Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.05.2001 й. 207-сон "Хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасаларининг, ҳалқаро ташкилотлар ваколатхоналарининг ҳамда улар ходимларининг Ўзбекистон Республикасидаги фаолияти тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.05.2001 й.

N 207


ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАР

ДИПЛОМАТИК ВАКОЛАТХОНАЛАРИ,

КОНСУЛЛИК МУАССАСАЛАРИНИНГ, ҲАЛҚАРО

ТАШКИЛОТЛАР         ВАКОЛАТХОНАЛАРИНИНГ

ҲАМДА УЛАР ХОДИМЛАРИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИДАГИ ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА


Хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасаларининг, халқаро ташкилотлар ваколатхоналарининг ва улар ходимларининг фаолиятини тартибга солиш ва такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;

Хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари, халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналарини ва уларнинг ходимларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида аккредитация қилиш тартиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари ўзларининг идоравий норматив ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 25 апрелдаги 146-сон қарори 6-бандининг иккинчи хатбоши ва 1995 йил ноябрдаги 436-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири А.Ҳ. Комилов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов



Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 9-сон, 47-модда; 2002 й., 14-сон, 112-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2001 й., N 5, 26-модда.