан кечиктирмай:

  • йиғимни ҳисоблаб чиқаришлари ва «Соғлом  турмуш  тарзи»  платформаси  шахсий  ғазна ҳисобварағига (28.04.2021 йилдаги 253-сон ВМҚга 1-илова, 2-илованинг 8-банди) тўлашлари;
  • ҳисоботни солиқ органларига топшришлари (28.04.2021 йилдаги 253-сон ВМҚга 1-илова, 2-илованинг 9-банди) шарт.

Ҳисоб-китобнинг электрон шакллари ва тўлов топшириқномаларини шакллантириш учун махсус созламалар солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетларида июнда пайдо бўлади.

Эътибор беринг!
Биринчи марта 2021 йил 10 июлга қадар йиғимни тўлаш ва у бўйича ҳисоботни топшириш зарур.
Эътибор беринг!
Ўзгартиришлар Фойда солиғи ҳисоб-китобига дахл қилади. «Соғлом турмуш тарзи» платформаси учун йиғимлар СКда белгиланган тартибда фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда чегириладиган харажатлар тоифасига киритилади (28.04.2021 йилдаги 253-сон ВМҚга 1-илова, 2-илованинг 10-банди).

Солиқ органлари йиғим тўғри ҳисоблаб  чиқилиши  ва  ўз  вақтида  тўланиши, шунингдек ушбу тўловларнинг солиқ тўловчиларнинг шахсий карточкасида  ҳисоби акс эттирилиши устидан назорат қилади (28.04.2021 йилдаги 253-сон ВМҚга 1-илова, 2-илованинг 12-13-бандлари).

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади