Ким Корхона паспортини топшириши зарур (Exсel да тўлиқ рўйхат)

preview

2 апрелга қадар давлат улушига эга корхоналар статистика органларига Корхона паспортини торширишлари зарур. Buxgalter.uz тафсилотларни Давстатқўмда аниқлаштирди:


– Мазкур талаб татбиқ этиладиган хўжалик юритувчи субъектларнинг тўлиқ рўйхатини бу ерда юклаб олиш мумкин.

Корхона паспорти - бу намунавий электрон шакл бўлиб, корхонанинг асосий ишлаб чиқариш ва иқтисодий параметрларини акс эттиради. У статистика органларига ҳар йили 2 апрелга қадар электрон шаклда жўнатилади.

Эътибор беринг!
Агар корхонада юридик шахс мақомига эга бўлмаган алоҳида бўлинмалар мавжуд бўлса, Паспорт Ўзбекистон ҳудудидаги мазкур барча алоҳида бўлинмаларни ҳисобга олган ҳолда расмийлаштирилади.

Агар Паспорт тақдим этилмаган ва/ёки Паспорт ва бошқа статистика ҳисоботлари маълумотларида тафовутлар аниқланган бўлса, Давстатқўм 20 апрелдан кечиктирмай бу ҳақда давлат ва хўжалик бошқаруви органларини хабардор қилади. Бошқарув органлари тузилмасига кирмайдиган корхоналар бўйича эса, ахборот тегишли ҳудуднинг ҳокимлигига юборилади.

Батафсил йўриқномалар ва Корхона паспортини топшириш учун зарур бўлган барчаси, жумладан тўлдириш учун шаклга ҳавола - бу ерда.


 Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

Бошқа тузилмаларда ҳисобот Бошқа тузилмаларда ҳисобот Бошқа тузилмаларда ҳисобот /uz/publish/doc/text168510_kim_korhona_pasportini_topshirishi_zarur_exsel_da_tuliq_ruyhat