Атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги учун қарздорлар 2021 йилда тўловларни оширилган ставкалар бўйича ва пеня билан тўлайдилар

preview

2021 йил учун атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги учун компенсация тўловларини тўламаган ташкилотлар уларни оширилган миқдорлар бўйича тўлайдилар. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Фарҳод ДЕҲҚОНОВ тушунтирди: 


-
“Атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги учун компенсация тўловларини қуйидагилар тўлайди :

  • ифлослантирувчи моддалар ташламаларини атроф табиий муҳитга чиқариб ташловчи, оқова сувларни оқизувчи ва чиқиндиларни жойлаштирувчи юридик шахслар;
  • юридик шахслар, шунингдек, юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи ҳамда шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари коммунал канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларни нормативдан ортиқча оқизувчи жисмоний шахслар.

Эслатиб ўтаман: атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг тоифалари 22.11.2018 йилдаги 949-сон ВМҚга 2-иловада белгиланган.

I ва II тоифага мансуб тўловчилар компенсация тўловларини ҳар чоракда - ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунигача амалга оширадилар . Барча қолган ташкилотлар йилига 1 марта - ҳисобот давридан кейинги йилнинг 5 февралигача тўлайдилар .

2021 йил 12 апрелдан бошлаб ҳисоб-китобларда, шу жумладан - қарздорлар билан ҳисоб-китобларда 12.04.2021 йилдаги 202-сон ВМҚ бидан белгиланган янги меъёрлар қўлланилади. 11.10.2018 йилдаги 820-сон ВМҚга асосан илгари амал қилган меъёрлар билан солиштирганда тўлов миқдорлари оширилган.

Муддати ўтказиб юборилган тўловга муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун 0,1% миқдорида пеня қўлланилади. Пеня миқдори қарздорлик умумий суммасининг 50%идан ортиқ бўлиши мумкин эмас .

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади