Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Дон ва дон маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ички ташиш, қайта ишлаш ва сотишнинг дастлабки ҳисобини юритиш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 25.05.2006 й. 95-сон Қарорига илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 25 майдаги

95-сон қарорига

ИЛОВА



Дон ва дон маҳсулотларини қабул

қилиш, сақлаш, ички ташиш, қайта ишлаш

ва сотишнинг дастлабки ҳисобини юритиш

ва расмийлаштириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом дон ва дон маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ички ташиш, қайта ишлаш ва сотишнинг дастлабки миқдор ва сифат жиҳатидан ҳисобини юритиш ва ҳужжатлар билан расмийлаштириш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомнинг амал қилиши давлат эҳтиёжлари учун дон харид қилиш, уларни сақлаш, қайта ишлаш ҳамда дон ва дон маҳсулотларини сотиш фаолиятини амалга оширувчи мулкчилик шаклларидан қатъи назар, барча хўжалик юритувчи субъектларга татбиқ этилади. Бундай корхоналар сирасига дон тайёрлаш корхоналари, элеваторлар, тегирмонлар, ёрма, омухта ем ва уруғни қайта ишлаш корхоналари ва бошқа корхоналар киради.


2. Дон ва дон маҳсулотларининг миқдор ва сифат жиҳатидан дастлабки ҳисоби (кейинги ўринларда "дастлабки ҳисоб" деб аталади):

дон ва дон маҳсулотларининг сақланиши ва улардан оқилона фойдаланилиши устидан назорат қилишни;

дон ва дон маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, уларга ишлов беришда, шунингдек дон маҳсулотлари ишлаб чиқаришда уларнинг массаси ва сифати ўзгаришини аниқлашни;

сотувчилар (етказиб берувчилар) ҳамда харидорлар (олувчилар) ўртасида, шу жумладан, ички ташишда дон ва дон маҳсулотлари учун ҳисоб-китобларнинг тўғрилигини;

дон ва дон маҳсулотлари сифати ёмонлашувининг олдини олишни таъминлаши шарт.


3. Дастлабки ҳисоб дон ва дон маҳсулотлари билан барча хўжалик операциялари тўғрисидаги ахборотларни, уларни ялпи, узлуксиз ва ҳужжатли ҳисобга олиш йўли билан йиғиш, рўйхатдан ўтказиш ва умумлаштиришнинг тартибга солинган тизимини ифодалайди.


4. Миқдор ва сифат жиҳатидан дастлабки ҳисобни ташкил этишни ва унинг тўғрилигини корхона раҳбари таъминлайди.


5. Дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларининг миқдор жиҳатидан ҳисоби ва улар билан операциялар физик оғирликда бир килограммгача аниқликда олиб борилади. Бундан ташқари, ун ва ёрманинг, шунингдек заводда идишга жойлаштирилган маккажўхори ва бошқа экинлар уруғининг ҳисоби идишлар сони бўйича юритилади.


6. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


дон - ғалла ва дуккакли экинлар, мойли экинларнинг озиқ-овқат, ем ва техник мақсадда фойдаланиладиган дони;


дон маҳсулотлари - ун, ёрма, нон-булка ва макарон маҳсулотлари, омухта ем, ем аралашмаси, кепак ва донни қайта ишлашдан олинган қўшимча маҳсулотлар;


дон ва уни қайта ишлаш маҳсулотларининг сифат сертификати - дон ва уни қайта ишлаш маҳсулотлари сифатининг норматив ҳужжатлар талабларига, шунингдек уларнинг кўрсатиб ўтилган маҳсулотни тайёрлаган корхона номига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжат;


ИЧТЛ - ишлаб чиқариш технология лабораторияси;


йироқдаги пунктлар - корхонага тегишли бўлган, дон топширувчилардан донни қабул қилувчи ва уни вақтинча сақлаш функциясини бажарувчи, юридик шахс мақомига эга бўлмаган пунктлар;


рекламация далолатномаси - дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари сифат ва миқдор жиҳатидан мувофиқ бўлмаганда, уларни қабул қилишда эътироз билдириш учун тузиладиган далолатнома.


7. Моддий жавобгар шахслар - дон ва дон маҳсулотларининг миқдор ва сифат жиҳатидан сақланиши учун масъул бўлган шахслар: элеваторлар ва механизациялаштирилган дон сақлаш омборларининг катта мастерлари (ишлаб чиқариш участкалари бошлиқлари), ишлаб чиқариш участкалари мастерлари, омбор мудирлари, йироқдаги пунктларнинг омборларга бевосита мутассаддилик қилувчи мудирлари, маккажўхори уруғлигига ишлов берувчи маккажўхори донини калибрловчи цехлар бошлиқлари, омухта ем комплексларининг ишлаб чиқариш бошлиқлари, омборларга мутасаддилик қилувчи уруғлик тозаловчи корхоналар (цехлар) бошлиқлари. Тегирмонлар, ёрма, омухта ем ва уруғлик тозаловчи корхоналарда (цехларда) тайёр маҳсулотларнинг миқдор ва сифат жиҳатидан сақланиши учун, улар омборларга берилгунгача, корхоналарнинг ишлаб чиқариш цехлари бошлиқлари жавоб берадилар.


8. Корхона раҳбарлари ҳар бир моддий жавобгар шахс билан алоҳида, ишга қабул қилиш вақтида унга топширилган ҳамда шартнома амал қилишининг барча даврида у қабул қилиб олган барча моддий бойликлар учун тўлиқ мулкий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузадилар. Шартномалар ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ билан бир вақтнинг ўзида тузилади.

Корхона раҳбари моддий жавобгар шахсни мазкур Низом билан таништириши шарт. Дон ва маҳсулотларни сақлашга жавобгар бўлган шахслар алмаштирилганда, унинг жавобгарлигида бўлган барча моддий бойликлар янги тайинланаётган шахсга қатьий равишда тарозида тортиб ёки қопланган маҳсулот миқдори жойларини қайта ҳисоблаш орқали топширилади.



II. ДАВЛАТ ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН ҚИШЛОҚ

ХЎЖАЛИГИ КОРХОНАЛАРИДАН ДОН ХАРИД

ҚИЛИШНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ


9. Дон маҳсулотлари корхоналари томонидан давлат эҳтиёжлари учун дон контрактация шартномаларига мувофиқ прейскурант харид ва шартномавий харид нархлари бўйича бевосита қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларидан харид қилинади.


10. Давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги корхоналаридан харид қилинадиган донга ўртача суткалик ёки бир марталик намуна бўйича сифат аниқланган ҳолда юк хати реестри тузилади, кейинчалик ПК-10-шакл бўйича қабул қилиш квитанцияси, навли уруғликлар харид қилишда эса ПК-10а-шакл бўйича қабул квитанцияси ёзилади.


11. ПК-10 ва ПК-10а-шакл бўйича қабул квитанциялари қатъий ҳисобот бериладиган бланкалар ҳисобланади, квитанциялар серияси ва тартиб рақами маъмурий-ҳудудий бирликлар бўйича белгиланади.


12. Қабул квитанциялари нусхаларининг зарур сонида, бироқ ҳар бир туркум ва ўсимликка камида 5 нусхадан қўлда расмийлаштирилади.


13. Қабул квитанциялари шакллари белгиланган тартибда тасдиқланади ва қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан давлат эҳтиёжлари учун дон сотилганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланади.



III. ТЕМИР ЙЎЛ ВА АВТОМОБИЛЬ

ТРАНСПОРТИДА ИЧКИ ТАШИШ ТАРТИБИДА

КЕЛТИРИЛАЁТГАН ДОН ВА ДОН

МАҲСУЛОТЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ


14. Темир йўл транспорти билан бошқа корхоналардан келтирилган дон ва маҳсулотларнинг барча туркуми қабул қилиб олувчи корхонанинг моддий жавобгар шахси ёки тарозибони томонидан темир йўл станциясининг қабул қилиб олувчи-топширувчиси билан биргаликда, автомобиль транспортида келтирилганда эса юкни етказиб келган ва шу юкнинг сақланишига жавобгар бўлган ҳайдовчи иштирокида аниқланади.

Дон маҳсулотлари ортилган вагонларни темир йўл четида мавжуд бўлган станциялар тарозиларида тортиш, вагонларни бир-биридан ажратмасдан тортиш ҳамда катта юк ортилган вагонларни (иккига бўлиб) кичик ҳажмли юкни тортишга мўлжалланган тарозиларда тортиш тақиқланади.

Юкларни тортиш натижалари тегишли тарози журналларига (28 ва 29-шакл) ёзиб қўйилади.


15. Стандарт оғирликдаги қопларга солинган маҳсулотлар тортмасдан қабул қилинади ва берилади. Туркумнинг оғирлиги жойларнинг сони ва стандарт оғирликка қараб ваколатли шахслар иштирокида аниқланади.

Юк вагондан туширилиш вақтида айрим қоплар йиртилганлиги (ёрилганлиги, тикилган жойидан сўкилганлиги ва ҳоказолар) аниқланган тақдирда мазкур қоплардаги маҳсулот тижорат далолатномасида (рекламация далолатномасида) қайд этилган ҳақиқий оғирликдан келиб чиқиб кирим қилинади.

Вагон ичида тўкилган маҳсулотлар қолдиғи мавжуд бўлса, ушбу қолдиқлар йиғилиб тортилади ҳамда ҳақиқий оғирликдан келиб чиқиб юк қабул қилувчи томонидан кирим қилинади.


16. Темир йўл транспортида келтирилган дон маҳсулотларини қабул қилиш моддий жавобгар шахс томонидан бир неча вагонда келтирилганда (14-шакл), битта вагон учун 15-шакл бўйича қабул қилиш далолатномаси билан расмийлаштирилади.


17. Қабул қилиш далолатномалари темир йўл юк хатлари билан биргаликда бухгалтерияга тақдим этилади.


18. Автомобиль транспортида келтирилган дон маҳсулотларини қабул қилиш юкни қабул қилиб олган моддий жавобгар шахс томонидан юк жўнатувчининг илова қилинган юк хатига имзо чекилиб, қабул қилиш пайтида аниқланган ундаги ҳақиқий оғирлик кўрсатилиб расмийлаштирилади.


19. Импорт бўйича келтирилган дон импорт қилувчи томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қабул қилинади, уларнинг бундан кейинги ташилиши мазкур Низомга мувофиқ расмийлаштирилади.

Портлардан импорт дон маҳсулотлари (ун, ёрма)ни ўртача коносамент оғирлик бўйича жўнатиш тақиқланади.


20. Дон ва дон маҳсулотларининг омбор ҳисоби уларнинг амалдаги миқдор ва сифат кўрсаткичлари бўйича юритилади.


21. Амалда қабул қилинган оғирлик (қоплар сони)нинг жўнатиш станцияси (бандаргоҳ, порт, корхона) юк хатида кўрсатилган оғирликдан фарқ қилиши дон ёки маҳсулотни топширувчи ёки қабул қилувчи шахслар томонидан расмийлаштирилган далолатнома билан тасдиқланади.


22. Темир йўлда ташишда дон ва дон маҳсулотлари оғирлигининг табиий камайиш нормасидан ортиқча камомади ва масса неттони аниқлаш натижаларидаги чекланган тавофут, шунингдек стандарт оғирликдаги қопларга жойланган ун, ёрма ва маккажўхори уруғидаги камомад ёки улар сифатининг ёмонлашиши мазкур Низомга 1-иловада назарда тутилган тартибда бориладиган темир йўл станцияси томонидан тузилган тижорат далолатномаси билан расмийлаштирилади.

Тўкилган ҳолда ва идишда (қопда) ташиладиган дон ва дуккакли дон, мойли ўсимликлар, барча навдаги ун, барча турдаги ёрма, кепак, омухта ем автомобиль тарозиларида тортишнинг аниқлик нормаси юк оғирлигининг +0,1 фоизидан ошмаслиги керак.

Ички йўлларда темир йўлда ташиладиган дон ва дон маҳсулотлари бўйича ҳисоб-китоб қилишда табиий камайиш ва тарози нуқсони нормаси камомади мазкур Низомга 1-иловада назарда тутилган тартибда ҳисобга олинади.


23. Дон ва дон маҳсулотлари камомадини аниқлашда ҳамда айни бир юкни жўнатувчи ва олувчининг бир типдаги тарозиларда тортишда аниқланган камомаддан тортишнинг мазкур диапазони учун автомобиль тарозиларнинг йўл қўйиладиган нуқсонига тегишли оғирликни чиқариб ташлаш зарур. Вагонлардан юкни туширишда, агар маҳсулотни сифатсиз идишда ташиш оқибатида сочилган ва кўкариб чиққан маҳсулот бўлса, бу тижорат далолатномаси билан тасдиқланиши керак. Корхоналар ушбу ҳолларда зарарни қоплаш учун эътироз жўнатувчига билдиришлари керак.


24. Табиий камайиш нормасидан ортиқ бўлган камомад ҳажми ва нетто оғирликни аниқлаш натижасидаги чекланган фарқ учун белгиланган тартибда айбдор шахсларга нисбатан эътироз билдирилади.

Юк жўнатувчиларнинг эътирозлари бўйича дон маҳсулотлари тўлиқ ортилмаганлиги ва ортиқча юкланганлигининг моддий ҳисоби бўйича тикловчи ёзувлар дафтарнинг харажат қисмида (36-шакл), ортиқча юклаш - харажат кўпайишига қора рангда, тўлиқ юкламаслик эса - харажат камайишига қизил рангда ёзилади.


25. Носоз вагонларда ёки пломбаси бузилган вагонларда келган дон маҳсулотларининг камомади ёки бузилиши учун эътироз белгиланган тартибда темир йўл ёки транспорт экспедиторлик компанияларига билдирилади.

Дон ва дон маҳсулотлари камомади (бузилиши) учун транспорт ташкилотлари ва юкни жўнатувчиларга эътироз билдириш мазкур Низомга 1-иловада назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

Келтиришда аниқланган ортиқча дон ва дон маҳсулотлари белгиланган тартибда юкни олувчи томонидан кирим қилинади, уларнинг қиймати эса юкни жўнатувчининг ҳисоб рақамига ўтказилади.


27. Автотранспорт ташкилоти томонидан етказиб берилган дон камомадининг аниқланган ҳажмига автотранспорт ташкилотларига эътирозни расмийлаштириш ва тақдим этиш учун ҳайдовчилар томонидан имзоланган юк хатлари асосида ҳар бир корхона бўйича ўсимликлар бўйича камомад ведомости тузилади.


28. Камомадни ортиқча маҳсулот билан қоплаш тақиқланади.


29. Дон (буғдой, арпа, сули, қора буғдой, маккажўхори, гуруч ва ҳоказо донлар) ва донни қайта ишлаш маҳсулотларини ташиш ва сақлашдаги табиий йўқотишлар нормаси мазкур Йўриқномага 2 ва 2а-иловаларда назарда тутилган тартибда қўлланилади.


30. Намлиги, бегона ўтлар аралашганлиги ва сифатнинг бошқа товар кўрсаткичлари бўйича дон ва дон маҳсулотлари сифатида тавофутлар мавжуд бўлганда мазкур Низомга 3-иловада назарда тутилган тартибда рекламация далолатномалари тузилади.



IV. ШАРТНОМАНИ РАСМИЙЛАШТИРИШГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР ҲАМДА ДОННИ

ҚАЙТА ИШЛАШ ЮЗАСИДАН ҚИШЛОҚ

ХЎЖАЛИГИ КОРХОНАЛАРИГА ВА БОШҚА

КОРХОНАЛАРГА, ШУНИНГДЕК ЖИСМОНИЙ

ШАХСЛАРГА КЎРСАТИЛАДИГАН ХИЗМАТЛАР

БЎЙИЧА ҲИСОБ ЮРИТИШ ТАРТИБИ


31. Донни хом ашё маҳсулоти қайтариб олиниши асосида қабул қилиб олиш ва қайта ишлаш шартнома асосида амалга оширилади, уларнинг дастлабки ҳисоби ҳам мазкур Низомга мувофиқ расмийлаштирилади, бунда маҳсулоти қайтариб олинадиган хом ашё қиймати бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ баланс ҳисоб рақамлари сифатида ҳисобга олинади.

Маҳсулоти қайтариб олинадиган дон бўйича лабораторияда ҳам, бухгалтерияда ҳам миқдор ва сифатни ҳисобга олишнинг тартиб рақами қўйилган ва ип ўтказиб тикилган, тегишли имзолар қўйилган ва корхона муҳри босилган алоҳида дафтари юритилади.



V. ДОН ВА ДОН МАҲСУЛОТЛАРИНИ

ЖЎНАТИШНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ


32. Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинган дон ва дон маҳсулотларининг тизимдан ташқари истеъмолчиларга сарфи (бериш ва юклаб жўнатиш) Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли топшириқлари асосида амалга оширилади.

Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинган дон ва дон маҳсулотларининг корхонага сарфи (бериш ва юклаб жўнатиш) учун буйруқлар (221-шакл) ва нарядлар, шунингдек улар асосида жўнатувчи корхоналар ва олувчи корхоналар ўртасида тузилган шартномалар ҳужжат (асос) бўлиб ҳисобланади.


33. Тизимдан ташқари истеъмолчиларга дон ва дон маҳсулотлари бериш буйруқ (221-шакл) билан расмийлаштирилади, уларнинг тизим ичида ташилиши нарядлар (222-шакл) билан расмийлаштирилади.


34. Корхонага тушадиган барча буйруқлар ва нарядлар дон маҳсулотларини бериш учун олинган ва ёзилган буйруқлар ва нарядларни ҳисобга олиш журналларида рўйхатдан ўтказилади. Ҳар бир буйруққа дон маҳсулотлари берилишининг ҳисоби карточкаси юритилади. Унда омборга берилган буйруқлар ва уларнинг бажарилиши, берилган дон ва дон маҳсулотлари ва уларнинг ушлаб қолиниши қайд этилади.

Буйруқлар ва нарядлар дон ва дон маҳсулотлари юклаб жўнатилганини тасдиқлайдиган ҳужжатлар билан биргаликда корхона бухгалтериясига берилади.


35. Дон маҳсулотларини юклаб жўнатиш ва бериш ҳужжатларида - транспорт юк хатларида ва бошқа шаҳарга юклаб жўнатиш бўйича корхоналар томонидан ёзиладиган счёт-фактураларда наряд ёки буйруқнинг тартиб рақами кўрсатилиши керак.


36. Дон ва дон маҳсулотларининг ҳар бир туркуми буйруқ (16-шакл) асосида корхонанинг моддий жавобгар шахси томонидан, тортиш йўли билан аниқланадиган (стандарт оғирликдаги қопларга қадоқланган маҳсулотдан ташқари) миқдор бўйича ва корхона лабораторияси аниқлаган сифат кўрсаткичи бўйича берилади (юклаб жўнатилади).

Юк жўнатувчида вагон ёки элеватор тарозилари бўлмаса, оғирликни аниқлаш жўнатиладиган станциянинг вагон тарозиларида темир йўлнинг тарозибони томонидан юк жўнатувчи билан биргаликда аниқланади ва уларнинг юк хатдаги имзоси билан тасдиқланади.


37. Юкларни тортиш натижалари тарози журналларига (28 ва 29-шакллар) киритилади. Тиркамали автомобилларда олиб чиқиб кетилаётган туркум дон бўйича журналларда (28 ва 29-шакллар) автомобиль ва тиркаманинг рақами кўрсатилади.


38. Стандарт оғирликдаги қопларга солинган ун, ёрма ва маккажўхори уруғликлари, бошқа уруғларни бериш тарозида тортилмасдан амалга оширилади, уларнинг оғирлиги эса қоплар сони ва стандарт оғирлик ёки ҳар бир юк ўрнида етказиб берувчи томонидан кўрсатилган оғирлик бўйича аниқланади.


39. Бериш (юклаб жўнатиш)да дон ва маҳсулотнинг сифати корхона лабораторияси томонидан аниқланади, текшириш натижалари текшириш карточкасига ва журналга киритилади.


40. Олувчиларга ем аралашмаси ва омухта ем беришда уларнинг ҳар бир туркумига сифат гувоҳномаси берилади (43-шакл).


41. Сифат гувоҳномасини (43-шакл) расмийлаштиришда корхона лабораторияси унда бериш пайтида аниқланган маҳсулотнинг амалдаги намлигини кўрсатади, сифатнинг бошқа кўрсаткичлари мазкур гувоҳнома бўйича акс эттирилади.


42. Олувчи дон ва маҳсулот сифатига норозилик билдирган тақдирда, улар олувчи иштирокида кўрсатиб ўтилган лаборатория томонидан такроран анализ қилинади ёки намуна сифат тўғрисидаги узил-кесил хулоса учун ваколатли давлат органига юборилади.


43. Юк темир йўл станцияси ёки бандаргоҳга топширилгандан кейин корхонанинг ваколатли шахси станциядан (бандаргоҳдан) юк квитанциялари (темир йўл квитанциялари ва дарё юк хатлари)ни олади ҳамда ўша куннинг ўзида уларни дон маҳсулотларини юклаб жўнатган моддий жавобгар шахсга беради.


44. Дон ва маҳсулотнинг оғирлиги юк товар-транспорт юк хатига (21-шакл) имзо чекилган ҳолда топшириладиган ҳайдовчи ёки кузатиб борадиган шахс иштирокида моддий жавобгар шахс ёки тарозибон томонидан аниқланади.


45. Моддий жавобгар шахс юк квитанциялари тўғри тўлдирилганлигини текширади, уларни қайта тортиш журнали билан солиштиради ва шундан кейин дон маҳсулотларини юклаб жўнатишга темир йўл ведомостлари ёки дарё юк хатлари (20-шакл) тўлдириб юклаб жўнатишни расмийлаштиради.


46. Моддий жавобгар шахс дон ва дон маҳсулотлари юклаб жўнатилгандан кейинги кундан кечикмай транспорт-юклаб жўнатиш ҳужжатларини ҳисобот билан биргаликда корхона бухгалтериясига топширади.


47. Дон ва маҳсулот темир йўл ёки дарё транспортига юкланганда ортилган ҳар бир дон ва маҳсулотнинг туркумига лаборатория сифат гувоҳномаси ёзади ва унда юк хати бўйича оғирликни ва лаборатория бўйича аниқланган сифатни кўрсатади, стандарт оғирликдаги қопларга солинган ун ва ёрма бўйича эса, бундан ташқари, қоплашдаги намлик ва юклаб жўнатиш санаси кўрсатилади.

Донни темир йўл транспортига ортишда битта темир йўл хати бўйича битта олувчининг номига бир неча вагонларга юкланган доннинг бир хилдаги туркумига битта сифат гувоҳномаси беришга рухсат берилади.

Ушбу ҳолларда сифат гувоҳномасида вагонларнинг рақами кўрсатилади. Бундай тартиб тарқатиш станцияларида юклаб жўнатишда татбиқ этилмайди.


48. Сўтадаги маккажўхорини юклаб жўнатишда сифат гувоҳномаларида доннинг амалдаги чиқиши ҳам кўрсатилади.


49. Сифат гувоҳномаси ИЧТЛ бошлиғи (лаборатория мудири) ёки унинг ўрнидаги шахс томонидан имзоланади.


50. Дон ва дон маҳсулотларини автомобиль транспортига юклаш моддий жавобгар шахс томонидан белгиланган тартибда расмийлаштириладиган буйруқ (16-шакл) асосида амалга оширилади.

Дон ва дон маҳсулотларини автомобиль транспортида ташиш учун бериш товар транспорт хати билан расмийлаштирилади (21-шакл).


51. Дон ва дон маҳсулотларининг ҳар бир туркумига лаборатория томонидан белгиланган шакл бўйича сифат гувоҳномаси ёзилади.


52. Дон ва маҳсулотни корхона ичида ташишга раҳбар томонидан имзоланган юк хатлари (19-шакл) расмийлаштирилади.

Дон ва маҳсулотни бир ҳудуд доирасида омбордан омборга ташишда оғирлик бир марта ҳар иккала моддий жавобгар шахс ҳозирлигида аниқланади.

Дон ёки маҳсулот бир моддий жавобгар шахснинг ихтиёрида бўлган омборлар бўйича алоҳида миқдор-сифат ҳисоби юритиладиган омбордан омборга ташилганда оғирлик моддий жавобгар шахс томонидан корхона раҳбари тайинлаган ходим ҳозирлигида аниқланади.


53. Корхона ичида ташиладиган дон ва маҳсулотнинг сифати, стандарт оғирликдаги қопларга солинганлар бундан мустасно, лаборатория томонидан аниқланади ва сифат кўрсаткичлари юк хатида (19-шакл) кўрсатилади.


54. Дон маҳсулотларини корхона ичида ташишга фармойиш (19-шакл) корхона раҳбари томонидан белгиланган муддат давомида амал қилади.


55. Навли уруғликларнинг ҳар бир туркумини беришда қуйидаги ҳужжатлар расмийлаштирилади:

а) Уруғликка аттестат (86-шакл) - барча ўсимликларнинг элита уруғига ва супер элитасига, шунингдек маккажўхорининг ўзидан-ўзи чангланган линиялари уруғига;

б) Уруғликка гувоҳнома (85-шакл) - қолган барча репродукциялар уруғига;

в) Маккажўхорининг гибрит уруғларига гувоҳнома (84-шакл) - маккажўхорининг гибрид уруғларига.


56. Ушбу ҳужжатларда нав сифатлари топширувчиларнинг нав ҳужжатлари асосида, экиш сифатлари эса - уруғчилик бўйича ваколатли орган томонидан берилган Уруғнинг кондиционлиги тўғрисидаги гувоҳнома асосида акс эттирилади. Уруғларнинг намлиги уруғлик ортиб жўнатилган ёки берилган кунда корхона лабораторияси томонидан амалга оширилган текшириш асосида кўрсатилади.


57. Уруғликка аттестатлар ва уруғликка гувоҳномалар корхона раҳбари, ИЧТЛ бошлиғи ва моддий жавобгар шахс томонидан имзоланади.


58. Навли уруғларни беришда транспорт ҳужжатларига навли уруғларнинг мазкур туркумига берилган уруғликка аттестат ёки гувоҳнома илова қилинади.

Гувоҳнома ёки аттестат нусхалари юклаб жўнатилган уруғликнинг счёт-фактурасига илова қилинади ва лабораторияда қолади.


59. Ишлаб чиқариш жараёнида уруғликларнинг нокондицион туркумлари аниқланган тақдирда уларга қўшимча ишлов бериш, уларни кондицияга етказиш чоралари кўрилиши керак. Уларни кондициягача етказиш имкони бўлмаган тақдирда ушбу туркум уруғлик ресурсларидан чиқарилади.



VI. ДОННИ ФИЛИАЛЛАР, ИЖАРАГА ОЛИНГАН

КОРХОНАЛАР ВА ЙИРОҚДАГИ ПУНКТЛАРДАН

УЗОҚ МУДДАТ САҚЛАШ ВА ҚАЙТА ИШЛАШ

УЧУН ОЛИБ ЧИҚИШНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ


60. Корхоналар томонидан филиаллардан ижарага олинган ва йироқдаги пунктлардан донни олиб чиқиш асосий корхонанинг раҳбари кўрсатмаси асосида амалга оширилади.


61. Донни тарозида тортиш моддий жавобгар шахс (тарозибон) томонидан автомобиль ёки товар тарозиларида автомобиль ҳайдовчиси ҳозирлигида амалга оширилади.

Ҳайдовчи юкни товар-транспорт юк хатига имзо чекиб ташиш учун қабул қилиб олади ва донни бориш пунктида ҳам оғирлиги бўйича топширади.

Филиаллар, ижарага олинган корхоналар ва йироқдаги пунктларни узоқ муддат сақлаш ва қайта ишлаш учун олиб чиқиш уч нусхада ёзиладиган товар-транспорт юк хати (21-шакл) билан расмийлаштирилади.


62. Доннинг сифати лаборатория томонидан аниқланади ва товар-транспорт юк хатларида (21-шакл) кўрсатилади.


63. Филиаллар, ижарага олинган корхоналар ва йироқдаги пунктлардан донни олиб чиқишда асосий корхонага олиб келинган доннинг сифати донни қабул қилган корхонанинг лабораторияси томонидан аниқланади ва миқдор-сифат ҳисоби дафтарида (36-шакл) қайд этилади.

Дон ва маҳсулот автомобиль транспортида ва ўз вагонлари билан бир аҳоли пунктида жойлашган корхонадан корхонага ташилганда намуналар танланади ва сифати етказиб берувчи ва олувчи вакиллари томонидан корхона лабораторияларида аниқланади. Дон ва маҳсулот жўнатувчи томонидан харажатларга чиқим қилинади ва олувчи томонидан айни бир сифат бўйича кирим қилинади.


64. Доннинг сифатини аниқлаш ва автотранспортнинг ушланиб қолишига йўл қўймаслик мақсадида сифати бўйича бир хил дон туркумларини ўртача суткалик намуналар бўйича амалга оширишга рухсат берилади.

Ўртача суткалик намуналар лабораториялар томонидан донни асосий корхонага юклаб жўнатган ҳар бир алоҳида ҳисобга олинадиган шахс бўйича шакллантирилади.


65. Сифати бўйича бир хил дон туркумлари ўртача суткалик намуналар бўйича асосий корхона томонидан қабул қилиб олинишида унинг лабораториясида аниқланган доннинг сифати жўнатувчи корхонанинг ҳужжатлари бўйича доннинг ўртача тарозида тортилган сифати билан қиёсланади.


66. Лабораториялар ўртасида ҳар хилликлар пайдо бўлган тақдирда низо ваколатли давлат органи томонидан ҳал қилинади. Филиаллар, ижарага олинган корхоналар ва йироқдаги пунктлардан донни бевосита бошқа корхоналарга юклаб жўнатишда ҳар хилликлар пайдо бўлган тақдирда мазкур Низомга мувофиқ рекламация далолатномаси расмийлаштирилади.

Дон ўртача суткалик намуна бўйича асосий корхона томонидан қабул қилиб олинишида рекламация далолатномасида жўнатувчи корхонанинг ҳужжатлари бўйича доннинг ўртача тарозида тортилган сифати ва ўртача суткалик намуна бўйича лаборатория томонидан аниқланган амалдаги сифат кўрсатилади.

Ваколатли давлат органининг вакили ҳозир бўлмаган тақдирда сифатни биргаликда аниқлаш учун жўнатувчининг вакили (катта лаборант, лаборант) чақирилади. Бундай аниқлаш натижалари тегишли далолатномалар билан расмийлаштирилади ҳамда олувчи ва жўнатувчи учун мажбурий ҳисобланади.

Филиаллар, ижарага олинган корхоналар ва йироқ пунктлар унинг таркибига кирадиган асосий корхоналар ҳар бир рекламация далолатномаси олингандан кейин миқдор, сифат ҳисоби дафтарига (36-шакл) ҳар бир филиал, ижарага олинган корхона ва йироқдаги пункт бўйича алоҳида тегишли тузатишлар киритиши шарт.


67. Автомобилда ташишда доннинг сифати ёмонлашиши ва камомади аниқланган ҳолларда эътироз расмийлаштирилади ва бир сутка муддатда автотранспорт ташкилотига берилади.



VII. ДОН ВА МАҲСУЛОТНИ ТОЗАЛАШ,

ҚУРИТИШ ВА УЛАРНИ ҚАЙТА ИШЛАШНИНГ

БОШҚА ТУРЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ


68. Тозалаш ва дон, ун ва ёрмага ишлов беришнинг бошқа турлари раҳбарнинг фармойишига кўра амалга оширилади.

Фармойишда мажбурий тартибда тозаланиши керак бўлган доннинг ва ишлов берилиши керак бўлган ун ва ёрманинг миқдори ва сифати, уни амалга оширишнинг мақсади ва усуллари, сифатнинг ҳар бир кўрсаткичи бўйича уларни қайси кондициягача етказиш зарурлиги ва ишнинг тамом бўлиши муддати кўрсатилади.


69. Ишлар бажарилиши лаборатория томонидан иш тамом бўлгандан кейинги кундан кечикмай моддий жавобгар шахс билан биргаликда далолатнома шаклида (34-шакл) расмийлаштирилади.


70. Дон туркумларига ишлов бериш бир ойда камида бир марта далолатнома (34-шакл) билан расмийлаштирилади.


71. Далолатномада дон ва маҳсулотнинг ишлов берилгунгача ва ишлов берилгандан кейинги миқдори ва сифати, олинган қўшимча маҳсулотлар ва чиқиндиларнинг миқдори ва сифати кўрсатилади. Далолатнома моддий жавобгар шахс ва ИЧТЛ бошлиғи томонидан имзоланиши, бухгалтер томонидан текширилиши ва корхона раҳбари томонидан тасдиқланиши керак.

Дон дон тозалаш машиналарида тозаланганда омборда сақланаётган барча алоҳида ҳисобга олинадиган дон туркуми, тозаланган дон миқдори ҳисобга олиш маълумотлари бўйича аниқланади.

Агар омборда сақланаётган доннинг фақат бир қисми тозаланса, ишлов беришгача бўлган миқдор тортиб кўриш йўли билан ёки бутун туркумга ишлов беришгача - ўлчаш йўли билан аниқланади. Ишлов беришгача дон сифатини аниқлаш усули далолатномада (34-шакл) кўрсатилади.


72. Бир жойда турадиган тарозилар билан жиҳозланган элеваторларда, қуритиш-тозалаш минораларида ва механизациялаштирилган омборларда ишлов бериш учун берилаётган дон миқдори тарозида тортиб кўриш йўли билан аниқланади.

Донни тозалаш ва ташишда, шунингдек ун ва ёрмага ишлов беришда олинган озуқа дон маҳсулотлари ва чиқиндилар дон ва маҳсулотнинг ҳар бир ишлов берилган туркуми бўйича алоҳида аниқланадиган оғирлик ва сифат бўйича чиқиндилар цехига берилади. Озуқабоп дон маҳсулотлари ва чиқиндиларнинг тарозида тортилган оғирлиги ишлов бериш далолатномаларига тиркаб қўйилади.


73. Донни потокда тозалаш ва қуритишни тозалаш ва қуритишга далолатномаларда (34-шакл) расмийлаштиришда ушбу поток линиясига донни қабул қилиш бўйича маълумотлардан келиб чиқиб шахсий ҳисоб рақамлари бўйича миқдор-сифат ҳисобини кўрсатиш керак.

Далолатномаларда (34-шакл) қуйидагилар кўрсатилади:

тозалашгача миқдори ва сифати - қабул қилинган донга реестрлар маълумотлари асосида;

дон тозалангандан кейин олинган қўшимча маҳсулотлар ва чиқиндилар миқдори ва сифати;

қуритишга юборилган дон миқдори (дон чиқиндиларини тозалашда олинган оғирлик бундан мустасно, агар булар дон қуритилгунга қадар ажратиб олинса), шунингдек қуритишгача ва қуритилгандан кейин доннинг намлиги;

лаборатория текширишлари асосида формула бўйича аниқланган қуритишда оғирликнинг камайиши.


74. Донни тозалашда олинган қўшимча маҳсулотлар ва чиқиндилар оғирлиги бўйича чиқиндилар цехига (омборга) берилади, асосий экин бўйича ҳисоб рақамидан чиқим қилинади ва сақлаш жойи бўйича кирим қилинади.

Қўшимча маҳсулотлар ва чиқиндилар оғирлиги ведомостлари дон тозалаш далолатномаларига (34-шакл) тиркалади.


75. Тозалаш ва қуритишдан кейин доннинг сифати ҳамда қўшимча маҳсулотлар ва чиқиндилар сифати корхона лабораторияси томонидан аниқланади.


76. Қуритиш пайтида доннинг камайиши мазкур Низомда белгиланган тартибда акс эттирилади.

Сақлаш жойи тозалангунга қадар қуритишдан камайишнинг омбор ва тезкор ҳисоботлари бўйича мавжуд дондан дастлабки чиқим амалга оширилади.

Жойлаштиришда ўз-ўзидан навларга ажралиши, шунингдек донни силжитадиган механизмлар билан шамоллатиш натижасида уюм юзасида ҳосил бўладиган енгил органик аралашма дон уюми юзасидан олиб ташланиши керак.

Кўплаб чиққан дон уюмидан нормал дон олиш мақсадида ишлов берилади. Ушбу уюмга ишлов бериш ҳам далолатномалар (34-шакл) билан расмийлаштирилади.


77. I ва II тоифали қўшимча маҳсулотлар ва чиқиндилар нормал дон олингандан кейин оғирлиги тортиб кўрилади, уларнинг сифати аниқланади, шундан кейин улар чиқиндилар цехига (омборга) берилади, III тоифа чиқиндилар (ноозуқа) эса тортиб кўрилади ва белгиланган тартибда йўқ қилинади.

Чиқиндилар цехига (омборга) топширилган қўшимча маҳсулотлар I ва II тоифали чиқиндилар, шунингдек III тоифа (ноозуқа) йўқ қилинган чиқиндилар улар олинган асосий экиннинг ҳисоб рақамидан ўчирилади.


78. Донни транспортерларда кўтарма ғалвирли ташишда ҳосил бўладиган озуқабоп дон маҳсулотлари ва чиқиндилар (ноозиқ маҳсулотлар) белгиланган тартибда ишлов беришга далолатнома (34-шакл) билан расмийлаштирилади.


79. Ортиш-тушириш ишларини бажаришда ва донни транспортерлар (кўтарма ғалвирсиз) билан ташишда ҳосил бўладиган кўкариб чиққан дон далолатнома (22-шакл) тузиш билан расмийлаштирилади ва тегишли сақлаш жойи бўйича кирим қилинади. Бундай кўкариб чиққан донни ҳисоб рақамидан чиқариб ташлаш тозалаш далолатномаси тузилиши кутиб ўтирилмасдан улар ҳосил бўлиши давомида амалга оширилади.


80. Фойдаланиш учун яроқсиз бўлган чиқиндилар (ноозиқ маҳсулотлар) ва кўкариб чиққан дон корхона ҳудудидан чиқариб ташланиши ва мазкур Низомда белгиланган тартибда йўқ қилиниши керак.


81. Донни қуёшда қуритиш ишлов бериш далолатномаси (34-шакл) билан расмийлаштирилади. Қуёшда қуритишда қўшимча маҳсулотлар ва чиқиндилар ҳосил бўлмаслиги муносабати билан ушбу кўрсаткичлар устидан далолатномаларда (34-шакл) чизиқ тортиб қўйилади.



VIII. ДОННИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ВА ҚАЙТА

ИШЛАШНИНГ ДАСТЛАБКИ ҲИСОБИ ВА

ҲУЖЖАТЛАР БИЛАН РАСМИЙЛАШТИРИШ


82. Ишлов бериш учун омборлардан дон бериш ИЧТЛ хулосасига мувофиқ белгиланган тартибда расмийлаштирилган, раҳбар томонидан имзоланган фармойиш (109-шакл) асосида амалга оширилади.

Фармойишда қайси омборлардан, силослардан ёки бошқа сақлаш жойлардан ишлов бериш учун дон ажратилиши, унинг оғирлиги ва сифати кўрсатилади, фармойиш тўрт нусхада ёзилади, биринчи нусхаси ИЧТЛда қолади, иккинчи нусхаси донни бераётган тегишли моддий жавобгар шахсга, учинчи нусхаси ишлаб чиқариш цехи бошлиғига ва тўртинчи нусхаси бухгалтерияга берилади.


83. Омухта ем ишлаб чиқариш учун хом ашё бериш белгиланган тартибда талабномалар-юк хатлари (119-шакл) билан расмийлаштирилади, уларда рецептларнинг тартиб рақами ва белгиланган рецептура бўйича омухта ем ишлаб чиқариш учун талаб этиладиган хом ашё миқдори кўрсатилади.


84. 110-шакл бўйича (ёки 119-шакл бўйича талабнома-юк хати) асосида берилган дон (хом ашё) ва лаборатория текширишлари маълумотлари бўйича қайта ишлаш учун берилган дон омбордан чиқим қилинади ва ишлаб чиқариш цехи томонидан кирим қилинади.

Корхона раҳбари томонидан белгиланган донни бераётган масъул шахслар, ишлаб чиқариш корпуси бошлиғи ва унинг ёрдамчилари тарози приборлари соз ишлашини ва ишлаб чиқаришга берилаётган тарозида тўғри тортилишини текшириш натижаларини тарози журналига киритган ҳолда мунтазам равишда текшириб туришлари шарт.


85. Ишлаб чиқарилган маҳсулот корхоналарда ҳисоблагичнинг кўрсаткичлари бўйича ҳисобга олинади, чиқиндилар эса бевосита смена мастери ёки қоплаш бўлими мудирининг бевосита кузатувида тарозида тортилади.

Ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳисоби журналда (116-шакл) смена мастери томонидан юритилади, санитария ҳолати тўғрисидаги белгини смена лаборанти қўяди.

Журналда, шунингдек идишсиз сақлаш омборига, қадоқлаш цехига берилган маҳсулот, қопланган қоплар сони ҳам юритилади. Маҳсулотни ишлаб чиқаришдан тайёр маҳсулот омборига бериш юк хати (112-шакл) билан расмийлаштирилади.

Юк хатлари ҳар бир смена тамом бўлгандан кейин тўлдирилади ва қоплаш бўлим мудири томонидан имзоланади, у бўлмаган жойларда эса - цех бошлиғи ёки смена мастери ва омбор мудири томонидан имзоланади. Юк хатининг бир нусхаси маҳсулотни ишлаб чиқариш ҳисоб рақамидан чиқариш учун бошқа нусхаси эса - маҳсулотни омборга кирим қилиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Идишсиз сақлаш омборларида маҳсулот ҳажм автомат тарозиларда аниқланган ҳолда кирим қилинади.


86. Ишлаб чиқариш цехи бошлиғи ёки смена мастерлари, лаборатория ходимлари, шунингдек омбор мудири ёки уларнинг ёрдамчилари тарозининг тўғри ишлашини мунтазам равишда текшириб туришлари зарур. Ҳисоблагичлар кўрсаткичлари билан маҳсулот омборига берилган амалдаги миқдор ўртасида фарқ бўлган ҳолларда сабаблари батафсил кўрсатилган ҳолда фарқлар тўғрисида далолатнома тузилади.


87. Бир сутка ўтгандан кейин тегирмонларда икки нусхада тайёр маҳсулотни ишлаб чиқариш, топшириш ва фойдаланилган идиш тўғрисида билдирги (113-шакл) тузилади. Билдиришноманинг бир нусхаси бухгалтерияга берилади, иккинчи нусхаси цехда қолади.

Ишлаб чиқилган маҳсулот билдиргида нетто оғирликда кўрсатилади.

Бир смена маҳсулотини бошқа сменага бериш қоплаш бўлимида қолдиришга йўл қўйилмайди.


88. Ишлаб чиқилган барча маҳсулот тўлалигича омборга берилиши керак. Маҳсулотни омборни четлаб бериш қатъиян тақиқланади.


89. Тегирмонда ўрнатилган тарозида аниқланган оғирлик ёки ҳақиқатда сотишда аниқланган ва тегишли ҳужжат билан расмийлаштирилган оғирлик (тарози журнали - 28-шакл ва 29-шакл) кепак, қўшимча маҳсулотлар, чиқиндилар оғирлиги ҳисобланади.


90. Ишлаб чиқариш жараёнида олинадиган чиқиндилар (ноозиқ маҳсулотлар) тўпланиб бориши давомида оғирлиги тортилиб кўрилади, корхона ҳудудидан ташқарига чиқарилади ва корхона раҳбари томонидан тайинланадиган комиссия ҳозирлигида йўқ қилинади. Комиссия таркибига омбор мудири, ишлаб чиқариш-технология лабораторияси (ИЧТЛ) ва корхона соқчилари вакиллари мажбурий тартибда киритилади.

Чиқиндиларни (ноозиқ маҳсулотларни) йўқ қилиш далолатномалари (23-шакл) билан расмийлаштирилади. Далолатномалар корхона раҳбари томонидан тасдиқланади. Чиқиндиларни (ноозиқ маҳсулотларни) йўқ қилиш учун корхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш рухсатнома (196-шакл) билан амалга оширилади.


91. Чиқиндиларни (ноозиқ маҳсулотларни) тарозида тортиш натижалари тарози журналига (28-шакл) киритилади. Агар тиркамали автомобилда олиб чиқилса, у ҳолда журналда автомобиль ва тиркаманинг рақами кўрсатилади. Маҳсулот солинган стандарт оғирликдаги қопларнинг тўғрилигини таъминлаш учун корхона раҳбарлари ва тегишли масъул шахслар жавоб беради.

Цех бошлиғи ва унинг смена мастерлари, лаборантлар, шунингдек тайёр маҳсулот омбори мудири (унинг ёрдамчилари) ҳар ойда (камида икки марта) маҳсулотнинг белгиланган нормаларга (стандарт оғирликка) мувофиқ жойланиши тўғрилигини текшириши керак. Корхоналар раҳбарлари стандарт оғирлик тўғрилигини ҳар ўн кунда назорат тартибида текширишни ташкил этишлари керак. Четга чиқиш аниқланган тақдирда улар дарҳол тарози оғирлигини тортиб қоплаш аппаратларини созлаш чораларини кўришлари керак. Ун, ёрма солинган, стандарт оғирликдан четга чиққан қоплар стандарт оғирликка етказилиши керак.

Маҳсулотни қоплашда стандарт оғирликни назорат тартибида текширишда, агар маҳсулот солинган қопларнинг оғирлигидаги четга чиқиш оғирлигини тортиб қоплаш аппаратининг йўл қўйиладиган нуқсони алоҳида қоп учун +0,25% ўн қопдаги маҳсулотнинг ўртача оғирлиги +0,10% бўлса тўғри ҳисобланади. Стандарт оғирликни жўнатувчининг ёки олувчининг омборларида текширишда тарозиларнинг йўл қўйиладиган нуқсони ва намлик пасайишидан кўрилган оғирликнинг камайиши миқдори ҳисобга олинади.


92. Намлик пасайишидаги кўрилган камомад ҳажми қуйидаги формула асосида ҳисоблаб чиқилган қопга солинаётган пайтдагиси билан етказиб берилаётган вақтдаги намлик орасидаги солиштирилган фарқдан ошмаслиги лозим:


Х = 100 (а-б) / 100-б


Бунда: Х - оғирлик камайиши фоизи;

а - қоплашдаги намлик кўрсаткичи;

б - сотиш ёки сақлашдаги намлик кўрсаткичи.

Текшириш камида 10 та қопни тортиб кўриш йўли билан амалга оширилади.


93. Қоплаш бўлими ёки омборда стандарт оғирликни текшириш натижалари қоплардаги маҳсулот стандарт салмоғини назорат қилиш журналига (150-шакл) киритилади. Журналга текширишда ҳар бир қоп (пакет)даги маҳсулотнинг стандарт оғирлигидан четга чиқиш ёзиб қўйилади.


94. Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг сифати корхона лабораторияси томонидан аниқланади ва топшириладиган юк хатларида кўрсатилади.


95. Агар ишлаб чиқарилган маҳсулот сифати текширилаётган вақтда брак (ностандарт) маҳсулот аниқланса, унда ИЧТЛ (корхона лабораторияси) бу ҳақда белгиланган шаклда далолатнома тузади. Далолатномада ностандарт маҳсулотнинг миқдори ва ностандарт маҳсулот ишлаб чиқарилишига сабаб бўлган аломатлар кўрсатиб ўтилади. Ностандарт маҳсулот алоҳида тахланади ва албатта қайта ишланиши керак.

Ностандарт маҳсулот ҳисоби (ҳужжатлар билан расмийлаштириш) ҳар ойда юритилади.

Ностандарт маҳсулотга ишлов бериш журналда (116-шакл) акс эттирилади.

Агар смена охирида ностандарт маҳсулот мавжуд бўлса, унинг миқдори у қачон ва ким томонидан кейинчалик ишлов берилишидан қатъи назар, ҳисобга олиниши керак.

Стандартлар талабларига ёки сифатнинг вақтинчалик нормаларига жавоб бермайдиган маҳсулот ностандарт маҳсулот тоифасига тегишли бўлади.


96. Агар илгари брак қилинган маҳсулот уни майда туркумларга бўлиб текширишда стандарт деб эътироф этилса, у ҳолда брак қилиш тўғрисидаги далолатнома билан ҳужжатлар орқали тасдиқланган бундай ун ёки ёрма миқдори ностандарт маҳсулот миқдоридан чиқариб ташланади. Ностандарт маҳсулотни қайта ишлашга бериш корхона раҳбарининг фармойиши бўйича амалга оширилади ва юк хати билан расмийлаштирилади (115-шакл).


97. Бухгалтерия ҳисобида турган ностандарт маҳсулот, қаерда (омборда ёки ишлаб чиқариш цехида) турганлигидан қатъи назар, тугалланмаган ишлаб чиқариш ҳисобида бўлиб, фақат маҳсулотдаги носозлик тўғрилангандан кейин, тайёр маҳсулот ҳисобига қўшилади.

Ишлаб чиқариш цехи бошлиғи журналда (116-шакл) ностандарт маҳсулотлар ташилиши ҳисобини олиб боради ва қайта ишлашга берилган ушбу маҳсулот иккинчи марта корхона ишлаб чиққан маҳсулот ҳажмига қўшилиб кетмаслигини назорат қилиб боради.


98. Ун тортиш вақтида уч суткадан ортиқ бўлмаган муддатда ёки ўн кун тургандан кейин биринчи сменанинг тўрт соати мобайнида ишлаб чиқилган амалдаги сифат нормаларига мувофиқ бўлмаган маҳсулотлар ностандарт маҳсулот сифатида ҳисобга олинмаслиги ва ишлаб чиқариш корпусини ойлик тозалашгача қайта ишланиши керак.


99. Омухта ем ва аралаш озуқа ишлаб чиқариш ҳисоби, шунингдек бир сменада хом ашёдан фойдаланиш сменали билдиришнома билан (114-шакл) расмийлаштирилади.


100. Бир сменада ишлаб чиқарилган омухта ем ва аралаш озуқалар ҳар бир тарозида тортилган омухта ем ва аралаш озуқа тарози журналида рўйхатдан ўтказилган ҳолда оғирлиги бўйича омборларга берилади. Улар ҳар бир рецепт бўйича алоҳида сақланиши керак. Смена тамом бўлгандан кейин тарози журналидаги тарозида тортилган омухта ем ва аралаш озуқа ҳисоблаб чиқилади ва маҳсулотни бериш юк хати билан расмийлаштирилади. Юк хатида ҳар бир рецепт бўйича омборга берилган маҳсулот миқдори кўрсатилади.

Омухта ем корхонасининг ишлаб чиқариш цехи смена мастери смена тамом бўлгандан кейин бир сменада омухта ем ишлаб чиқарилиши ва хом ашёдан фойдаланиш тўғрисида билдиришнома ёзади (114-шакл). Билдиришномада бир сменада рецептлар бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулот ва турлар бўйича қайта ишланган хом ашё миқдори кўрсатилади.

Билдиргида кўрсатилган миқдор тўғрисидаги маълумотлар тарози журналларидаги тортиш якунларига мувофиқ бўлиши керак.

Ҳар бир смена охирида ишлаб чиқариш цехидаги хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотлар қолдиғи (майдалаш машиналари ва дозаторлар устидаги силослардаги) ўлчаш йўли билан (шартли равишда, ойлик тозалаш ўтказилгунгача) аниқланади, улар навбатдаги сменага берилади.

Бир сменада хом ашё сарфи смена бошланишида хом ашё қолдиғидан ва бир сменада хом ашё тушишидан келиб чиқиб ишлаб чиқариш цехида смена охирида қолган хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотлар миқдорига камайтириб аниқланади.


101. Хом ашё сарфи ишлаб чиқаришдаги йўқотишлар нормаси ҳисобга олинган ҳолда бир сменада маҳсулот ишлаб чиқаришга мувофиқ бўлиши керак.

Тайёр маҳсулотнинг омбор ҳисоби мазкур Низомга мувофиқ юритилади. Ун-ёрма ва омухта ем корхоналарининг тайёр маҳсулот омборлари мудирлари ҳар куни омборга ҳақиқатда тушган маҳсулот миқдорини ва ҳар бир смена учун юк хатлари билан расмийлаштирилган чиқиндиларни ўз омбор ҳисоботлари бўйича кирим қиладилар.

Корхона бухгалтерияси томонидан ҳар куни омборга кирим қилинган маҳсулот, дон маҳсулотлари ва ноозуқа чиқиндилар миқдорини смена билдиришномаларида кўрсатилган миқдор билан таққослайди. Фарқлар аниқланган тақдирда уларнинг сабабларини аниқлаш ва фарқларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўриш учун корхона раҳбарига ахборот берилади.



IX. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРПУСЛАРИНИ

ТОЗАЛАШ ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШДА

ФОЙДАЛАНИЛГАН ХОМ АШЁНИНГ

НАТИЖАЛАРИНИ АНИҚЛАШ


102. Ун, ёрма корхоналарда ишлаб чиқариш корпусини тўлиқ тозалаш ҳар ой тамом бўлгандан кейин комиссия томонидан амалга оширилади. Комиссиянинг таркибида бош муҳандис, бош бухгалтер, ишлаб чиқариш ва ИЧТЛ раҳбарлари, элеваторлар, дон омбори ва тайёр маҳсулотнинг моддий жавобгар шахслари ва бошқалар кириши керак.

Тозалаш ўтказишдан олдин охирги иш сменасида ишлаб чиқариш цехига берилган дон (хом ашё) тўлиқ ишлатилиши устидан назорат таъминланиши керак.

Агар тозалаш тамом бўлгунга қадар тозалаш тугагандан кейин ишлайдиган кейинги смена учун дон (хом ашё) берила бошлаган бўлса, у ҳолда ушбу смена учун берилаётган дон (хом ашё) тарози журналларида алоҳида қайд қилинган, тозалашгача бўлган олдинги сменада ишлатилган дон (хом ашё) билан аралашиб кетилишига йўл қўйилмаган ҳолда алоҳида хирмонларга жўнатилиши керак.

Тозалашдан олдинги сменада ишлаб чиқарилган барча маҳсулот тўлиқ ҳолда омборга берилади. Ишлаб чиқариш корпусида маҳсулотнинг қандайдир қисми, чиқиндилар ва ҳоказолар қолдирилишига рухсат этилмайди.


103. Алоҳида ҳолатларда, технологик жараёнларни олиб бориш шароитида ишлаб чиқариш корпусидаги (хирмонлар, силослар, идишлар, бункерлар ва ҳоказолар) хом ашёни қабул қилиш жойларини хом ашё қолдиғидан (омухта ем корхоналарида), тўлиқ бўшатиш имконияти бўлмаса бундай қолдиқлар миқдори тортиб кўриш йўли билан белгиланган тартибда комиссия томонидан аниқланади.


104. Тозалаш натижалари бўйича ишлаб чиқариш корпусини тозалаш тўғрисида далолатнома (117-шакл) тузилади. Унда қайта ишлашга қабул қилинган дон миқдори, олинган асосий маҳсулот миқдори, ембоп дон маҳсулотлари ва чиқиндилар, ҳақиқий қуриганлик (намланиш) акс эттирилади.

Маҳсулотнинг ҳисоб бўйича чиқишини корхонанинг ишлаб чиқариш-технология лабораторияси аниқлайди.


105. Маҳсулотнинг ҳисоб бўйича чиқишини аниқлаш учун корхонанинг ишлаб чиқариш-технология лабораторияси томонидан ҳисобот даври учун қайта ишлаш учун берилаётган доннинг ўртача сифати қабул қилинади. У сифат-миқдор дафтарларида (36-шакл) кўрсатилганига мос келиши керак (баъзи ёрма ўсимликларидаги бегона аралашмалар бундан мустасно).

Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг намлик бўйича сифат кўрсаткичи (оралиқ маҳсулот), ушбу ҳисобот даврида сифат-миқдор журналида кирим қилинган маҳсулот намлигига ҳам мос келиши керак.

Тозалаш далолатномасида, шунингдек тозалашгача ва тозалашдан кейинги хом ашё сифати, маҳсулот сифати, ҳамда ностандарт маҳсулот чиқиши ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади. Ностандарт маҳсулот ишлаб чиқарилганлиги ҳақидаги маълумотлар бирламчи ҳужжатлар асосида кўрсатилади. Қайта ишланган ностандарт маҳсулот ишлаб чиқарилган ҳажмга киритилмайди ва тегишли равишда тозалаш далолатномасида акс эттирилмайди.

Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг миқдори деб, автомат тарозиларда аниқланган ёки ортилган (жўнатилган) ва тегишли ҳужжатлар билан расмийлаштирилган унинг оғирлиги турлар бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотлар оғирлиги ҳисобланади.


106. Ун ва ишлаб чиқариш ва идишсиз сақлаш бир нафар моддий жавобгар шахсга юкланган ун тортиш корхоналарида маҳсулот оғирлиги умумий оғирлик бўйича аниқланади ва камайишга чиқим қилинишига йўл қўйилмайди. Бундай ҳолатда идишсиз сақлаш ва бериш сиғими тегирмон корпуси билан бир вақтда тозаланади.


107. Камайишни ҳисобдан чиқариш фақат ун ишлаб чиқариш цехининг моддий жавобгар шахси томонидан идишсиз сақлаш ва бериш цехининг моддий жавобгар шахсига берилган тақдирда амалга оширилади.


108. Ишлаб чиқариш корпусининг тозалаш далолатномалари комиссия, моддий жавобгар шахслар томонидан имзоланади ва корхона раҳбари томонидан тасдиқланади. Далолатноманинг бир нусхаси юқори турувчи ташкилотга юборилади.


109. Янги корхоналарни ишга тушириш ва мукаммал таъмирлашдан кейин (механик тозалаш ва газлаштиришдан сўнг) ишлаб турган корхоналарни ишга тушириш ва ушбу мақсадда унни қайта ишлаш уч суткадан ортиқ давом этмаслиги учун доннинг алоҳида туркуми қайта ишлашга юборилади, шундан кейин белгиланган тартибда тўлиқ тозалаш ўтказилади.

Бунда барча дон хирмонлари ҳамда маҳсулотлар ва чиқиндилар қопланадиган хирмонлар бўшатиб қўйилиши, олинган барча маҳсулотлар ва чиқиндилар эса тарозида тортилиши ва қатъий ҳисобга олиниши даркор. Майдалаш натижалари комиссия томонидан корхонанинг алоҳида тозалаш далолатномаси билан расмийлаштирилади. Комиссия ҳар ойда тозалаш ўтказади.

Олинган ун ва ёрма, кепак ва чиқиндилар, шунингдек қуриганлик ёки намлик ҳамда норма бўйича механик йўқотишлар (оғирлик ифодасида) ва қайта ишлаш учун берилган дон миқдори орасидаги фарқлар қайта ишланган дон маҳсулотларининг майдалаш учун кетган миқдори бўлиб ҳисобланади.

Корхона мукаммал таъмирлаш учун (газлаштириш, бошқа кўринишдаги майдалашга ўтиш) тўхтатилганда барча ускуналарда қолиб кетган маҳсулотлар олиниши ҳамда комиссиянинг далолатномаси билан расмийлаштирилиши зарур.

Далолатномада ушбу маҳсулотлар миқдори алоҳида сатрда кўрсатилади: "Бундан ташқари, мукаммал таъмирлаш учун тўхтатиш чоғида (газлаштириш учун, бошқа майдалашга ўтиш учун) олинди".

Майдалаш ходкаси бўйича маҳсулот чиқиши ҳисоб-китоби корхона ишининг кейинги давридан алоҳида тузилади. Фойдаланилган хом ашё корхонанинг умумий йиллик дон балансига киритилади.



X. ИДИШСИЗ (ҚОПСИЗ) САҚЛАШ ҲАМДА

УННИ ВА ҚАДОҚЛАНГАН МАҲСУЛОТЛАРНИ

БЕРИШ ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ


111. Унни идишсиз сақлаш қурилмалари сақлаш сиғими, унни тегирмондан силосга узатиш ускуналари, шунингдек унни силосдан авто ун ташувчиларга ортиш ускуналарини ўз ичига олади.

Уннинг сифати ва миқдорини аниқлаш учун намуналар мазкур тегирмонни назорат қилишнинг технология схемасида назарда тутилган ерлардан олинади.

Унни идишсиз сақлаш омбори ишлаб чиқариш цехи бошлиғи ихтиёрида бўлган ва тортиш фақат сотилаётганда амалга ошириладиган корхоналарда ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори жўнатишда аниқланган миқдор асосида ҳисобланади, камайиш ҳисобига ҳеч бир ҳисобдан чиқарилишига йўл қўйилмайди. Ушбу ҳолатда унни идишсиз сақлаш омбори тегирмон корпуси билан бир вақтда тозаланиши зарур.

Ишлаб чиқарилган ун миқдори ва сифати бўйича унни идишсиз сақлаш омборхоналарига бериладиган ва моддий жавобгар шахс томонидан қабул қилинадиган корхоналарда идишсиз сақловчи омборхоналар бўйича миқдор-сифат ҳисоби юритилади ҳамда фақат маҳсулот намлиги пасайиши ҳисобига белгиланган тартибда чиқим қилинади.


112. Унни идишсиз сақлаш омборида белгиланган шакл бўйича силосларни тўлдириш ва ун сарфи дафтари юритилади.

Идишсиз сақлаш омбори бўйича кирим қисми (36-шакл) силосларни тўлдиришни ҳисобга олиш дафтари маълумотлари бўйича, ун намлиги эса ўртача смена намуналари бўйича тўлдирилади.

Сақлаш узоқ давом этмаслиги туфайли омборларнинг силосларида идишсиз сақлашда уннинг табиий камайиш нормаси белгиланмаган ва шу муносабат билан ушбу кўрсаткич бўйича камайиш ҳисобига ҳисобдан чиқарилмайди.


113. Унча кўп бўлмаган тўкилган ун супуриндилари ҳосил бўлганда улар қайта ишлаш далолатнома билан расмийлаштирилади ва сақлаш жойи бўйича кирим қилинади. Уннинг супуриндиларини асосий ун ҳисобидан чиқариш фақат идишсиз сақлаш омборини тўлиқ тозалашдан сўнг ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланган тозалаш далолатномаси асосида амалга оширилади. Ун ва ёрма моддий жавобгар шахслар томонидан қоплар сони ва стандарт оғирлик бўйича қадоқлаш учун қабул қилинади.

Унни қадоқлаш вақтида оғирлиги бўйича йўл қўйиладиган четга чиқишлар қуйидаги фоизларда, бироқ ундан ортиқ бўлмаслиги керак:

тортиб солишда ± 1%;

ҳажмий солишда ± 2%;

0,5 кг ва 1,0 кг нетто оғирликдаги ёрмани қадоқлашда алоҳида пакетлар учун четга чиқиш ± 1% дан ортиқ бўлмаслиги керак;

0,3 нетто оғирликдаги талқонни қадоқлашда нетто оғирликдан четга чиқиш ± 2% дан ошмаслиги шарт.

Миқдор-сифат ҳисоби ун ва ёрманинг ҳар бир тури ва нави бўйича ҳисобга олиш дафтари (36-шакл) маълумотлари бўйича юритилади, дафтарда қоплар сони, уннинг (ёрманинг) қайта ишлашда кирим бўйича стандарт оғирлиги, намлиги ҳамда қадоқлаш вақтидаги ҳақиқий оғирлиги, намлиги чиқим бўйича акс эттирилмоғи лозим.

Ишлаб чиқаришда ун (ёрма)нинг намлиги, ун (ёрма) ишлаб чиқариш корхонасининг ишлаб чиқариш-технология лабораторияси томонидан берилган сифат гувоҳномаси маълумотлари бўйича инобатга олинади, қадоқлаш вақтидаги ун (ёрма)нинг намлиги, қадоқланаётган корхона лабораторияси томонидан аниқланади.

Унни (ёрмани) қадоқлаш пайтида, тўкилиш ва йўқотишларнинг олдини олиш чораларини кўриш зарур.


114. Ун ва ёрма супуриндисини қайта ишлаш далолатнома билан расмийлаштирилади ҳамда ҳақиқий оғирлик бўйича алоҳида дафтарларда (36-шакл) ҳисобга олинади.

Қадоқлаш цехларини тозалаш ҳам ҳар ойда ўтказилади ва белгиланган тартибда 30-шакл бўйича далолатнома билан расмийлаштирилади.


115. Агар ун ва ёрма тасдиқланган, кирим қилинган ун (ёрма) супуриндиларидаги йўқотишлар, ҳисобидан чиқарилганлиги унни (ёрмани) сақлаш ва ташишдаги намлик пасайиши ва табиий камайиш ҳисобидан ҳисобдан чиқариладиган камомади стандарт оғирлик билан чиқарилган ҳақиқий маҳсулот орасидаги барча фарқларни қоплай олмаса, юзага келган камомад қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилиши мумкин.


116. Корхоналарнинг раҳбарлари ва масъул шахслари қадоқлашни доимий равишда назорат қилиб боришлари, ун (ёрма) солинган қоғоз халтачаларнинг белгиланган нетто оғирлигини таъминлашлари, маҳсулотнинг тўкилишига йўл қўймасликлари ва сифат-миқдор ҳисоби аниқ юритилишини таъминлашлари лозим.

Дон қабул қилиш ва донни қайта ишлаш корхоналарининг маҳсулотлари ва чиқиндилари таснифи мазкур Низомда 4-иловада келтирилган.



XI. ОМУХТА ЕМ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

КОРХОНАЛАРИДА КЎП КОМПОНЕНТЛИ

ТАРОЗИЛАРДА ОМИХТА ЕМ КОМПОНЕНТЛАРИНИ

ДОЗИРОВКА ҚИЛИШДА ХОМ АШЁ ВА ТАЙЁР

МАҲСУЛОТЛАР БИЛАН ОПЕРАЦИЯЛАРНИ

ДАСТЛАБКИ ҲИСОБГА ОЛИШ ВА ҲУЖЖАТЛАРНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ ХУСУСИЯТЛАРИ


117. Моддий жавобгар шахсни бошқа шахс билан алмаштиришнинг барча ҳолатларида хом ашё, маҳсулот ва бошқа моддий бойликларни топшириш, қабул қилиш одатда, идиш трафаретида кўрсатилган оғирлик бўйича хом ашё тайёр маҳсулот миқдорини қайта тортиш ёхуд қопдаги ёки уларнинг сифатини моддий жавобгар шахслар ва корхона раҳбари томонидан тайинланган комиссия иштирокида аниқланган ҳолда стандарт оғирлик бўйича амалга оширилади.


118. Мажмуага келтирилган барча хом ашё миқдори автомобиль ёки вагон тарозиларининг кўрсаткичлари, стандарт ва трафарет оғирликдаги қоплар сони бўйича ҳамда шартномаларда назарда тутилган қабул қилиш қоидаларидан, махсус шартларни ёки Давлат стандартларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.


119. Қабул қилинган хом ашё қабул қилиш далолатномаси (14-шакл) билан расмийлаштирилади ва омухта ем ишлаб чиқариши бошлиғининг ҳисоботига киради.


120. Омборлардан ишлаб чиқариш цехига берилаётган барча хом ашё кўп компонентли тарозиларнинг кўрсаткичлари бўйича, суюқ компонентларнинг оғирлиги эса - ҳажмли ҳисоблагичларнинг солиштирма оғирликка қайта ҳисоблаб чиқилган кўрсаткичлари ёхуд идиш трафаретида кўрсатилган нетто оғирлик йиғиндиси бўйича аниқланади.


121. Кўрсатилган оғирлик бошлиқ ҳисоботидан чиқариб ташланади. Бундан ташқари йиллик хатлов ўтказилгунга қадар қўшимча равишда олдинги йилда корхонада амалда шаклланган ишлаб чиқаришда хом ашё нобудгарчилиги миқдорида маҳсулот таннархига, бироқ қайта ишланган хом ашё умумий ҳажмининг бир фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда ҳисобдан чиқариб ташланади.

Кўп компонентли тарозиларнинг ҳисоблагичлари кўрсаткичлари, ҳажмли ҳисоблагичлар, ишлаб чиқаришга берилган стандарт оғирлик ёки трафаретда кўрсатилган оғирлик бўйича суюқ ингредиентлар оғирлиги махсус журналга киритилади. Ушбу маълумотлар омухта ем ишлаб чиқариш ва хом ашёдан фойдаланганлик тўғрисида смена билдиришномалари тузиш учун хизмат қилади (114-шакл).

Смена билдиришномасида ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг миқдори (омухта ем, ОВҚ, премикслар) кўп компонентли тарозиларда тортилган оғирлик жами бўйича суюқ компонентлар оғирлиги қўшимча қилинган ҳолда кўрсатилади.


122. Агар тизимдаги қувват потокдаги барча маҳсулотни донадорлаштиришга етмаса, ишлаб чиқарилган донадорлаштирилган маҳсулотлар оғирлигини автомат тарозиларда аниқлаш зарур. Бу ҳолда омборга берилган сочилган маҳсулотнинг оғирлиги қуйидаги формула бўйича аниқланади:


Q2=Q1-(Q3-Q4) кг;


бунда:

Q1 - кўп компонентли тарозида аниқланган сочилган маҳсулот йиғиндиси (тортишлар йиғиндиси), кг.

Q2 - тайёр маҳсулот омборига жўнатилган сочилган маҳсулот оғирлиги, кг.

Q3 - автомат тарозилар маълумотлари бўйича донадорлаштирилган омухта ем оғирлиги, кг.

Q4 - суюқ компонентлар оғирлиги, кг.


123. Сочилган омухта ем тайёр маҳсулотлар омборидан донадорлаштиришга берилган тақдирда сочилган омухта ем оғирлиги ҳисоб-китоб бўйича аниқланади, яъни донадорлаштирилган омухта ем оғирлигидан (автомат тарозилар маълумотлари асосида) донадорлаштириш учун прессга берилган суюқ компонентлар оғирлиги чиқариб ташланади.

Бунда сочилган омухта ем оғирлиги омбордаги мавжуд маҳсулотни зудлик билан ҳисоблашга хизмат қилади. Смена билдиришномасида алоҳида сатр билан - "Омухта ем, омбордан донадорлаштириш учун берилган рецепт" ёзилади ва унинг оғирлиги қайд этилади.

Агар омухта ем корхоналарида донадорлаштиришга берилаётган сочилган маҳсулотни тортиш тарозилари мавжуд бўлса, у ҳолда донадорлаштирилган маҳсулот оғирлиги автомат тарозилар маълумотлари ва суюқ компонентлар оғирлиги бўйича сочилган маҳсулот оғирлиги йиғиндиси сифатида аниқланади. Омборга берилаётган сочилган маҳсулот оғирлиги кўп компонентли тарози маҳсулотлари билан автомат тарозилар маълумотлари орасидаги фарқ бўйича аниқланади.

Омборга берилган сочилган маҳсулотнинг ва донадорлаштирилган маҳсулотнинг оғирлиги бўйича маълумотлар смена билдиришномасида намлиги кўрсатилган ҳолда алоҳида ёзиб қўйилади.


124. Смена билдиришномасининг "Бир сменада ишлатилган хом ашё" бўлимидаги "Сарфланди, кг" устунида хом ашёнинг ҳар бир тури сарфи ёзиб қўйилади. Сарф кўп компонентли тарозилардаги тортишлар йиғиндисини рецепт бўйича хом ашёнинг ушбу туридаги фоиз таркибига қайта ҳисоблаш бўйича аниқланади. Суюқ компонентлар оғирлиги ҳажмли ҳисоблагичлар маълумотлари, стандарт оғирлик ёки трафаретда кўрсатилган оғирлик бўйича ёзиб қўйилади.


125. Хом ашёнинг омбордан ишлаб чиқаришга бериш вақтидага намлиги аниқланмайди ва смена билдиришномасида акс эттирилмайди.


126. Премикслар ишлаб чиқаришга сарф қилинган олдиндан қуритилган кепакнинг камомадини ҳар сменада тезликда аниқлаш учун ўртача смена намуналари бўйича уларнинг ҳақиқий қуриши аниқланади.

Шартли қабул қилинган кепакни (тўлдирувчини) ҳар сменада 1 фоизгача ҳисобдан чиқариш олинган қуритиш натижалари катталигига кўпаяди.

Кепакнинг оғирлиги премикс цехига ўрнатилган кўп компонентли тарозиларда аниқланади. Ушбу кўрсаткичлар смена билдиришномасига киритилади.

Арпани қуритишда бўладиган йўқотишларни ҳар сменада тезлик билан аниқлаш учун ўртача смена намуналари бўйича уларни ҳақиқий қуришини аниқлаш зарур.


127. Шартли равишда қабул қилинган ҳар сменадаги арпа йўқотишларининг 1 фоизгача бўлган ҳажми олинган қуриганлик катталигига оширилади ва шу усулда аниқланган йўқотишлар фоизи омухта ем ишлаб чиқаришга сарфланган арпани қўшимча, шартли равишда ҳисобдан чиқаришга ишлатилади. Қуритилган арпанинг оғирлиги рецептга қўшилган фоиз ҳисоб-китоби бўйича аниқланади. Ушбу маълумотлар смена билдиришномасига киритилади. Бир суткада бир марта, смена билидиришномалари асосида хом ашё, омухта ем ва қоп (идиш) (37-шакл асосида) ҳаракатлари тўғрисида иккита йиғма ҳисобот тузилиб, бухгалтерияга топширилади.


128. Маҳсулот берилиши давомида ишлаб чиқариш ҳужжатларига оғирлик бўйича аниқлик ва тузатишлар киритилади. Бунинг учун ҳар бир рецепт бўйича жўнатилган маҳсулот миқдори смена билдиришномаларида кўрсатилган миқдор билан солиштирилади.


129. Жорий ойда маҳсулотни тўлиқ жўнатмаслик ҳолатлари юзага келса ҳамда кейинги ойга ўтувчи қолдиқ мавжуд бўлса, у ҳолда раҳбарнинг фармойиши билан комиссия тузилади, комиссия маҳсулот силосини янги ишлаб чиқарилган маҳсулот ушбу силосларга қўшилиб кетмаслигини истисно этадиган тарзда муҳрланади.

Қолдиқ маҳсулот энг биринчи навбатда комиссия иштирокида жўнатишга тайёрлаб қўйилади, унинг оғирлиги одатдагидек ўлчанади, яъни автомобиль ва вагон тарозиларида тортилади ҳамда маҳсулот ишлаб чиқарилган ойдаги ишлаб чиқариш бўйича ҳужжатларда ҳисобга олинади.


130. Миқдор-сифат ҳисоби қуйидаги тарзда юритилади:

хом ашёнинг кирими бўйича - хом ашёнинг ҳар бир турига алоҳида ҳисоб рақами очилади, унга олдинги хатлов бўйича кирим қилинган хом ашё қолдиқлари бўйича маълумотлар (оғирлик ва намлик) киритилади. Сўнгра шахсий ҳисоб рақамларига бирламчи ҳужжатларга мувофиқ омборга келтирилган ва 37-шаклда акс эттирилган барча хом ашё бўйича маълумотлар киритилади;

хом ашё сарфи бўйича - хом ашёнинг ҳар бир турига шахсий ҳисоб рақамларида, агар улар четга берилган бўлса, хом ашё сарфи тўғрисидаги ёзувлар (оғирлик ва намлик) қайд қилинади.

Омухта ем комплекси хатлов учун тўхтатилгунга қадар хом ашё сарфи тўғрисидаги шахсий ҳисоб рақамларига (36-шакл) ҳеч қандай ёзув қайд этилмайди.

Хатлов ўтказилгандан кейин шахсий ҳисоб рақамларига хом ашёнинг ҳар бир тури бўйича сарф тўғрисидаги ёзув қайд этилади. Сарф тушган барча хом ашё ва олдинги хатлов қолдиқлари йиғиндисидан четга берилган хом ашё миқдорини ва ушбу хатлов натижалари бўйича хом ашё қолдиқларини чиқариб ташлаш йўли билан аниқланади. Мана шу тарзда олинган натижадан ишлаб чиқариш далолатномаси-ҳисоботини (121-шакл) тузишда фойдаланилади, унда ишлаб чиқаришга сарфланган хом ашёнинг миқдори ва намлиги акс эттирилади.

36-шакл ва 37-шаклда акс эттирилган хом ашё қолдиқлари ўртасидаги аниқланган фарқларга хатлов тамом бўлиши пайтида тузилган 37-шаклда тузатиш киритилиши керак.

Комплексни хатлаш даврида ўрнатиладиган намлик бўйича камомадни ҳисоблаш ва ишлаб чиқариш далолатномаси-ҳисоботи (121-шакл) тузиш учун ишлаб чиқариш бўйича билдиришномалар асосида ва тегишли тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда ишлаб чиқарилаётган омухта емнинг уларнинг турлари бўйича миқдор-сифат ҳисоби юритилади.

Маҳсулотни бериш бўйича сифат-миқдор ҳисоби юритилмайди.


131. Ҳар йили омухта ем цехи мукаммал таъмирлаш учун тўхтатилган даврда барча турдаги маҳсулот ва хом ашё хатланади. Хатловдан сўнг ишлаб чиқариш далолатнома-ҳисоботи (121-шакл) тузилиб, унда барча камомадлар акс эттирилади.

Ишлаб чиқариш далолатномаси-ҳисоботини (121-шакл) тузишда I "Ҳақиқатда қайта ишланган хом ашё, кг" бўлимида кўрсатилган устунларга мувофиқ бўйича маълумотлар киритилади. "Ишлаб чиқаришда сарф қилинган" устунига эса тушган барча хом ашё ва олдинги хатлов қолдиқлари йиғиндисидан четга берилган хом ашё миқдорини ва мазкур хатлов натижалари бўйича хом ашё қолдиқларини чиқариб ташлаш йўли билан олинган маълумотлар киритилади. Мана шу ишлаб чиқаришга сарф қилинган барча хом ашё ҳисобланади.

Худди шу йўл билан сарф қилинган хом ашёнинг ўртача тортилган намлиги аниқланади.

II "Қайта ишлашдан қабул қилинган" бўлимига автомобиль ва вагон тарозилари маълумотлари бўйича бутун маҳсулотни реализация қилиш натижасидаги барча маҳсулот турлари бўйича маълумотлар киритилади.

Ишлаб чиқариш далолатнома-ҳисоботида (121-шакл) маҳсулот ишлаб чиқариш тўғрисидаги ҳужжатлар асосида аниқланган маҳсулотнинг ўртача тортилган намлиги кўрсатилади.

Омухта ем ишлаб чиқариш билан боғлиқ премикслар цехи (технологик линиялар) бор бўлган корхоналарда II "Қайта ишлашдан олинган" бўлими фақат сотилган премикслар ҳақидаги маълумотлар киритилади.

Ушбу комплекснинг омухта емини ишлаб чиқаришга ишлатилган премикслар ишлаб чиқариш далолатномаси-ҳисоботида акс эттирилмайди, чунки улар сотилган омухта ем таркибида ҳисобга олинади.

III "Ишлаб чиқаришдаги хом ашё баланси" бўлим тўлдирилади ҳамда 121-шакл бўйича ҳисоблаб чиқилади.


132. Ишлаб чиқариш жараёнида сақлаш пайтида хом ашё ва маҳсулот намлиги ўзгаришига боғлиқ бўлган камайиш, шунингдек белгиланган норма доирасидаги табиий камайиш қўшимча равишда ҳисобдан чиқарилмайди, чунки улар ишлаб чиқариш далолатномаси-ҳисоботида (121-шакл) акс эттирилади.


133. Ишлаб чиқариш далолатномаси-ҳисоботи (121-шакл) хатлов комиссияси аъзолари томонидан имзоланади ва корхона раҳбари томонидан тасдиқланади.

Омухта ем корхоналари раҳбарлари, бош муҳандислари ва бош (катта) бухгалтерлари, шунингдек ишлаб чиқариш бошлиқларидан (моддий жавобгар шахслар) иборат комиссия келтирилаётган хом ашё ва берилаётган, жўнатилаётган тайёр маҳсулот, автомобиль ёки вагон тарозиларида тарозибонлар томонидан тўғри тортилишини мунтазам равишда назорат қилиб бориши шарт.

Омухта ем корхоналарида кўп компонентли тарозилар иши устидан алоҳида, кучайтирилган назорат ўрнатилиши ва улар бунинг учун махсус ажратилган мутахассис томонидан мунтазам равишда текшириб борилиши шарт.

Омухта ем корхоналари бўйича тозалаш далолатномаларида ҳисобот даврининг охири ва бошидаги қолдиқлари ҳисобга олинган қайта ишланган хом ашёнинг сифати ва миқдори, ишлаб чиқарилган омухта ем сифати ва миқдори ҳамда маҳсулот чиқиши нормалари бажарилиши кўрсаткичлари (ишлаб чиқаришда хом ашёдан фойдаланиш баланси) кўрсатилади.

Омухта ем саноати корхоналарида ишлаб чиқариладиган оқсил витамин қўшимчалар ва бошқа корхоналардан тушган премиксларнинг миқдор-сифат ҳисоби оғирлиги ва намлиги бўйича дафтарларда (36-шакл) юритилади.

Оқсил-витамин қўшимчалар ва премиксларнинг сарфланган ва хатланган туркумлари бўйича оғирликнинг камайишини ҳисобдан чиқариш сақлаш пайтида намликнинг камайиши ҳисобига амалга оширилади.



XII. СТАНДАРТ ОҒИРЛИКДАГИ ҚОПЛАРГА

СОЛИНГАН УН ВА ЁРМА МАҲСУЛОТЛАРИНИ

ҚАЙТА ИШЛАШНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ


134. Ташиш ва сақлашда зарарланган қопдаги ун ва ёрма (сув тегиб қотиб қолган, йиртилган, кемирувчилар томонидан зарарланган) қайта қопланиши ва қайта ишланиши керак.

Қайта ишлашдан олдин ва қайта ишлангандан сўнг маҳсулотнинг оғирлигини ўлчаб кўриш корхона раҳбари томонидан тайинланган комиссия томонидан моддий жавобгар шахс мажбурий иштирок этиш шарти билан амалга оширилади.


135. Ун ва ёрмани қайта ишлаш ва қопга қайта солиш далолатнома (32-шакл) билан расмийлаштирилади, у комиссия ҳамда моддий жавобгар шахс томонидан имзоланади, шунингдек ўринлар сони, ҳақиқий оғирлик ва намлик бўйича миқдор-сифат ҳисоби дафтарида (36-шакл) ҳисобга олинади.

Қайта ишланган туркумнинг стандарт оғирлиги билан қайта ишлашдан олинган ун, ёрма ва чиқиндиларнинг ҳақиқий оғирлиги ўртасидаги фарқ белгиланган тартибда тасдиқланган далолатнома асосида алоҳида ҳисоб рақамида ҳисобга олинади.


136. Маҳсулот қайта ишлангандан сўнг корхона лабораторияси томонидан аниқланган ун ва ёрма намлиги сифати яхшиланишидан кўрилган камайиш миқдорини аниқлашда ун ёки ёрма ушбу туркуми учун дастлабки қоплаш чоғида берилган сифат гувоҳномасидаги намлик билан солиштирилади ҳамда фарқ мазкур Низомнинг 92-бандида келтирилган формула бўйича қайта ҳисоблаб чиқилади.

Табиий камайиш нормасини аниқлашда сақлаш муддати қопга солиш кунидан бошлаб ҳисобланади.

Ун ва ёрмани қайта ишлашда келиб чиққан чиқиндилар тортилади ва ун, ёрма таркибидан чиқарилиб, сақлаш жойи бўйича кирим қилинади.

Агар тасдиқланган сақлаш ва ташишда намлик пасайиши ҳамда табиий камайиш нормаси ҳисобидан ҳисобдан чиқарилиши керак бўлган камомад қайта ишлашгача бутун маҳсулотнинг стандарт оғирлиги ҳақиқий оғирлиги орасидаги фарқни қоплай олмаса, бундай ҳолатларда ушбу камомад қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ҳисобдан чиқарилади.

Стандарт оғирликдаги қопларга солинган импорт ун ёки ёрмани қайта ишлашда, сақлаш муддатини ҳисоблаш улар ортилган кундан ҳисобланади, намлик пасайиши ҳажми эса ҳақиқий аниқланган намлик билан ушбу маҳсулотга берилган сертификатда кўрсатилган намликни солиштириш йўли билан аниқланади.

Агар қайта ишлангунга қадар ун ва ёрманинг ҳақиқий оғирлигини қайта ишлангандан кейин ун ва ёрма чиқиндиларнинг ҳақиқий оғирлиги билан солиштиришда ун ва ёрма камомади аниқланса, бундай камомад ун ва ёрманинг сифати ёмонлашувига йўл қўйган, қайта ишлаш заруриятини келтириб чиқарган шахслар ҳисобига ёзилади.



XIII. МАККАЖЎХОРИ СЎТАСИНИ

ЯНЧИШ ВА САРАЛАШНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ


137. Маккажўхори сўтасини янчиш ва саралаш корхона раҳбарининг фармойишига мувофиқ ИЧТЛ хулосаси бўйича амалга оширилади.


138. Ажратиб олинган маккажўхори дони, оралиқ маҳсулот ва чиқиндилар омборларга сақлаш учун жўнатилади (илдизидан ташқари) ҳамда моддий жавобгар шахс томонидан албатта тортиб олиниб ва корхона лабораторияси томонидан сифати аниқланиб қабул қилинади.

Маккажўхори илдизини янчишдан олинган оғирлик автомобиль тарозилар ёки бошқа тарозиларда аниқланади. Таркибида 1,2 фоиздан кўпроқ дон қолган ўзаклар қайта янчилиши керак.


139. Сўтадаги маккажўхорини янчиш далолатнома (33-шакл) билан расмийлаштирилади. Далолатнома ҳар бири алоҳида ҳисобга олинадиган сўтадаги маккажўхори туркуми учун, камида икки ҳафтада бир марта тузилади.

Янчиш учун берилган сўтадаги маккажўхори оғирлиги янчилгандан кейин маккажўхори дони, оралиқ маҳсулотлар, чиқиндилар ва ўзакнинг оғирлиги йиғиндиси сифатида аниқланади. Сўтадаги янчилган маккажўхори сифати (ўртача намлик ва сўтадан дон чиқиши), шунингдек ажратиб олинган дон, оралиқ маҳсулот, чиқиндилар ва ўзак сифати ҳамда ўзакда қолиб кетган дон корхона лабораторияси томонидан аниқланади.

33-шаклдаги далолатномаларга тортиш ва текшириш карточкалари илова қилинади.

Агар сўтадаги маккажўхорини янчиш чоғида дон, чиқиндилар ва ўзакларни тортиш имконияти бўлмаса, уларнинг оғирлиги ҳужжатлар бўйича сотиш вақтида аниқланади.


140. Сўтали маккажўхорини саралашда ва сақлаш жойларини тозалашда тўпланган баъзи сўталарнинг ўзидан-ўзи тўкилиши натижасида йиғиб олинган маккажўхори дони далолатномалар бўйича кирим қилинади, уларда тортиш йўли билан аниқланган дон оғирлиги ва лаборатория томонидан аниқланган намлик ҳамда бегона аралашмалар кўрсатилади. Далолатномага текшириш карточкаси илова қилинади. Сўтадаги маккажўхори ҳисобини юритишнинг шахсий ҳисобварағидан тоза дон (бегона аралашмаларсиз) чиқим қилинади, маккажўхори дони ҳисобини юритиш шахсий ҳисобварағига эса барча аралашмаларни ўз ичига олган ҳақиқий оғирлик кирим қилинади.

Маккажўхори сўтасини саралашда олинган чиқиндилар (касалланган сўталар, ўзаклар, гули, пўстлоқ ва ҳоказолар) сўтали маккажўхорини саралаш далолатномаси асосида сўтадаги маккажўхоридан чиқим қилинади ва далолатномаларда чиқиндиларнинг ҳақиқий оғирлиги, лаборатория томонидан аниқланган сифат ва ҳақиқатдан дон чиқиши фоизи даражаси кўрсатилади. Ҳисобдан чиқариш доннинг ўртача аниқланган намлиги, ўзак ва чиқиндилар бўйича амалга оширилади.


141. Маккажўхорининг гибрид ва навли уруғларини қайта ишлаш бўйича ихтисослаштирилган корхоналарда (цехларда) тушган бутун сўталардаги маккажўхори ва дон моддий жавобгар шахс томонидан соз (амалдаги тамғали) тарозиларда белгиланган оғирлик бўйича ва лаборатория томонидан аниқланган сифат бўйича қабул қилинади.

Корхонага келиб тушган маккажўхори моддий жавобгар шахс томонидан (37-шакл) ҳисоботда гибридлар ва навлар, сўта ва дон кўриниши бўйича алоҳида кирим қилинади.


142. Маккажўхори оғирлиги бўйича ишлаб чиқаришга берилади ва маккажўхорини қуритиш камераларига жўнатиш далолатномаси асосида ҳисоботда (37-шакл) чиқим қилинади. Сўтадаги маккажўхорини ишлаб чиқариш учун бериш тўғрисидаги далолатнома корхонанинг қуритиш камераларига берилган маккажўхори сонига тузилса, дон кўринишидаги маккажўхори эса - янчиш цехининг силосларига келиб тушган маккажўхори миқдори учун тузилади.


143. Тарози ускуналари ўрнатилмаган корхоналарда, истисно тариқасида, қуритиш камераларига солинган сўтадаги маккажўхори миқдорини, ўша қуритиш камералари тўлдирилгандан кейин ўлчаш асосидаги ҳажм бўйича аниқлашга рухсат этилади. Ўлчаш ва оғирликни аниқлаш комиссия томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

Дон янчиш цехининг ишини ва ҳали тугалланмаган ишлаб чиқаришни назорат қилиш учун ажратиб олинган маккажўхори донининг оғирлиги автомат тарозида аниқланади, тарозилар бўлмаган тақдирда эса - янчиш цехидаги силосларнинг дон билан тўлиш ҳажмини ҳисоблаш йўли билан аниқланади.


144. Моддий жавобгар шахслар ҳар куни корхона бухгалтериясига зарур бирламчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда ҳисобот (37-шакл) топширадилар.


145. Ташиш ҳисоби қуйидагилар бўйича алоҳида юритилади:

омборга ҳамда бевосита корхона бункерига келиб тушган маккажўхори бўйича гибридлар ва навлар, сўтадаги маккажўхори ва дон бўйича миқдор-сифат дафтарида (36а-шакл);

ишлаб чиқаришга берилган маккажўхори бўйича - ишлаб чиқаришга топширилган, маккажўхори, гибрид ва навлар, сўтадаги маккажўхори ва дон бўйича миқдор-сифат ҳисоби дафтарида юритилади. Ой якуни бўйича ўртача намлик ва бегона аралашмалар аниқланади.

Дон чиқиши ҳамда ўзаклар кўрсаткичлари дафтарга лабораториянинг дон чиқиши ва ўзаклар фоизлари тўғрисидаги маълумотлари асосида ёзилади. Ишлаб чиқаришга берилган маккажўхорининг миқдори дафтарда тўғри кўрсатилганлигини ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 3-кунидан кечикмай бошлиқ ўз имзоси билан тасдиқлайди. Кўрсатиб ўтилган дафтар кўрсаткичларидан корхонани тозалашнинг ишлаб чиқариш далолатномалари тузишда фойдаланилади.


146. Ой тамом бўлиши билан ишлаб чиқариш корпуси тозаланиши керак.

Тозалашни бошлашдан аввал охирги иш сменасига берилган хом ашёни қайта ишлаш тўлиқ тамом бўлганлигини назорат қилиш, таъминланиши, шундан кейин тозалаш тайинланиши керак.

Айрим ҳолатларда, ишлаб чиқариш шароитларига кўра қуритиш камералари ёки дон янчиш цехи силосларини тозалаш имконияти бўлмаса, тозалаш бўйича комиссия тозалаш пайтида мавжуд бўлган сўта ва дон кўринишидаги маккажўхори миқдори ва сифатини аниқлаши ва мазкур ҳолатни тозалаш далолатномасида кўрсатиши шарт.

Тозалашни бошлашдан аввал сўнгги сменада барча қайта ишлов берилган уруғликлар, оралиқ маҳсулотлар ва чиқиндилар тўлиқ ҳолича омборга берилиши зарур. Ишлов берилган уруғликлар, оралиқ маҳсулотлар ва чиқиндилар қолдиқларини корпусда қолдиришга йўл қўйилмайди.

Агар тозалаш тамом бўлгунга қадар хом ашё корпус тозалангандан кейин ишга киришадиган кейинги иш сменасига берилса, ушбу сменага ажратиладиган хом ашё бўш қуритиш камераларига ва янчиш цехи силосларига жўнатилиши керак.

Бунда янги берилаётган хом ашёни тозалашгача олдинги сменада фойдаланилган хом ашё билан аралаштириб юбориш мумкин эмас.

Тозалаш натижалари тўғрисида ишлаб чиқариш корпуси тозаланганлиги ҳақида тозалаш далолатномаси тузилади ва комиссиянинг барча аъзолари ва моддий жавобгар шахслар томонидан имзоланади.

Тозалаш далолатномасида кўрсатилган барча қайта ишланган хом ашё ва олинган уруғлик, майда дон, оралиқ маҳсулотлар ва чиқиндиларнинг миқдор ва сифати миқдор-сифат ҳисоби маълумотларига қатъий мувофиқ бўлиши керак. Ишлаб чиқариш корпусини тозалаш далолатномаси корхона раҳбари томонидан тасдиқланади.

Корхона технологик схемаси хусусиятларидан келиб чиқиб ишлаб чиқариш корпусини ҳар ойда тозалаш имконияти бўлмаса, иш мавсумининг охирида битта йиллик (тўлиқ) тозалаш ўтказилишига йўл қўйилади.

Мавсум тамом бўлиши билан корхонада тўлиқ тозалаш ўтказилади. Тўлиқ тозалаш далолатномаси гибридлар ҳамда навлар бўйича хом ашё ва тайёр маҳсулот бўйича бўлимларга ажратилган ҳолда тузилади. Майда донли маккажўхори, оралиқ маҳсулотлар, чиқинди ва ўзаклар тўлиқ тозалаш далолатномасида кўрсатилади ва корхона раҳбари томонидан тасдиқланади.

Омбор мудирининг жавобгарлиги остидаги хом ашё омборини тозалаш ва тозалаш далолатномасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш ушбу Низомнинг 181-бандида белгиланган тартибда амалга оширилади.


147. Қайта ишлов берилган маккажўхори уруғлигини ишлаб чиқаришдан тайёр маҳсулотлар омборига стандарт оғирлик ва жойлар сони бўйича берилади ва юк хати (112-шакл) билан расмийлаштирилади. Юк хатининг бир нусхаси маҳсулотни ишлаб чиқаришдан чиқим қилиш учун асос бўлиб хизмат қилади, иккинчиси - маҳсулотни омборга кирим қилишга хизмат қилади.

Лаборатория ҳар бир алоҳида туркум ва ўртача суткалик намуналар бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотни текширади ҳамда уруғлик ва чиқиндилар текширилиши карточкасини корхона бухгалтериясига беради.

Ишлаб чиқаришдан чиққан сочилган ҳолдаги маккажўхори дони бўйича миқдор-сифат дафтари (36-шакл) юритилади.

Корхоналар ва цехларда маккажўхорини қайта ишлашда олинган майда дон, оралиқ маҳсулотлар ва чиқиндилар оғирлиги ҳамда сифати аниқланиб кирим қилинади. Уларни омборга бериш юк хати (112-шакл) билан расмийлаштирилади.


148. Ишлаб чиқариш жараёни давомида уруғликнинг яроқсиз туркуми аниқланган тақдирда уларни қайта ишловга бериш ёки йўқ қилиш мазкур Низомнинг 59-бандида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.



XIV. МАХСУС АГРЕГАТЛАРДА ДОН

ҚУРИТИШ ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ


149. Қуритилган дон миқдорининг ҳисоби оғирлик бўйича амалга оширилади, бунинг учун дон қуритишдан олдин ва кейин тарозида тортилиши шарт.

Мазкур Низомга мувофиқ ҳисоблаб чиқилган донни қуритишда намликнинг пасайишидан дон оғирлигининг камайиши донни тозалаш ва қуритиш далолатномаси (34-шакл) бўйича мавжуд дон миқдоридан чиқим қилинади.

Бухгалтерия ҳисоби бўйича қуритишдаги камайиш тозалаш далолатномаси тозалангунгача алоҳида ҳисоб рақамига чиқим қилинади.


150. Дон қуритиш ускуналарида қуритиш натижасида юзага келган камайишни миқдор-сифат ҳисоби дафтарида ҳисобдан чиқариш фақат мазкур Низомда белгиланган тартибда кўриб чиқилган ва тасдиқланган тозалаш далолатномалари бўйича дон қолдиқларини сарфлангандан ёки хатлангандан кейин амалга оширилади.

Дон қуритиш ускунаси иши устидан тезкор назорат қилиш учун катта мастер ёки унинг топшириғи бўйича смена лаборанти томонидан ҳисобга олиш журнали (122-шакл) юритади, тарозилар ўрнатилган дон қуритиш комплексларида эса нам ва қуритилган дон оғирлигини тортадиган тарози журнали юритилади.



XV. ДОН ВА ДОН МАҲСУЛОТЛАРИНИ

МИҚДОР-СИФАТ БЎЙИЧА ҲИСОБГА ОЛИШ


151. Сақлаш жойлари бўйича дон, унни қайта ишлаш маҳсулотлари ва мойли ўсимликлар уруғликлари ва ўт-ўланларнинг миқдор-сифат ҳисоби сақлаш устидан назорат қилиш ҳамда дон ва уни қайта ишлаш маҳсулотлари оғирлиги камайишининг қонунийлигини аниқлаш учун юритилади.


152. Дон, мойли ўсимликлар уруғи, ўт-ўланлар, оралиқ маҳсулотлар ва маҳсулот, стандарт оғирликдаги қопларга солинганлари бундан мустасно, қуйидагилар кўрсатилган ҳолда миқдор-сифат ҳисоби дафтарларида ҳисобга олинади:

дон, мойли ўсимликлар уруғи ўт-ўланлар, оралиқ маҳсулотлар бўйича оғирлик, намлик ва бегона аралашмалар;

сўтадаги маккажўхори бўйича - сўтадаги макажўхорининг оғирлиги ва ўртача тортилган намлиги, ностандарт идишдаги маҳсулот бўйича эса - ўринлар сони, оғирлик ва намлик.

I, II ва III тоифали дон чиқиндиларини дафтарларда (36-шакл) ҳисобини олиб бориш фақат физик вазнда юритилади.


153. Миқдор-сифат ҳисоби дафтари (36-шакл) ҳар бир дон ва дон маҳсулотларини сақлаш жойлари бўйича юритилади.

Зарурат бўлганда битта моддий жавобгар шахснинг жавобгарлиги остидаги омборлар гуруҳи бўйича дафтар юритишга рухсат берилади, бунда навли уруғликларнинг ҳар бир туркуми, пиво пишириш арпаси навлари, доннинг табиий аралашмалари ун ва ёрма бўйича эса - ҳар бир нав бўйича ажратиб кўрсатилган ҳолда ҳар бир ўсимликка шахсий ҳисоб рақами бўлади.

Моддий жавобгар шахс бир неча майда омборларга хизмат кўрсатадиган филиаллар, ижарага олинган корхоналар ва йироқда жойлашган корхоналарда миқдор-сифат ҳисоби ҳар бир ўсимликка шахсий ҳисобварақлари очилган ҳолда барча омборлар бўйича бирлаштириб юритилади.

Омухта емнинг омбор бўйича ҳисоби ҳар бир рецепт учун алоҳида олиб борилади.

Оралиқ маҳсулотлар дафтарларда 36-шаклда қуйидаги турлар бўйича ҳисобга олинади:

а) таркибида 50 фоиздан 70 фоизгача дон бўлган биринчи ишлов берилгандан сўнг олинган дон аралашмаси;

б) таркибида 70 фоиздан 85 фоизгача дон бўлган биринчи ишлов берилгандан сўнг олинган дон аралашмаси;

в) ун ва ёрмани қайта ишлашда олинган озуқабоп кукун;

г) кепак;

д) ёрмани қайта ишлашда олинадиган озуқабоп тариқ оқшоғи, нўхат оқшоғи, маржумак (гречка) оқшоғи, диаметри 2,5 мм бўлган элакдан ўтадиган маккажўхорининг майдаланган дони;

е) доннинг ун ва ёрма олиш учун ишлатишда олинган ўзаги (ўсимтаси).

Биринчи ишловдан сўнг олинган дон аралашмаси омборларга жойлаштирилиши ва ушбу аралашма қайси дондан олинганлигига қараб алоҳида ҳисоби юритилади;

I даражали чиқиндилар қуйидаги тур бўйича ҳисобга олинади;

а) таркибида 30 фоиздан 50 фоизгача дон бўлган дон чиқиндилари, дон ва мойли ўсимликларидан алоҳида;

б) таркибида 10 фоиздан 30 фоизгача бўлган дон аралашмалари, алоҳида, дон ва мойли ўсимликларидан алоҳида.

в) унни (қопларни) қоқишда юзага келган ун чанги ва супуриндиси;

г) элакдаги оқ чанг.

Миқдор-сифат ҳисоби дафтарлари (36 ва 36а-шакллар) белгиланган тартибда тартиб рақами қўйилган, ип ўтказиб тикилган ва тегишли тарзда имзоланган, саҳифалар сони кўрсатилган сурғуч муҳр билан тасдиқланган бўлиши керак.


154. Миқдор-сифат ҳисобини юритиш зиммасига юкланган бухгалтерия ходими қуйидагиларни амалга ошириши керак:

миқдор-сифат ҳисоби дафтари бўйича маълумотларини моддий жавобгар шахсларнинг омбор ҳисоботи маълумотлари билан ҳар куни солиштириб бориш;

тозалаш далолатномалари тузиш учун зарур бўладиган барча маълумотларни тайёрлаш;

дафтарлардаги (36 ва 36а-шакллар) барча ёзувларни сиёҳда ёзиш.

Миқдор-сифат ҳисоби дафтарларида тузатишлар ва ўчириб ёзишга йўл қўйилмайди, киритилган тузатишлар эса бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

Бухгалтериянинг масъул ходимига бериладиган дафтарларга тартиб рақамлари қўйилади. Дафтар муқовасида корхона номи, дафтарнинг инвентарь рақами, дафтар юритилган омбор тури ва рақами, моддий жавобгар шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми кўрсатилиши шарт.


155. Миқдор-сифат ҳисоби дафтарида (36-шакл) буғдой классларга ажратилмасдан номлар бўйича ҳисобга олинади. 37-шакл бўйича омбор ҳисоби буғдойнинг омборга жойлаштириладиган ҳар бир туркуми бўйича алоҳида юритилади.

Элеватор силосларида сақланаётган дон учун, ҳар қайси экинга ҳисоб рақамлари билан, миқдор-сифат ҳисоби бўйича битта дафтар юритилади, элеватор бўйича омбор ҳисоби ҳам класс ва типларга бўлмасдан бирлаштирилган ҳолда юритилади.

Бош бухгалтер, раҳбар ўринбосари, ИЧТЛ бошлиғи (лаборатория мудири)дан иборат таркибдаги комиссия ҳар ойда дафтарлардаги (36-шакл) центнер - фоизлар ва қолдиқлар ҳамда сифат кўрсаткичлари бўйича ёзувларнинг тўғрилигини текшириши керак. Амалга оширилган текшириш тўғрисида дафтарнинг ҳисоб рақамларида белги қўйилади.


156. Миқдор-сифат ва бухгалтерия ҳисоби:

типларига кўра мойли экинлар;

турларига кўра омухта озуқалар, уларнинг омбор бўйича ҳисоби эса ҳар қайси рецепт бўйича алоҳида;

турларига кўра қўшимча маҳсулотлар ва чиқитлар бўйича юритилади.


157. Сўтадаги маккажўхорининг миқдор-сифат бўйича ҳисобини ҳар қайси моддий жавобгар шахс бўйича, товар маккажўхори бўйича - сақлаш жойлари бўйича бўлмасдан, сортли ва дурагай маккажўхори бўйича эса - сортлар ва дурагайларнинг алоҳида шакллантирилаётган партиялари бўйича юритишга рухсат этилади.


158. Стандарт вазн билан қопларга жойланган маҳсулот ҳақиқий амалдаги вазни бўйича идишсиз сақлаш (бункер) омборлари орқали сотиш учун тортилган тақдирда жойлар сони, вазни ва намлиги бўйича миқдор - сифат жиҳатидан ҳисобга олиш дафтарида ҳисобга олинади, улар учун белгиланган тартибда тозалаш далолатномалари (30-шакл) тузилади.


159. Кирим ва чиқим дафтаридаги (36-шакл) ёзувлар қуйидаги ҳужжатлар бўйича бир кунги якуний маълумотлар бўйича амалга оширилиши мумкин: юкхат реестрлари рўйхати (15-шакл), кўплаб вагонларда келтирилган дон маҳсулотлари учун қабул қилиб олиш далолатномаси (14-шакл), битта вагонда келтирилгани учун (15-шакл), дон маҳсулотларини юклаб жўнатиш учун темир йўл ва сув йўли юкхатлари ведомостлари (20-шакл).


160. Дафтарлардаги ёзувлар ҳар куни, операция кунидан кейинги кундан кечикмай амалга оширилади.

Ўртача ҳисобланган сифат 0,01 фоизгача аниқлик билан аниқланади.

Маккажўхорининг дурагай ва сортли уруғларига ишлов бериш корхоналарида сўтадаги маккажўхорини миқдор-сифат бўйича ҳисобга олиш дафтарларда юритилади (36а-шакл).


161. Моддий жавобгар шахслар ҳар куни корхона бухгалтериясига барча кирим ва чиқим ҳужжатларини илова қилган ҳолда дон маҳсулотлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботларни (37-шакл) тақдим этадилар.


162. Дон ёки дон маҳсулотлари бошқа корхоналаридан келтирилган тақдирда моддий жавобгар шахс ўз ҳисоботида: тушум ҳужжатида - жўнатувчининг ҳужжатлари бўйича миқдорини ва ҳужжатлардагидан ортиқча маҳсулотни; чиқим ҳужжатида - жўнатувчининг ҳужжатида кўрсатилганга нисбатан камомадни кўрсатади.

Жўнатувчининг ҳужжатларидагидан кам бўлган дон маҳсулотлари олувчи корхонанинг моддий жавобгар шахси томонидан ҳисобот бўйича (37-шакл) қабул қилиш далолатномалари (14 ва 15-шакллар) ҳамда уларга илова қилинадиган тижорат далолатномалари ёки темир йўл ва сув йўли юкхатлари асосида, камомад тўғрисидаги қайдлар билан ҳисобдан чиқарилади.

Миқдор-сифат бўйича ҳисобга олиш дафтарларида қайта тортиб кўришда ҳақиқатда мавжуд бўлган дон ёки маҳсулот миқдори кирим қилинади.


163. Миқдор-сифат бўйича ҳисобга олиш дафтарларида бошқа корхоналардан келтирилган дон ва маҳсулот миқдори қуйидаги маълумотлар бўйича юритилади:

жўнатувчининг ҳужжатлари билан таққослаганда сифат бўйича тафовут йўл қўйиладиган тафовут нормаларидан ошмаган тақдирда олувчининг лабораторияси маълумотлари бўйича;

жўнатувчининг маълумотлари билан таққослаганда сифат бўйича тафовут йўл қўйиладиган тафовут нормасидан ошмаганда ва сифат бўйича тафовутлар тўғрисида жўнатувчига далолатнома - рекламация жўнатилган тақдирда давлат ваколатли органининг текширув таҳлили бўйича;

ҳужжатдаги кўрсаткичлар олувчи корхона томонидан норозилик туғдирмаган тақдирда дон маҳсулотларини жўнатиш жойида белгиланган тартибда берилган сифат тўғрисидаги сертификат бўйича;

олувчи корхонанинг лабораториясида аниқланган сифат бўйича тафовутлар йўл қўйиладиган тафовут нормаларидан ортиқча бўлган тақдирда жўнатиш жойида белгиланган тартибда берилган сифат тўғрисидаги сертификат бўйича;

сифат жиҳатидан йўл қўйиладиганидан ортиқча тафовут далолатнома - рекламациялар билан расмийлаштирилмаган тақдирда жўнатувчининг сифат тасдиқномаси маълумотларига кўра юритилади.

Намлик ва бегона аралашмалар кўрсаткичлари миқдор-сифат бўйича ҳисобга олиш дафтарида 0,1 фоизгача аниқлик билан ёзиб қўйилади.


164. Филиаллардан, ижарага олинган корхоналардан ва узоқ пунктлардан келтирилган дон сифати миқдор-сифат бўйича ҳисобга олиш дафтарларида қуйидаги тартибда акс эттирилади:

дон филиаллардан, ижарага олинган корхоналардан ва узоқ пунктлардан келтирилганда - улар бўйича харажатларни ҳисобдан чиқариш ва асосий корхона бўйича кирим қилиш асосий корхонанинг лабораториясида белгиланган сифат бўйича амалга оширилади;

дон ушбу асосий корхонага бўйсунмайдиган филиаллардан, ижарага олинган корхоналардан ва узоқ пунктлардан келтирилганда анализларни томонлар мустақил равишда ўтказадилар.


165. Юклаб жўнатилган (сотилган) дон ва маҳсулотнинг ҳар қайси партиясини ҳисобдан чиқариш миқдор-сифат бўйича ҳисобга олиш дафтарида кирим ҳужжатлари ва сифатни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида акс эттирилади.


166. Моддий жавобгар шахс ўзгартирилганда хом ашёни бошқа моддий жавобгар шахсга (қайта тортиб кўрмасдан) ҳисобга олиш дафтаридаги қолдиқлар бўйича бериш тақиқланади. Омборларни битта моддий жавобгар шахсдан бошқага беришда дон ва маҳсулотни ҳар иккала моддий жавобгар шахс томонидан қайта тортиб кўриш мажбурийдир.


167. Ёрма ишлаб чиқарувчи ва ун тортиш корхоналари томонидан сотиладиган ёрма экинлари донидаги бегона аралашмалар миқдорини жўнатувчи корхона миқдор-сифат бўйича ҳисобга олиш дафтарига тайёрлов стандартлари бўйича, ёрма ишлаб чиқарувчи ва ун тортиш корхоналари эса - мақсадли стандартлар бўйича қайд этади. Жўнатувчи корхонанинг сифат тасдиқномаларида сули, тариқ ва бошқа бегона аралашмаларни мақсадли ва тайёрлов стандартлари бўйича кўрсатади.


168. Заводда қадоқлаш ёки чет етказиб берувчининг қадоқлашдаги бузилишлар муносабати билан корхонада ишлов берилган, стандарт оғирликда қопларга жойланган маҳсулот истеъмолчига амалдаги вазни бўйича сотилади ва шу муносабат билан миқдор-сифат бўйича ҳисобга олиш дафтарларда жойлар сони, вазни ва намлиги бўйича ҳисобга олинади.

Миқдор-сифат бўйича ҳисобга олиш дафтарларида далолатномалар асосида ишлов бериш учун олинган ун ва ёрма ёки маккажўхори уруғлиги уларга ишлов берилгандан кейин лабораторияда белгиланган намлик кўрсатилган ҳолда ҳақиқий миқдори бўйича кирим қилинади.

Ишлов берилган ун ва ёрма ёки маккажўхори уруғлиги партияси тўлиқ сарфлангандан кейин тозалаш далолатномаси тузилади, у давлат ваколатли органи томонидан кўриб чиқилади ва тасдиқланади.


169. Чиқитлар тозалаш ва ишлов бериш далолатномалари (32 ва 34-шакллар) асосида миқдор-сифат бўйича ҳисобга олиш дафтарларида дон, ун ва ёрма ҳисобидан амалдаги вазни ва сифати бўйича чиқарилади ҳамда сақланадиган жойида кирим қилинади.

Агар I, II, III тоифадаги дон чиқитларининг ва қўшимча маҳсулотларининг намлиги лабораторияда аниқланмаган бўлса миқдор-сифат бўйича ҳисобга олиш дафтарида чиқитлар ишлов бериш вақтигача кирим қилинган донни тозалаш далолатномасида (34-шакл) кўрсатилган намлик билан асосий маҳсулот ҳисобидан чиқарилади.


170. Тозалаш минораларига ва механизациялашган дон тозалаш линияларига эга бўлган, технологик схема бўйича дон операцияси вақтида олинган чиқитлар экинлар бўйича тақсимланмайдиган элеваторларда ва корхоналарда уларни асосий маҳсулотдан ҳисобдан чиқариш ҳар қайси ишлов берилган дондаги дон чиқитлари ва аралашмаларини камайтириш миқдорига мутаносиб равишда амалга оширилади. Чиқитларнинг умумий миқдори тортиб кўриш йўли билан аниқланади ва далолатнома билан расмийлаштирилади.


171. Аспирацион чанг экинлар бўйича ташилган (қабул қилиб олиш, сотиш, ички ташув) дон миқдорига мутаносиб равишда ҳисобдан чиқарилади.

Миқдор-сифат бўйича ҳисобга олиш дафтарлар бўйича аспирацион чангга харажатларни ҳисобдан чиқаришда тегишли давр учун донни элеваторга кирим қилишдаги ўртача намлик миқдори кўрсатилади. Элеваторнинг чанг камераларини тозалаш ҳар ойда камида бир марта амалга оширилиши керак.


172. Янги ҳосил донини тайёрлаш бошлангунгача дон ва мойли экинларнинг барча партиялари, агар уларни тортиб кўриш охирги олти ой мобайнида амалга оширилмаган бўлса, қайта тортиб кўрилиши ва натижалари тозалаш далолатномалари билан расмийлаштирилиши керак.

Янги ва эски ҳосил дони ҳисоб рақамларини бирлаштириш ва донини аралаштириш тақиқланади.


173. Миқдор-сифат бўйича ҳисобга олиш дафтарларида тозаланган ва текширилган партияларнинг ҳисоб рақамлари тозалаш далолатномалари давлат ваколатли органи тасдиқлагандан кейин корхона бухгалтерияси томонидан ёпилади.

Текширилган партияларнинг янги ҳисоб рақамлари тозалаш далолатномалари асосида, қайта тортиш вақтида аниқланган ҳақиқий қолдиқдан ҳамда лабораторияда аниқланган амалдаги сифатдан келиб чиққан ҳолда очилади.


174. Тозалашгача ёки хатловдан ўтказишгача юклаб жўнатилган, шунингдек хатлов комиссияси иштирокида юклаб жўнатилган дон маҳсулотларидаги камомад ва ортиқча маҳсулот юзасидан юкни олувчилардан тушган эътирозлар миқдор-сифат бўйича ҳисобга олиш дафтарида ушбу маҳсулотнинг эски ҳисоб рақами бўйича, белгиланган тартибда янгидан расмийлаштирилгандан тозалаш далолатномаси асосида акс эттирилади.

Омухта озуқа корхоналарида ва цехларида қайта ишлаш учун келтирилган қўшимча маҳсулотлар хом ашё омборларига жойлаштирилади ва миқдор-сифат бўйича ҳисобга олиш дафтарларида ҳисобга олинади. Маҳсулот олинган экинлар бўйича ёрдамчи маҳсулотларни ҳисобга олиш уларни хом ашё омборларига амалда жойлаштирилишига мувофиқ, ҳар қайси омухта озуқа корхонаси шароитларига боғлиқ ҳолда юритилиши лозим. Бошоқли ва дуккакли экинлар дони аралашмалари хом ашё омборларида жойлаштирилиши ва алоҳида-алоҳида ҳисобга олиниши зарур.

Дафтарлар ҳар куни, дон, ёрма, ун ташилишига кўра тўлдирилади.

Операция куни тамом бўлгандан кейин журналлар тегишли омборларнинг папкаларига тикилади ва қатъий ҳисобот бериладиган бланкалар учун белгиланган тартибда сақланади.


175. Дон маҳсулотларининг ҳар бир туркуми бўйича операциялар тамом бўлгач ва тозалаш далолатномалари тузилгач журналлар алоҳида дафтарларга муқоваланади ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сақланади.


176. Ҳар бир турдаги туркум дон, уруғлик ва маҳсулот учун лаборатория томонидан штабель ёрлиғи (77, 78 ва 91-шакллар) ёзилади.

Дон ва дон маҳсулотлари келтирилгандаги сифат кўрсаткичлари, худди шунингдек, сақлаш жараёнидаги кейинги текширишлардаги сифат кўрсаткичлари лаборатория ходимлари томонидан ҳар ойнинг биринчи кунида штабель ёрлиғига ёзиб қўйилади.

Штабелларга тартиб рақами ҳар йилнинг 1 январидан бошлаб туркумларнинг келтирилишига қараб қўйиб чиқилади. Йил давомида штабелларга бир хилда рақам бериш тақиқланади.

Стандарт оғирликдаги қопга солинган ун ва ёрма учун вагонма-вагон штабель ҳисоби юритилади. Ушбу мақсадда темир йўл орқали келтирилган маҳсулотни омборга жойлаштириш вагон штабели бўйича амалга оширилади. Бошланган ҳар хил штабелларни бирлаштириш, маҳсулотни, бир штабелдан бошқасига ўтказиш тақиқланади.

Маҳсулот туширилган ҳар бир вагонга штабель рақами берилади, бу рақам қабул қилиш далолатномасида, штабель ёрлиғида кўрсатилади ва кейинги штабель ҳисобда кўрсатилади.

Тегирмон ва ёрма цехларининг қоплаш бўлимидан бевосита омборга келтириладиган ун ва ёрмани ишлаб чиқариш санаси ва смена бўйича штабелга жойлаштириш зарур. Бир сменада камида 63 тонна маҳсулот ишлаб чиқариладиган ун ва ёрма корхоналарида битта штабелга аралаш сменалар маҳсулотини жойлаштиришга рухсат берилади.

Маҳсулот туркуми сарфлангандан кейин штабел ёрлиғи моддий жавобгар шахс томонидан имзоланади ва лабораторияга берилади ва у ерда бир йил мобайнида сақланади.


177. Давлат захираси бўлган хом ашё ва материаллар ҳисоби ҳар ойлик ҳисоботларда 6-К-шакл ва 6 КП-шаклда алоҳида устун билан кўрсатилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 30 майдаги 209-33-сон қарори билан тасдиқланган Давлат захирасидаги озиқ-овқат донини тайёрлаш, сақлаш ва янгилаш тартибига мувофиқ юритилади.



XVI. ОМБОРЛАР, ЭЛЕВАТОРЛАР ВА

ДОН ҚУРИТИШ УСКУНАЛАРИНИ

ТОЗАЛАШНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ


178. Корхоналарда омборлар ва бошқа сақлаш жойларини тозалаш корхона раҳбарининг фармойиши билан тайинланган комиссия томонидан моддий жавобгар шахс иштирокида амалга оширилади. Сақлаш жойларини тозалаш далолатномалар (30 ва 30а-шакллар) тузиш билан расмийлаштирилади.

Дон маҳсулотлари туркуми тўлиқ сарфланса ёки уларнинг мавжудлиги тортиб текшириб кўрилганда ҳеч қандай камомад ёки ортиқча маҳсулот борлиги аниқланмаса, шунингдек намлик ошиши, ёхуд бегона аралашмалар кўпайиши комиссиянинг тушунтириш ва ваколатли органнинг хулосаси бўйича дон маҳсулотларининг оғирлиги ошишига олиб келмаса, тозалаш далолатномаси (30-шакл) тузилмайди.

Тозалаш бўйича комиссия дастлабки ҳужжатлар ва миқдор-сифат ҳисоби дафтарида санаб чиқиш (36-шакл) бўйича миқдор ва сифат кўрсаткичларининг тўғрилигини текшириб кўради ҳамда ушбу текшириш натижасини мазкур туркумнинг шахсий ҳисоб рақамига ёзиб қўяди. Дон маҳсулотлари туркумини ҳисобот қолдиқлари (37сх-шакл) бўйича (тортмасдан) бир моддий жавобгар шахсдан бошқа шахсга бериш тақиқланади.

Камомад ва ортиқчаликларсиз тозаланган дон маҳсулотлари туркуми ҳақидаги маълумотлар (натижасиз тозалашлар) ҳисоботга тозалаш далолатномаси билан бўлгани сингари тартибда киритилади.


179. Бир йилда камида икки марта (1 июль ва 1 ноябрда) тозалаш комиссияси раҳбарининг буйруғи бўйича стандарт оғирликдаги қопларга қопланган барча ун ва ёрмани санаш йўли билан ялпи текширади.

Стандарт оғирликдаги қопларга солинган ун ва ёрманинг жорий тозаланиши ва хатланиши натижалари тозалаш далолатномаси тузилмасдан хатлаш далолатномаси (172-шакл) билан расмийлаштирилади. Ун ва ёрма қолдиғи оғирлиги ўринлар сони ва маҳсулот солинган стандарт оғирликдаги қоплар сонини ҳисоблаш йўли билан аниқланади ва хатлов далолатномасида кўрсатилади.

Ун ва ёрманинг бундай туркумлари бўйича камайишни сақлаш ва ташишда намлик пасайиши ва табиий камайиш нормаси ҳисобига ҳисобдан чиқариш амалга оширилмайди.

Корхона раҳбари бир ойда камида бир марта миқдор (оғирлик)ни тахланиш тўғрилигини ва сақлаш шароитларини аниқлаш мақсадида омборлардаги тайёр маҳсулотларнинг айрим омборлари ва айрим штабелларини тўсатдан текширишни ташкил этиши шарт.


180. Моддий жавобгар шахс алмашган тақдирда унинг жавобгарлиги остида сақланаётган дон ва маҳсулотлар (стандарт оғирликдаги қопларга солинганлари бундан мустасно) албатта қайта тортилади ва стандарт оғирликдаги қопларга солинган маҳсулот қайта санаб чиқилади ҳамда қабул қилиш-топшириш далолатномаси тузилади. Қайта тортиш ва қайта санаш корхона раҳбари томонидан тайинланган комиссия томонидан дон ва маҳсулотни топшираётган ва қабул қилиб олаётган ходимлар - моддий жавобгар шахслар иштирокида амалга оширилади.

Моддий жавобгар шахс меҳнат қобилиятини йўқотиш ва хизмат вазифаларини бажаришга тўсқинлик қиладиган анча оғир ва муттасил касаллик намоён бўлиши билан тавсифланадиган узоқ вақт касал бўлган ёки вафот этган тақдирда ёхуд озодликдан маҳрум этилганда янги тайинланган моддий жавобгар шахснинг мавжуд дон ва маҳсулотни қабул қилиб олиши корхона раҳбари томонидан тайинланадиган комиссия иштирокида амалга оширилади.

Хатловдан ўтказиладиган туркум тўлиқ тозалангунгача доннинг янги туркумидан сарф амалга оширилмайди.

Қайта тортишлар натижаси тортишда иштирок этган ва тарози кўрсаткичларининг тўғрилиги учун жавоб берадиган шахслар имзолаган тарозида тортиш ведомостига киритилади.

Дон ва дон маҳсулотлари бир моддий жавобгар шахсдан бошқа моддий жавобгар шахсга берилаётганда тозалаш далолатномалари омборларни жорий тозалашдаги сингари тартибида тузилади.


181. Дон ёки маҳсулотнинг тўлиқ сарфланиши ҳолати моддий жавобгар шахс иштирокида Омборларни тозалаш комиссияси томонидан тасдиқланади.

Омборларни тозалаш комиссияси беш кун муддатда дон ва маҳсулотни қайта тортиш тамом бўлгач ёки тўлиқ сарфлангандан кейин қуйидаги дафтарлар ва бирламчи ҳужжатлар асосида операциялар натижаларини аниқлайди:

бирламчи ҳужжатлар бўйича миқдор ва сифатга, шунингдек намлик ва бегона аралашмалар бўйича ҳисоблаб чиқиш ва ўртача тортилган кўрсаткичлар тўғрилигига нисбатан текширилган миқдор-сифат ҳисоби дафтарлари;

омбор ҳисоботлари ва бирламчи кирим-чиқим ҳужжатлари: юк хати реестрлари юк хати, юк хати реестрлари рўйхати, текшириш-далолатномалар, кирим квитанциялари юк хатлари, маҳсулотни беришга счёт-фактуралар, ташишга темир йўл ва дарё юк хатлари, дон ва маҳсулотга ишлов бериш далолатномалари, яроқсиз чиқиндиларни йўқ қилиш далолатномалари ва ҳоказолар;

оғирлик ва сифат бўйича фарқларга тижорат далолатномалари ва далолатнома-рекламациялар;

ваколатли давлат органининг сифат бўйича сифатли гувоҳномалар ва сертификатлардаги, лабораторияда текширишнинг текшириш карточкалари ва рўйхатдан ўтказиш журналларидаги ёзувлари.


182. Камайишнинг асослилиги сақлаш ва ишлов беришда эришилган сифатнинг яхшиланишига, яъни намлик ва бегона аралашмалар камайишига ва сақлаш пайтидаги табиий камайиш нормаларига қатъий мувофиқ равишда белгиланади.

Донни тозалаш ва маҳсулотга ишлов бериш бўйича амалга оширилган операциялар белгиланган шаклдаги далолатномалар билан тасдиқланиши керак.


183. Дон ва маҳсулот оғирлиги улар сифати ўзгаришига қараб ўзгаришини асослаш учун омборларни тозалаш комиссияси қуйидагиларга амал қилади:

а) намлик пасайишидан дон ва маҳсулотнинг оғирлиги камайиши миқдори дон ёки маҳсулот кирими ва сарфи бўйича намлик кўрсаткичларини таққослашда олинадиган фарқдан ортиқ бўлмаслиги керак, ушбу фарқ қуйидаги формула бўйича қайта ҳисоблаб чиқилади:


Х = 100 (а-б) / 100-б


бунда: Х - оғирлик камайишининг қидирилаётган фоизи;

а - кирим бўйича намлик кўрсаткичи, %;

б - чиқим бўйича намлик кўрсаткичи, %;

б) қайта ишлаш далолатномаси бўйича ҳисобдан ортиқча (кўпроқ) чиқарилган яроқли ва яроқсиз чиқиндилар бўйича дон оғирлигининг бегона аралашмалар пасайиши натижасида камайиши кирим ва чиқим қилинган доннинг бегона аралашмалар кўрсаткичларини солиштиришда юзага келган тафовутдан ошмаслиги керак ва у қуйидаги формула орқали ҳисобланади:


Х = (в-г) 100-д) / 10-г


бунда: Х - оғирлик камайишининг қидирилаётган фоизи

в - кирим бўйича намлик кўрсаткичи, %

г - чиқим бўйича намлик кўрсаткичи, %

д - намлик пасайишидан келиб чиққан камайишлар ҳажми, фоизларда мазкур модданинг "а" кичик бандида келтирилган формула бўйича ҳисоблаб чиқилган.

Ушбу формула бўйича камайишни ҳисобдан чиқариш фақат 0,2% дан ортиқ бўлмаган миқдорда амалга оширилади.

Сақлаш жараёнида ишлов берилмайдиган ёки механизмлар билан бир жойдан бошқа жойга ўтказилмайдиган дон туркумлари бўйича бегона аралашмалар ҳисобига ҳисобдан чиқаришга йўл қўйилмайди.

Дон, уни қайта ишлаш маҳсулотлари ва уруғликнинг табиий камайиши миқдори уларни сақлаш муддати ҳисобга олинган ҳолда мазкур Низомга 2а-иловада назарда тутилган нормалардан ортиқ бўлмаслиги керак.

Омухта емнинг табиий камайиши миқдори бир ойгача сақлаганда - 0-0,4 фоиздан, кейинги ҳар бир ой учун 0, 0,1 фоиздан ортиқ бўлмаслиги керак.

Дон, маҳсулотлар ва омухта емнинг ушбу туркумини сақлашнинг ўртача муддати кунларда кундалик қолдиқлар йиғиндисини ушбу туркумнинг келтирилиши бўйича миқдорга бўлиш йўли билан аниқланади. Сақлашнинг ойлардаги ўртача муддатини аниқлаш учун сақлаш кунларининг ўртача сони 30 га бўлинади.

Дон, маҳсулотлар ва омухта емни сақлашда табиий камайиш нормаси тозалаш далолатномалари бўйича сарф ва қолдиқдаги умумий миқдорга нисбатан қўлланилади.


184. Дон ва дон маҳсулотлари туркумлари бўйича намликнинг ошиши ёки ифлослик миқдори кўпайиши аниқланган тақдирда сифатнинг ёмонлашишида моддий жавобгар шахснинг айбдорлиги ва тегишли равишда ортиқчаликларнинг мавжуд эмаслиги омборни тозалаш бўйича комиссиянинг хулосасига кўра аниқланади.


185. Ортиқчаликлар мавжуд бўлмаганда ёки, агар улар дон ва дон маҳсулотлари сифати ёмонлашиши натижасида бўлиши керак бўлгандан кам бўлганда оғирликдаги фарқни ҳисоблаб ўтказиш сифатнинг ёмонлашиши намланиш ёки донга бегона ифлослик ёки стандартлар бўйича бегона аралашмага киритиладиган бошқа экинлар дони аралашиши ҳисобига оғирликнинг кўпайишига олиб келиши керак деб ҳисоблашга асос мавжуд бўлган ҳолларда амалга оширилади.

Оғирликдаги фарқни ҳисоблаб ўтказиш қуйидаги формула бўйича амалга оширилади.


Х = 100 (б-а) / 100-б


бунда: Х - оғирлик кўпайишининг қидирилаётган фоизи.

а - кирим ва қолдиқ бўйича намлик ёки бегона аралашма кўрсаткичи.

б - сарф ва қолдиқ бўйича намлик ёки бегона аралашма кўрсаткичи.


186. Бирламчи ҳужжатлар бўйича миқдор ва сифат кўрсаткичларининг тўғрилиги ва текшириб чиқилгандан ва миқдор-сифат дафтарида санаб чиқилгандан кейин комиссия уч нусхадан тозалаш далолатномаси (33-шакл) тузади. Тозалаш далолатномаси ваколатли давлат органи томонидан кўриб чиқилади ва тасдиқланади. Тозалаш далолатномалари ўз вақтида тузилмаганлиги учун айбдор мансабдор шахслар жавобгарликка тортилиши керак.


187. Тозалаш далолатномалари (30-шакл) ўчириб ёзилмасдан ва тузатишларсиз тўлдирилади.

Дон маҳсулотлари ёки омухта ем миқдори тозалаш далолатномаларида килограммларда, намлик ва бегона аралашманинг ўртача тортилган кўрсаткичлари 0,01%гача аниқликда кўрсатилади. 0,004 фоизгача бўлган қисми ташлаб юборилади, 0,005% ва ундан ортиғи 0,1% сифатида қабул қилинади.


188. Тозалаш далолатномаларига уларни рўйхатдан ўтказишга мувофиқ ҳар йили, 1 январдан бошлаб 31 январгача тартиб рақамлари берилади. Тозалаш далолатномаси комиссия томонидан имзоланган кун тозалаш далолатномаси санаси ҳисобланади. Тозалаш моддий жавобгар шахснинг иштирокисиз амалга оширилган тақдирда комиссия унинг иштирок этмаганлиги сабабини кўрсатиб, бу ҳақда тозалаш далолатномасига қайд этади.

Тозалаш далолатномаларида миқдор-сифат ҳисоби дафтаридаги ёзувга мувофиқдон экинининг тўлиқ номи ёки маҳсулотнинг тури ва нави, шунингдек сақланадиган жойнинг номи, рақами, моддий жавобгар шахснинг фамилияси ва исми, отасининг исмининг бош ҳарфлари кўрсатилади.

Тозалов далолатномалари комиссия таркибига кирувчи барча мансабдор шахслар ва моддий жавобгар шахслар томонидан имзоланади.

I, II ва III тоифали чиқиндилар бўйича фақат миқдор ҳисоби юритилади. Уларни сақлаш натижалари хатлов далолатномалари билан расмийлаштирилади, моддий бойликлар учун белгиланган тартибда кўриб чиқилади ва тасдиқланади.

Агар тозалаш пайтида ортиқча дон ёки маҳсулот борлиги аниқланса, ушбу ортиқча дон ёки маҳсулот тозалаш далолатномасини ваколатли давлат органи кўриб чиқишни кутиб ўтирмасдан улар аниқланган пайтда дарҳол корхонанинг бухгалтерия ҳисобига кирим қилиниши керак.

Тозалаш далолатномасига тозалаш комиссияси ва моддий жавобгар шахс томонидан имзоланган 34-шакл бўйича ишлов беришга йиғма далолатнома ва айланиш ведомости илова қилинади.


189. Маккажўхорига ишлов бериш корхоналарида маккажўхорининг ушбу туркуми сақланадиган жойларни ва корхона ишлаб чиқариш корпусини тўлиқ тозалаш маккажўхорининг алоҳида ҳисобга олинадиган ҳар бир туркумига ишлов бериш тамом бўлгандан кейин амалга оширилади ва белгиланган тартибда расмийлаштирилади.

Тозалаш корхонанинг раҳбари ёки раҳбарнинг ўринбосари, бош муҳандис, ИЧТЛ бошлиғи (лаборатория мудири) ва бош бухгалтердан иборат таркибдаги комиссия томонидан ишлаб чиқариш бошлиғи иштирокида амалга оширилади.

Тозалаш комиссияси бирламчи ҳужжатлар ва 37-шаклдаги омбор ҳисоботи бўйича миқдор ва сифатга нисбатан текширилган 36а-шаклдаги миқдор-сифат ҳисоби дафтарлари асосида операциялар натижаларини, шунингдек намлик бўйича санаб чиқиш ва ўртача тортилган кўрсаткичлар тўғрилигини аниқлайди.

Ишлаб чиқаришга берилган барча сўтадаги маккажўхори оғирлиги қуритиш камераларига юкланган маккажўхорини ўлчаш бўйича ҳисоблаб чиқиладиган маккажўхорига ишлов бериш корхоналарида ишлаб чиқариш бошлиғининг жавобгарлиги остидаги сақлаш жойларини тозалаш ва натижаларни аниқлаш сўтадаги маккажўхори миқдорини қиёслаш, дон ва унинг ўртача тортилган намлигини - маккажўхори донини ишлов беришдан олинган миқдор билан кирим бўйича (майда донлилари ҳам шу жумлага киради), чиқиндилар ва ўзаклар ва уларнинг ўртача тортилган намлиги - сарф бўйича қиёсланиши йўли билан амалга оширилади.

Ушбу ҳолларда тозалаш далолатномалари маккажўхорининг ҳар бир алоҳида ҳисобга олинадиган туркумига 30-шакл бўйича тузилади.


190. Технология схемаси бўйича ҳар бир нав ва гибриддаги маккажўхорига ишлов беришда олинган чиқиндиларни бўлимларга бўлиш мақбул эмас деб ҳисобланган маккажўхорига ишлов бериш корхоналарида уларни навлар ва гибридлар бўйича тақсимлаш у ёки бу нав ва гибридга тегишли бўлган янчишга берилган сўтадаги маккажўхори оғирлигига пропорционал равишда амалга оширилади.


191. Ишлов бериш жараёнида маккажўхорининг механик камайиши ишлаб чиқаришга берилган маккажўхори оғирлигининг 0,2 фоизи доирасида тозалаш далолатномаси бўйича ҳисобдан чиқарилиши мумкин.


192. Белгиланган нормалар ва сифат яхшиланиши доирасида камайишдан ортиқча маккажўхори ортиқ ёки кам бўлган тақдирда ишлаб чиқариш бошлиғи ўз тушунтиришини беради, тозалаш бўйича комиссия эса уларнинг ҳосил бўлиши сабабларини пухта ўрганиб чиқиши ва тозалаш далолатномасида тегишли тушунтиришни қайд қилиши шарт.

Сақлаш чоғида намликнинг камайиши ва табиий камайиш нормалари ҳисобига маккажўхори оғирлигининг камайишини ҳисобдан чиқариш, шунингдек асосланмаган камомадни моддий жавобгар шахсдан ундириб олиш ҳисобига киритиш ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланган тозалаш далолатномаси асосида амалга оширилади.


193. Корхоналарда доннинг бузилиши аниқланган ҳолатда, бузилишнинг ҳар бир ҳолати синчиклаб текширилади ва ушбу ҳолатга йўл қўйган мансабдор шахсларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жавобгарликка тортиш чора-тадбирлари кўрилади.

Ваколатли давлат органининг хулосасига кўра аниқ даражадаги нуқсонга эга бўлган ва техник мақсадларда фойдаланиш мумкин бўлмаган бузилган дон миқдори ҳисоб ва ҳисоботда ўзини оқламаган камомад сифатида акс эттирилиши керак.


194. Тўкилган дон ва маҳсулотлар зудлик билан йиғиб олиниб, қайта тозаланиши керак.

Ҳосил бўлган супуриндилар:

а) тортиш йўли билан аниқланган супуриндиларнинг ҳақиқий оғирлиги;

б) лаборатория текшируви бўйича супуриндилар сифати (нормал дон, дон ва бегона аралашмалар, намлик мавжудлиги);

в) супуринди ҳосил бўлган дон сифати;

г) тўкилиш сабаблари ва бунга йўл қўйган шахслар кўрсатилган далолатнома билан расмийлаштирилади:

Далолатнома моддий жавобгар шахс, ИЧТЛ бошлиғи (лаборатория мудири) томонидан имзоланади ва корхона раҳбари томонидан тасдиқланади.

Супуриндилар зудлик билан сақлаш жойлари бўйича кирим қилиниши керак. Супуриндиларни ностандарт оғирликдаги қопларга солинган дон, ун ва ёрма ҳисобидан чиқариш, дон маҳсулотлари туркумидан тўлиқ фойдаланилишини кутиб турмай белгиланган тартибда расмийлаштирилган далолатномалар бўйича амалга оширилади.

Супуриндиларни дон ҳисобидан чиқариш ундан супуринди ҳосил бўлган дон (бегона аралашма бўйича) сифати ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.

Ҳисобдан чиқариш қуйидаги формула бўйича амалга оширилади:


Х = а х б / 100-в


Х - супуринди ҳисобига чиқим қилинадиган дон миқдори, кг.

а - супуринди миқдори, кг.

б - нормал дон ва супуриндилардаги дон аралашмаси, %.

в - супуринди ҳосил бўлган дондаги бегона аралашма, %.

Корхоналарнинг раҳбарлари дон ва маҳсулот тўкилишига йўл қўйган шахсларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиши керак.


195. Янгидан фойдаланишга топширилган элеваторлар силосларини ювишда (синаб кўришда) паст сифатли дондан фойдаланилади.

Механизмларни синаш учун элеваторга юбориладиган дон оғирлиги ва сифати ювишни ва элеваторни комплекс синаб кўришни амалга оширган комиссия томонидан аниқланади.

Машиналар, механизмлар синаб кўрилганда ва элеватор силослари бўйича ташилгандан кейин дон алоҳида силосга жўнатилади ёки яна омборга қайтарилади, бунда комиссия ушбу доннинг оғирлиги ва сифатини ва шунингдек олинган чиқиндилар оғирлиги ва сифатини аниқлайди.

Элеватор механизмлари ва асбоб-ускуналарини ювиш ва комплекс синаб кўриш тамом бўлгандан кейин комиссия улар тўлиқ тозаланганлигини текшириши ва тасдиқлаши шарт.

Элеватор ювилганлиги ва комплекс синовдан ўтказилганлиги натижалари комиссиянинг далолатномаси билан расмийлаштирилади. Далолатнома ваколатли давлат органининг хулосаси бўйича корхона раҳбари томонидан кўриб чиқилади ва тасдиқланади.

Агар далолатномада элеваторни синаб кўришда дон камайиши қайд этилган бўлса, бундай камайиш олинган оралиқ маҳсулотлар ва чиқиндилар қиймати чиқариб ташланган ҳолда зарар ҳисобга ҳисобдан чиқарилади.


196. Дон ва дон маҳсулотларининг миқдор-сифат ҳисоби давлат назорати, тозалаш далолатномаларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш мазкур Низомга 5-иловада назарда тутилган тартибда ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.



XVII. ДОН, МАҲСУЛОТ ВА ОМУХТА ЕМ

КАМАЙИШИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ВА

ҲИСОБДАН ЧИҚАРИШ ТАРТИБИ


197. Тозалаш далолатномалари бўйича олдиндан аниқланган, тегишли тартибда расмийлаштирилган ва комиссия томонидан имзоланган камайиш моддий жавобгар шахслар томонидан белгиланган тартибда ўз омбор ҳисоботлари бўйича ҳисобдан чиқарилади.


198. Аниқланган ва далолатномалар билан расмийлаштирилган оғирликнинг камайиши бухгалтерия ҳисобининг алоҳида ҳисоб рақамида акс эттирилади ва тозалаш далолатномалари тасдиқлангунга қадар ушбу ҳисоб рақамида ҳисобда туради.

Ишлов бериш ва сақлашда сифатнинг амалда эришилган яхшиланиши ҳисобига, шунингдек сақлаш пайтида табиий камайишнинг белгиланган нормалари доирасида дон ва маҳсулот оғирлиги камайишини ушбу ҳисоб рақамидан ҳисобдан чиқариш фақат ваколатли давлат органи томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган тозалаш далолатномалари асосида амалга оширилади.

Нормадан ортиқча камайиш камомади айбдор шахслардан дон ва маҳсулотниннг бозор қиймати бўйича пул маблағлари билан ёки сифат кўрсаткичлари бўйича стандарт талабларига жавоб берадиган тенг қийматли миқдорда дон ва маҳсулот топширилиши орқали ундириб олинади.



XVIII. ДОН ВА ДОН МАҲСУЛОТЛАРИ

САҚЛАНИШИ УЧУН МАНСАБДОР

ШАХСЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


199. Корхона раҳбари сақлаш, ишончли ҳисобга олишни ташкил этиш учун шарт-шароитлар яратилиши ва талон-торож, камомад ва бузилишнинг олдини олиш бўйича зарур чора-тадбирлар ўз вақтида кўрилиши учун жавоб беради.


200. Моддий жавобгар шахс оғирлик тўғри аниқланиши, дон ва дон маҳсулотлари миқдор ва сифат жиҳатидан сақланиши, дон ва дон маҳсулотлари билан барча операциялар ўз вақтида амалга оширилиши ва тўғри расмийлаштирилиши, шунингдек дон ва дон маҳсулотларининг ташилиши тўғрисидаги ҳисоботлар ўз вақтида тузилиши ва тақдим этилиши учун тўлиқ моддий жавоб беради ва бошқача тарзда жавобгар бўлади.


201. Ҳарбийлаштирилган ва идоравий қўриқлаш бошлиқлари, соқчилар корхона раҳбари билан биргаликда қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда дон ва уни қайта ишлаш маҳсулотлари талон-тарож қилиниши ва миқдорий сақланиши учун жавоб берадилар.


202. Тарозибонлар тўғри тортиш ва тарозида тортилган дон ва дон маҳсулотлари миқдори бирламчи ҳисобга олиш ҳужжатлари ва реестрларда (журналлар, дафтарлар ва ҳоказоларда) акс эттирилиши учун жавоб берадилар.


203. Миқдор-сифат ҳисоби учун жавоб берадиган ва буни бевосита юритадиган корхона бухгалтерлари мазкур Низом билан белгиланган операцияларни ҳисобга олиш ва расмийлаштириш тартиби бузилганлиги учун жавоб берадилар.


204. Ишлаб чиқариш-технология лабораторияси раҳбари ва лаборантлар дон ва дон маҳсулотлари сифати тўғри аниқланиши, шунингдек сифат кўрсаткичлари бирламчи ҳисобга олиш ҳужжатлари ва реестрларда (журналлар, текшириш карточкалари, дафтарлар ва ҳоказолар) ҳаққоний акс эттирилиши учун жавоб берадилар.


205. Моддий жавобгар шахснинг мансабни суиистеъмол қилиши ва ўз вазифаларига совуққонлик билан муносабатда бўлиши оқибатида юзага келган дон ва маҳсулот камомади бўйича корхона раҳбари ёки унинг ўринбосари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда камомад аниқлангандан кейин беш кундан кечикмай судга даъво бериши шарт.


206. Камомад ва бузишнинг аниқ айбдорлари аниқланмаганда бузишдан кўрилган камомад ва камайиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишлаб чиқариш чиқимлари ҳисобига ҳисобдан чиқарилади.


207. Нормал ишлаб чиқариш-хўжалик таваккалчилиги натижасида пайдо бўлган зарар учун ходимга моддий жавобгарлик юклашга йўл қўйилмайди (ходим янги, мазкур вазиятларда ўзини оқлаган ишнинг техник усулларини қидириш ва синаб кўриш туфайли етказилган зарар учун жавоб бермайди).





Низомга

1-ИЛОВА



Дон ва дон маҳсулотларининг камомади

(бузилиши) юзасидан транспорт ташкилотлари

ва юк жўнатувчиларга эътироз билдириш

ТАРТИБИ


I БЎЛИМ. ДОН ВА ДОН МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ

КАМОМАДИ (БУЗИЛИШИ) ЮЗАСИДАН

ЭЪТИРОЗЛАРНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ


1. Қуйидаги ҳолларда темир йўл ташкилотларига дон маҳсулотларининг камомади юзасидан эътироз тақдим қилинади:

а) белгиланган станцияга носоз вагонда қуйидаги аломатлари билан юкнинг келиши: вагонлар девори, поли ва томининг ташқи тешикларини беркитиш; томнинг бузуқлиги; вагон эшикларининг носозлиги ва унинг бузилиши; эшик накладкалари ва штирларининг мавжудлиги; ташқаридан беркитилган ёки очиқ люклар (махсус рухсатнома бўйича ташишлар амалга ошириладиган очиқ люклардан ташқари); йўлда ёки белгиланган станцияда аниқланган кузовдаги ва вагондаги тешиклар орқали дон тўкилиши.

Юк жўнатувчи тамғасининг бутунлигидан қатьи назар, юк носоз вагонда келганда эътироз ва даъво тақдим қилинади. Тижорат далолатномасини тузишда юк олувчи юкнинг кам чиқиши, йўқолиши ёки бузилишига олиб келадиган ҳолатларни батафсил баён қилишни талаб қилиши шарт;

б) йўлда юкни олиш имконияти; йўлда воситалар орқали бир вагондан бошқа вагонга қайта юклаш; белгиланган станцияга битта ёки бир йўлдаги станциянинг иккита тамғаси билан ёки жўнатувчининг тамғаси бузилган ҳолда вагоннинг келиши (йўлда ваколатли давлат органи томонидан дон юкларини текшириш ҳолларидан ташқари, бу эса вагонни очиш станциясида ваколатли давлат органи вакили ҳамда вагонни очган станция агенти томонидан имзоланган умумий шаклда тузилган далолатнома билан тасдиқланиши керак);

в) вагонни очиш вақтида доннинг юзасида ўйилган чуқурча ёки мавжуд доннинг бир томонга, бунда доннинг эшик орасидан силжишининг аниқланиши, бу эса дон тўсиғининг юқориги чети орқали доннинг тўкилишидан далолат беради, ҳамда вагоннинг кузовидаги бошқа яширин камчиликларнинг аниқланиши;

г) агар охирги белгиланган пункт темир йўл станцияси бўлса, тўғридан-тўғри аралаш темир йўл ва сув йўли орқали, идишсиз ва идишда ташиб келинадиган дон юклари ва омухта емнинг вазни ёки юк ўрни камлигининг аниқланиши;

д) агар вагонларга қайта юклаш темир йўл орқали амалга оширилган бўлса, тор ва кенг йўлакли темир йўл транспорти иштирокида, олиб келинадиган дон юклари ва омухта ем вазни ёки юк ўрнининг етишмаслиги;

Мазкур Тартибнинг "г" ва "д" кичик бандларида назарда тутилган ҳолатларда, юк жўнатувчининг бузилган тамғаси билан соз вагонларда ёки кемаларда биринчи тушириб ортиш пункти ёки қайта юклаш пунктига қадар етиб келган, юкларни темир йўл транспортидан сув транспортига ёки сув транспортидан темир йўл транспортига тушириб ортиш биринчи пунктига, кенг йўлакли темир йўл транспортидан тор йўлаклига ёки тор йўлаклидан кенг йўлаклига қайта юклаш пунктида аниқланган ва дон юкларининг вазни ёки юк ўрнининг камлиги учун юк жўнатувчилар жавоб берадилар, ва бундай ҳолатларда транспорт органларига эътироз билдирилмайди ва даъво қилинмайди.

Йўлнинг кейинги барча қисмида юкларнинг қўшимча (биринчи тушириб ортиш пунктида белгилангандан юқори) камомад аниқланганда юкларнинг кейинги камомади учун транспорт органлари жавоб берадилар ҳамда охирги белгиланган пунктга боғлиқ ҳолда темир йўл компанияси ёки пароходчилик бошқармасига эътироз ва даъво билдирилади. Охирги белгиланган пунктда юкнинг камомади биринчи тушуриб ортиш пунктида расмийлаштирилган камомаддан кам бўлган қуйидаги ҳолларда, юк жўнатувчига нисбатан охирги белгиланган пунктда белгиланган камомад миқдорида эътироз билдирилади;

е) ташиш ҳужжатларида кўрсатилган жўнатиш тамғасига мувофиқ бўлмаган тамға билан тўғридан-тўғри аралаш темир йўл ва сув йўли орқали юкланган ун ва ёрманинг етиб келиши;

ж) нам тортган, бегона аралашма ёки ҳид билан ифлосланган ҳамда юк ва идишнинг бошқа бузилган ҳолда дон, ун, ёрма, кепак ва омухта емнинг белгиланган станцияга (пристанга) етиб келиши, шунингдек вагонда ёки кемада юк идишининг сочилиб кетиши аниқланганда, дон юкларининг йўқотилиши ва бузилишига асос транспорт органининг айби ҳисобланса;

з) бошқа барча ҳолларда, қачонки дон юкларининг камомади уларнинг йўқотилиши ва бузилиши темир йўл натижасида бўлганлигини юк қабул қилиб олувчи исботлаган ҳолларда.


2. Агар юкларни жўнатиш битта юк хати бўйича йўналиш ёки вагонлар гуруҳи орқали жўнатилган бўлса ва белгиланган станцияга юк вагонлар камомади билан етиб келган бўлса, ушбу ҳолат тижорат далолатномаси билан тасдиқланиши керак. Кўрсатиб ўтилган ҳолларда темир йўлга, йўқотилган юк учун эмас, балки камомад қийматини қоплаш тўғрисида даъво қилинади.


3. Темир йўл эътирозни тан олган, лекин тан олинган суммани аризачига ўтказиб бермаган ҳолларда, ушбу сумма қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирилади.


4. Тўғридан-тўғри сув йўли орқали ташиб келинган юкларнинг камомади ва бузилиши юзасидан сув транспорти органларига эътироз ва даъволар мазкур Тартибнинг 1-бандида келтирилган шартларга мувофиқ тақдим қилинади.


5. Қуйидаги ҳолларда юк жўнатувчиларга эътироз тақдим қилинади:

а) тўғридан-тўғри темир йўл ёки сув йўлида вагон ёки кеманинг соз ҳолатида идишсиз ва идишда дон юкларини ташишда, юк жўнатувчининг тамғаси бутун ҳолда юк белгиланган жойга дон юкларининг ўрни ва вазни кам ҳолда етиб келган барча ҳолларда, шунингдек вагонларнинг соз ҳолатда, бир томондан юк жўнатувчининг ва иккинчи томондан текшириш пункти давлат ваколатли органининг тамғалар бузилмаган ҳолда, дон сифатини текшириш учун вагонни очиш тўғрисидаги умумий шаклдаги далолатномаси мавжуд бўлганда етиб келиш ҳолларида;

б) тўғридан-тўғри ташиб келинган дон юклари камомади учун юк қабул қилувчининг транспорт органларига тақдим қилинган даъво ёки эътирозини қондиришни иқтисодий суд рад этган ҳолларда. Бундай ҳолларда юк жўнатувчига тақдим қилинган эътирозга тегишли қарор ёки кўрсатиб ўтилган органларнинг зарур тартибда тасдиқланган қарори нусхаси илова қилинади;

в) йўлда юкларнинг сифати ўзгариши сабабли дон юкларининг вазни камайганда юк қабул қилувчи айни бир вақтда камомад учун эътироз тақдим этган ҳолда юк жўнатувчига дон юкларининг сифатидаги тафовут юзасидан рекламация далолатномасини юбориши шарт;

г) агар амалдаги тамғаси бўлган соз ҳолатдаги тарозида тортилган бўлса, жўнатишда ва тушириб ортиш ёки белгиланган пунктда тортилган дон юклари станция ёки пристанга қўшимча ёзилган вазнлар типидаги тафовут тақдим қилинган эътирозни рад этиш учун асос ҳисобланмайди.


6. Қуйидаги ҳолларда юк қабул қилувчи томонидан эътироз билдирилмайди:

а) темир йўллар ва сув йўллари орқали ташишда табиий камайиш нормалари доирасида дон юкларининг камомади учун юк жўнатувчиларга, темир йўллар ва сув йўллари орқали ташишда табиий камайиш нормалари ва тарози приборлари кўрсаткичларидаги тафовут нормалари доирасидаги дон юклари камомади учун транспорт органларига;

б) юк қабул қилувчилар томонидан бир йўлдаги станцияларнинг вагон тарозиларида, шунингдек кам юк кўтарадиган икки марталик тарозиларда дон юклари вазнини аниқлашда;

в) даъво ва эътирозларни иқтисодий суд ва транспорт органлари томонидан даъво муддатининг ўтганлиги, даъво ва эътироз ҳужжатларини нотўғри расмийлаштирганлиги сабабли ва юк қабул қилувчига боғлиқ бўлган бошқа сабаблар бўйича рад этган ҳолларда.

Юк қабул қилувчи томонидан дон юклари вазни ва ўринлар сонини текшириш натижалари белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган тақдирда, етиб келган юклар жўнатувчининг ташиш ҳужжатларида кўрсатилган вазни ва ўринлар сони бўйича юк қабул қилувчи томонидан кирим қилинади. Ортиқчаси белгиланган станцияда аниқланган миқдорда кирим қилинади.


7. Дон маҳсулотлари камомади учун эътироз "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясига чегараланган олти ойлик муддатни кутмасдан, қисқа муддатда тақдим қилинади.

Чегараланган муддат:

а) юкнинг бузилиши, зарарланиши ёки камомади учун товон тўлаш тўғрисидаги эътирозлар бўйича - юкни берган кундан;

б) юкни йўқотганлиги учун товон тўлаш тўғрисидаги эътирозлар бўйича - етказиб бериш муддати тугаган кундан 30 сутка мобайнида;

в) тўғридан-тўғри аралаш ташиш натижасида вужудга келган юкни йўқотганлиги учун товон тўлаш тўғрисидаги эътирозлар бўйича - ташишга юкни қабул қилган кундан 4 ой мобайнида ҳисоблаб чиқилади.


8. Дон маҳсулотлари камомади учун эътироз юк жўнатувчиларга юкни қабул қилган кундан бир ойга кечикмасдан тақдим қилинади.


9. Ўз вақтида эътирозлар тақдим қилмаганликда айбдор бўлган шахслар интизомий жавобгарликка тортилади.


10. Юқорида кўрсатилган муддатни ўтказган ҳолда эътирозлар тақдим қилиш томонларни даъво муддатининг белгиланган муддатлари доирасида даъво тақдим этиш ҳуқуқидан озод қилмайди.


11. Юк жўнатувчига тақдим қилинадиган эътироз бўйича дон маҳсулотлари миқдори, жўнатиш станциясида белгиланган вазни билан белгиланган станцияда белгиланган вазни ўртасидаги тафовут сифатида ташиш вақтидаги табиий камайиш нормалари доирасидаги камомадни айириб ташлаган ҳолда аниқланади.


12. Юк жўнатувчи - дон маҳсулотлари корхоналарига шартномавий ёки белгиланган нархларга мувофиқ эътироз тақдим қилинади.


13. Тижорат далолатномаси билан белгиланган ташиш вақтида юклар камомади учун юк жўнатувчига тақдим қилинган эътирозга юк қабул қилувчи асл юкхатини, шунингдек юкнинг етмаган қисмининг тўлиқ ҳисоб-китобини илова қилиши шарт. Асл юкхати иқтисодий судларида қолган ва агар юкхати бошқа эътирозларга тақдим қилиш учун зарур бўлса, бундай ҳолларда эътироз билдираётган корхона бош бухгалтери томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган юкхатининг нусхаси илова қилинади.

14. Табиий камайиш нормаларидан ортиқча бўлган дон маҳсулотлари камомади учун эътирозлар бўйича дон маҳсулотлари ташкилотларининг транспорт органлари билан низолари иқтисодий судлари томонидан кўриб чиқилади.

15. Битта жўнатувчи томонидан битта станцияда битта қабул қилувчи манзилидаги битта ва шу белгиланган станцияга юкланган бир турдаги юклар бўйича эътирозлар жўнатиш гуруҳига, лекин бештадан ортиқ бўлмаган гуруҳга, бутун йўналиш ёки вагонлар гуруҳига битта далолатнома тузилган юклар бўйича эса - битта тижорат далолатномасида кўрсатилган жўнатиш сони юзасидан тақдим қилишга йўл қўйилади. Шунинг учун корхона битта даъво аризасига темир йўл ташувидан келиб чиқадиган бир нечта талабномаларни бирлаштириши мумкин.


16. Сифати зарур даражада бўлмаган маҳсулотларни қабул қилиш билан боғлиқ низолар бўйича даъволар транспорт ташкилоти жавобгар (бирга жавоб берувчи) сифатида ишга жалб қилинаётганда иқтисодий судга берилади.

17. Темир йўл ва сув йўллари орқали ташишда дон маҳсулотларини тўлиқ юкламаслик учун эътирозлар юк жўнатувчиларга бир ойда тақдим қилинади.


18. Юк жўнатувчи эътироз материалларини олган кундан бошлаб бир ой муддатдан кечикмасдан бу тўғрида аризачини хабардор қилиб, эътирозни текшириш ва асосланган талабномани қондириши шарт. Асосли эътирозлар мавжуд бўлганда жўнатувчи шу муддатда қабул қилувчига асосланган рад этишни кўрсатган ҳолда унинг эътирозини тўлиқ ёки қисман рад этиш тўғрисида хабар бериши ва эътироз билан олинган ҳужжатларни қайтариши шарт.


19. Белгиланган станциялар ва пристанларда аниқланган дон маҳсулотларининг камомадини юк жўнатувчилар олинган претензияларни текширгандан кейин ўз моддий ҳисоб-китоби бўйича тиклайдилар, дон маҳсулотларини бузилган ёки паст сифатли идишларда юклаб жўнатиш оқибатида юзага келган стандарт вазни бўйича юклаб жўнатилган ун, ёрма ва уруғлик маккажўхори, у камомадидан ташқари.


20. Маҳсулотлар тўлиқ ўринлари камомади, шунингдек қоплар йиртилиши оқибатидаги камомад юк жўнатувчиларга фақат бундай камомад учун транспорт органларининг мулкий жавобгарлиги истисно қилинган ҳоллардагина тегишли бўлади. Бундай ҳолларда юк жўнатувчилар тўлиқ ўринлар камомадини моддий ҳисоб-китоби бўйича юкнинг кам чиқиши сифатида тиклайдилар, вазнининг камлиги ёки қопларнинг йиртилиши оқибатида маҳсулот сифатининг ёмонлашганлиги сабабли юзага келган зарар эса бузилган ёки сифатсиз идишга маҳсулотни юклашга йўл қўйган шахслардан ундириб олинади.


21. Маҳсулотни бузилган ёки сифатсиз идишга жойлашга йўл қўйган моддий жавобгар шахсдан маҳсулот вазнининг камлиги сабабли юзага келган зарарни ундиришда сақлаш вақтидаги табиий камайиш ва маҳсулот намлигини йўқотишдаги камайишлар камомад миқдоридан чиқариб ташланиши керак.


22. Агар қопларнинг йиртилиши сабабли юзага келган маҳсулотлар камомадининг аниқ айбдори топилмаса юк жўнатувчи корхона раҳбари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига амал қилади.



II БЎЛИМ. ТРАНСПОРТ ТАШКИЛОТЛАРИДАН

УНДИРИЛИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН ДОН ВА ДОН

МАҲСУЛОТЛАРИ КАМОМАДИ МИҚДОРИ


1-§. Темир йўл транспорти органларидан ундирилиши

лозим бўлган дон маҳсулотлари камомади миқдори


23. Темир йўл транспорти органларидан ундирилиши лозим бўлган дон маҳсулотлари камомадининг миқдори белгиланган тартибда табиий камайиш нормалари ва тарозилар нуқсони нормаларини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.


24. Агар жўнатиш станциясида аниқланган вазндаги тафовут йўлда ёки белгиланган станцияда текшириш вақтида аниқланган вазнга нисбатан:

а) вазннинг етишмаслиги - ушбу юк вазнининг табиий камайиш нормалари ва нетто вазнини аниқлаш натижаларидаги чегараланган тафовутдан;

б) вазннинг ортиқлиги - нетто вазнини аниқлаш натижаларидаги чегараланган тафовутдан оширилмаса юк вазни тўғри деб ҳисобланади.


25. Юк вазнининг табиий камайиш нормалари:

а) идишда ва қопга жойлаб ташиладиган юклар бўйича - юкнинг брутто вазнидан;

б) идишсиз ва қопга жойлаштирмасдан ташиладиган юклар бўйича - юкнинг нетто вазнидан ҳисоблаб чиқарилади.


26. Нетто вазнини аниқлаш натижасидаги чегараланган тафовут қиймати энг хусусиятли ҳолатлар учун ушбу Тартибга 1-жадвалда (бир хил ўлчаш усуллари ва воситаларида) ва 2-жадвалда (ҳар хил ўлчаш усуллари ва воситаларида) келтирилган.




2-§. Автомобиль транспорти органларидан ундирилиши

лозим бўлган дон маҳсулотлари камомадининг миқдори


27. Автомобиль транспорти органларидан ундирилиши лозим бўлган дон маҳсулотлари камомадининг миқдори қуйидаги йўллар билан аниқланади:

а) белгиланган пунктда тарозилар кўрсаткичида белгиланган тафовут 0,1% га ошадиган камомад аниқланган вақтда, аниқланган камомаддан табиий камайиш нормаси чиқариб ташланиши керак;

б) агар табиий камайиш нормалари чиқариб ташлангандан кейин 0,1% дан ошадиган камомад қолса, бундай камомад тарозилар кўрсаткичларидаги тафовут сифатида кўриб чиқилиши керак ва бинобарин, бу камомад автомобиль транспорти органларига тегишли бўлмаслиги керак. Бундай ҳолатда табиий камайиш нормаларидан ошадиган камомад юк жўнатувчилар томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисобдан чиқарилади;

в) агар камомад табиий камайиш нормаларидан 0,1%га ошса, у ҳолда тарози кўрсаткичларидаги тафовут (0,1%) камомаддан чиқарилмаслиги керак ва табиий камайишдан ошадиган барча камомад белгиланган тартибда далолатнома билан расмийлаштирилади ҳамда камомад қиймати автомобиль транспорти органларидан ундирилади.


28. Юклар вазнининг табиий камайиш нормалари:

а) идишда ва қопга жойлаб ташиладиган юклар бўйича - юкнинг брутто вазнидан;

б) идишсиз ва қопга жойлаштирмасдан ташиладиган юклар бўйича - юкнинг нетто вазнидан ҳисоблаб чиқарилади.





1-ЖАДВАЛ



Жўнатиш станцияларида ва етиб келиш станцияларида

бир хил ўлчаш воситалари ва усулларида нетто вазнини

аниқлашнинг чегараланган тафовут

МИҚДОРИ

Т/р

Нетто вазнини ўлчаш усули ва воситаси


Чегараланган тафовут,

нетто вазнига нисбатан %


1.

Юкланган ва юксиз вагонни тўхтатилган ва ажратилган ҳолда қиймати 50 кг бўлинмалари билан вагонлар тарозиларида қуйидаги нетто вазни бўйича тортиш:




26 тоннадан ортиқ - 40 тоннагача…………….


±0,4


40 тоннадан ортиқ………………………………


±0,3

2.

Юкланган вагонни тўхтатилган ва ажратилмаган ҳолда қиймати 50 кг бўлинмалари билан вагонлар тарозиларида (трафарет бўйича вагон идиши) қуйидаги нетто вазни бўйича тортиш:

16 тоннагача


±0,7

16 тоннадан - 28 тоннагача


±0,5

28 тоннадан ортиқ - 42 тоннагача


±0,3

42 тоннадан ортиқ


±0,2

3.

Юкланган вагонни тўхтатилган ҳолда ажратилмасдан вагонлар тарозиларида тортиш (составдаги вагонларнинг ўртача сони 35 та вагонга тенг миқдорда қабул қилинади, трафарет бўйича вагон идиши)


±0,9

4.

Юкланган вагонни юраётганда тортиш (трафарет бўйича вагон идиши)


±1,4


5.

Юкларни товар тарозиларида тортиш


±0,1






2-ЖАДВАЛ



Жўнатиш станцияларида ва етиб келиш станцияларида

ҳар хил ўлчаш усуллари ва воситаларида нетто вазнини

аниқлашнинг чегараланган тафовут

МИҚДОРИ

Т/р

Нетто вазнини ўлчаш усули ва воситаси


Чегараланган тафовут,

нетто вазнига нисбатан %


жўнатишда (беришда)


беришда (қабул қилишда)


1.

Элеватор тарозиларида (бункерларда) тортиш ёки ±0,1 фоиз нуқсон билан миқдорлаш


Юкланган ва юксиз вагонни тўхтатилган ва ажратилган ҳолда қиймати 50 кг бўлинмалари билан вагонлар тарозиларида тортиш (нетто вазни 40 тоннадан ортиқ)


±0,25

2.

Элеватор тарозиларида (бункерларда) тортиш ёки ±0,1 фоиз нуқсон билан миқдорлаш


Юкланган вагонни тўхтатилган ҳолда ажратилмасдан вагонлар тарозиларида нетто вазнида тортиш (трафарет бўйича вагон идиши):


55 тоннадан ортиқ - 61 тоннагача


±2,4

61 тоннадан ортиқ - 70 тоннагача


±2,2

70 тоннадан ортиқ


±2,0

3.

Юк вазнини ҳисоб-китоб йўли билан ёки шартли ўлчаш


Юкланган вагонни тўхтатилган ва ажратилган ҳолда ёки тўхтатилган ҳолда ажратилмасдан вагон тарозиларида нетто массасида тортиш (вагон идиши трафарет бўйича):


20 тоннадан ортиқ - 36 тоннагача


±7,0

36 тоннадан ортиқ - 45 тоннагача


±5,0

45 тоннадан ортиқ - 60 тоннагача


±4,0

60 тоннадан ортиқ - 70 тоннагача


±3,0


70 тоннадан ортиқ

±2,5





Низомга

2-ИЛОВА



Ташиш вақтида дон (буғдой, жавдар, сули, арпа,

маккажўхори, шоли ва бошқа дон юклари) ва уни қайта

ишлашдан олинадиган маҳсулотларнинг табиий камайиш

НОРМАЛАРИ

Юкнинг номи


Ташиш вақтида табиий камайиши

нормалари, юк вазнига нисбатан % ҳисобида


Темир йўл

транспортида

ташишда


Дарё

транспортида

ташишда


Автомобиль

транспортида

ташишда


Дон дон вагонларида ташилганда:

1000 км. гача


0,03

0,08


1000 дан 2000 км. гача


0,04

0,13


2000 км. дан ортиқ


0,06

0,16


Идишсиз




0,09

Идишда




0,07

Дон ёпиқ вагонларда ташилганда:

1000 км. гача


0,09



1000 дан 2000 км. гача


0,13



2000 км. дан ортиқ


0,18



Уруғлар ташилганда:

1000 км. гача


0,09



1000 дан 2000 км. гача


0,13



2000 км. дан ортиқ


0,18



Идишсиз




0,09

Идишда




0,07

Ун, ёрма ташилганда:

1000 км. гача


0,09

0,09


1000 дан 2000 км. гача


0,13

0,13


2000 км. дан ортиқ


0,18

0,17


Идишсиз




0,09

Идишда




0,07

Кепак ва бошқа чиқитлар:

Идишсиз


0,24

0,27

0,09

Идишда


0,16

0,22

0,07

Омухта ем, кунжара:


Кунжара


0,04

0,24


25 км. гача




0,05

26 км.дан 50 км. гача




0,07

51 км.дан 100 км. гача




0,10

100 км. дан ортиқ ва кейинги ҳар 100 км. учун




0,03

Донадор шрот


0,04



Кукунсимон шрот


0,06



Сочилувчан ва донадор омухта ем


0,14

0,18


25 км. гача




0,05

26 км. дан 50 км. гача




0,07

51 км.дан 100 км. гача




0,10

100 км. дан ортиқ ва кейинги ҳар 100 км. учун




0,03

Изоҳлар:

1. Табиий камайишнинг кўрсатилган нормалари чекланган нормалар ҳисобланади ва фақат юк вазни ҳақиқатда кам чиққан ҳоллардагина қўлланади.

2. Электрмагнит машиналарида тозаланадиган ўтлар уруғларини автоуловларда ташиш вақтида уларнинг табиий камайиш нормаси ташишда 15 фоизга оширилади.






Низомга

2а-ИЛОВА



Дон, уни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотлар

ва уруғларнинг сақлаш муддатини ҳисобга олган

ҳолдаги табиий камайиш

НОРМАЛАРИ

Ўсимлик ва маҳсулотлар

номи


Сақлаш

муддати


Омборларда


Элеваторларда


Сақлаш учун

мослаштирилган

майдончаларда

ва сапеткаларда


идишсиз


идишда


1


2

3

4

5

6

Буғдой, жавдар, арпа ва полба (буғдой нави)

3 ойгача


0,07

0,04

0,05

0,12

6 ойгача


0,09

0,06

0,07

0,16

1 йилгача


0,12

0,09

0,10

-

Сули

3 ойгача


0,09

0,05

0,06

0,15

6 ойгача


0,13

0,07

0,08

0,20

1 йилгача


0,17

0,09

0,12

-

Гречиха ва оқланмаган шоли

3 ойгача


0,08

0,05

0,06

-

6 ойгача


0,11

0,07

0,08

-

1 йилгача


0,15

0,10

0,12

-

Тариқ, чумиза, оқ жўхори

3 ойгача


0,11

0,06

0,07

0,14

6 ойгача


0,15

0,08

0,09

0,19

1 йилгача


0,19

0,10

0,14

-

Маккажўхори дони

3 ойгача


0,13

0,07

0,08

0,18

6 ойгача


0,17

0,10

0,12

0,22

1 йилгача


0,21

0,13

0,16

-

Маккажўхори сўтаси

3 ойгача


0,25

-

-

0,45

6 ойгача


0,30

-

-

0,55

1 йилгача


0,45

-

-

0,70

Нўхат, чечевица, дуккаклилар: ловия, вика ва соя

3 ойгача


0,07

0,04

0,05

-

6 ойгача


0,09

0,06

0,07

-

1 йилгача


0,12

0,08

0,10

-

Кунгабоқар уруғи

3 ойгача


0,20

0,12

0,14

0,24

6 ойгача


0,25

0,15

0,18

0,30

1 йилгача


0,30

0,20

0,23

-

Бошқа мойли экинлар

3 ойгача


0,10

0,08

-

-

6 ойгача


0,13

0,11

-

-

1 йилгача


0,17

0,14

-

-

Ёрма ва оқланган шоли

3 ойгача


-

0,04

-

-

6 ойгача


-

0,06

-

-

1 йилгача


-

0,09

-

-

Ун

3 ойгача


-

0,05

-

-

6 ойгача


-

0,07

-

-

1 йилгача


-

010

-

-

Кепак ва мучка

3 ойгача


0,20

0,12

-

-

6 ойгача


0,25

0,16

-

-

1 йилгача


0,35

0,20

-

-

Ўтлар уруғи: беда, йўнғичқа, қашқар беда

3 ойдан

6 ойгача


-

0,15

-

-

6 ойдан

ортиқ


-

0,20

-

-

Отқўноқ, қўнғирбош, оқ полевица

3 ойдан

6 ойгача


-

0,14

-

-

6 ойдан

ортиқ


-

0,22

-

-

Бошоқли ўт, буғдойиқ, илдизсиз ўт, ўтлоқ сулиси, қизил сули, эспарцет, сераделла ва бошқалар

3 ойдан

6 ойгача


0,15

0,10

-

-

6 ойдан

ортиқ


0,20

0,15

-

-

Судан ўти, қўноқ

3 ойдан

6 ойгача


-

0,15

-

-

6 ойдан

ортиқ


-

0,25

-

-

Бўрилуккак

3 ойдан

6 ойгача


0,26

0,18

-

-

6 ойдан

ортиқ


0,32

0,24

-

-

Изоҳлар:

1. Табиий камайишнинг кўрсатилган нормалари назорат сифатида қўлланилади ва агар корхоналарда сақланган дон, уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлар, мойли ўсимликлар ва ўтлар уруғларининг ҳақиқий мавжуд миқдорини хатлаш ва текшириш вақтида улар вазнининг камайганлиги аниқланса, фақат ушбу ҳолатларда чекланган нормалар деб ҳисобланади.

2. Дон ва уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлар ва мойли ўсимликлар уруғлари бир йилдан ортиқ сақланганда сақлашнинг ҳар бир кейинги йили учун табиий камайиш нормаси ҳакиқий сақлаш ойлари сонидан келиб чиқиб қайта ҳисоблаган ҳолда 0,04% микдорида қўлланади.

3. Дон, уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлар ва мойли ўсимликлар уруғлари уч ойгача сақланганда табиий камайиш нормалари сақлаш кунларининг ҳақиқий сонига кўра, олти ойгача ва бир йилгача сақланганда эса - сақлаш ойларининг ҳақиқий сонига кўра қўлланади.

4. Маҳсулотларни сақлаш вақтидаги табиий камайишининг кўрсатилган нормалари қопларнинг стандарт вазни бўйича қабул қилиб олинадиган ва бериладиган ун, ёрма ва уруғлик маккажўхорига татбиқ этилмайди.

5. Электрмагнит машиналарда тозаланган ўтлар уруғи бўйича табиий камайиш нормалари 15 фоизга оширилади.



Донни сақлашнинг ўртача муддатини аниқлаш

НАМУНАСИ

(Аниқлаш ишлари 2005 йил 16 сентябрь-19 ноябрь даврида ўтказилди)


1-жадвал

Сана


Кирим, кг


Харажат, кг


Қолдиқ, кг


Қолдиқлар:


16 сентябрда


46450

-

46450

20 сентябрда


72540

3611

115379

28 сентябрда


64044

27854

151569

13 октябрда


148431

40000

260000

25 октябрда


50178

18023

292155

11 ноябрда


7845

60000

240000

12 ноябрда


-

104500

135500

13 ноябрда


-

60400

75100

19 ноябрда


-

73200

Ҳақиқий

Қолдиқ - 1784

Камомад - 116


ЖАМИ:


389488

387588

-

Баъзи кунларда ҳаракат бўлмаганлиги ва қолдиқлар ўзгармаганлиги муносабати билан 1-жадвалнинг давоми бўладиган 2-жадвалда келтирилган ҳисоб-китоблар тузилади.



2-жадвал

Қолдиқ, кг


Сақлаш кунлари

сони


Ҳар кунги қолдиқлар

миқдори, центнер


46450


4

1858

115379


8

9230

151569


15

22735

260000


12

31200

292155


17

49666

240000


1

2400

135500


1

1355

75100


6

4506

1784


-

-

ЖАМИ


64

122950

Сақлаш кунлари сони сентябрда - 15, октябрда - 31, ноябрда - 18 кун, жами 64 кун текширилади.

Ҳар кунги қолдиқлар миқдори ва кирим ҳажми бўйича сақлашнинг ўртача муддати аниқланади: 122950 : 3895 = 32 кун.






Низомга

3-ИЛОВА



Дон ва дон маҳсулотлари сифатидаги

тафовут учун рекламациялар тақдим қилиш

ТАРТИБИ


1. Дон ва дон маҳсулотлари темир йўл ва сув йўли транспорти орқали корхонага келиб тушганда, юкни тушириш вақтида қабул қилувчи корхона лабораториясида намуна олинади ва белгиланган тартибда анализ қилинади.


2. Агар намунани анализ қилишда, жўнатувчи гувоҳномаларида кўрсатилган сифатидан рухсат берилган чекиниш нормасидан ортиқ тафовут аниқланса, давлат ваколатли органи вакили корхонада бўлмаган вақтда сифатининг ўзгаришини кафолатлайдиган вазни камида 2 кг ўрамдаги амалдаги стандартга мувофиқ ажратилган дон ва мойли ўсимликлар уруғларининг ўртача намунаси пломбаланади ёки танлаб олинган намуна далолатномаси билан бирга дон сифати тўғрисидаги гувоҳнома нусхаларини сурғуч муҳр билан муҳрлайди ҳамда қабул қилувчининг анализ карточкаси бир суткада давлат ваколатли органининг лабораториясига анализ қилиш учун юборилади ёки давлат ваколатли органи вакилига мазкур мақсадлар учун ушбу муддатларда улар томонидан корхонани бориб кўрганда давлат ваколатли органи вакилига берилади.


3. Давлат ваколатли органининг лабораторияси корхона юборган намуна бўйича хулосани намунани олгандан кейин, дам олиш кунларини ҳисобга олмасдан, уч сутка муддатдан кечикмасдан бериши шарт. Хулосани бериш муддати бир вақтда бештадан кўп намуналар келиб тушган ёки кимёвий анализлар ўтказиш зарурияти бўлган тақдирда 5 суткагача узайтирилиши мумкин.


4. Дон ёки мойли ўсимликлар уруғлари етиб келган вақтда давлат ваколатли органи вакили корхонада бўлганда, сифатида рухсат берилган чекиниш нормасидан ортиқ тафовут лабораторияда аниқланган ҳолларда партиялар бўйича текширув анализлари давлат ваколатли органи вакили томонидан амалга оширилади.


5. Кемаларда келган дон партиялари бўйича сифатида рухсат берилган чекиниш нормасидан ортиқ тафовут мавжуд бўлганда, қайта намуна олиш ва доннинг сифатини аниқлаш давлат ваколатли органи вакили иштирокида, унинг йўқлигида эса қайта намуна олиш ИЧТЛ бошлиғи (лаборатория мудири) иштирокида амалга оширилади ҳамда ваколатли давлат органи лабораториясига анализ қилиш учун юборилади.


6. Уруғлар сифатида намлик, бегона аралашмалар ва бошқа сифат товар кўрсаткичлари бўйича рухсат берилган чекиниш нормасидан ортиқ тафовут бўлганда уруғлар учун аттестатлар ва гувоҳномалар давлат ваколатли органининг сертификатлари билан алмаштирилмайди, давлат ваколатли органи вакилига эса "намуна анализи учун гувоҳнома" берилади.


7. Уруғлар сифатида намлик, бегона аралашмалар ва бошқа сифат товар кўрсаткичлари бўйича тафовутлар тўғрисидаги рекламация далолатномалари тузилади ва жўнатувчи томонидан одатдаги тартибда давлат ваколатли органи вакилининг намуна анализи учун гувоҳномасини илова қилган ҳолда юборилади.


8. Жўнатувчининг ушбу гувоҳномаси билан келиб тушган ун ёки ёрма сифатида рухсат берилган чекиниш нормасидан ортиқ тафовут бўлган тақдирда, маҳсулот сифатини анализ қилиш ва сифати тўғрисида хулоса бериш учун юк туширилгандан кейин уч суткадан кечикмасдан давлат ваколатли органи вакили чақирилади.


9. Рекламация далолатномалари тузилган партиялардан олинган дон ва маҳсулотлар намуналари эътирозлар якуний кўриб чиқилгунга қадар уларнинг сифати ўзгармаслигига кафолатланадиган ўрамда ва шароитларда давлат ваколатли органи лабораторияларида ёки қабул қилувчи корхоналар лабораторияларида сақланади. Корхона лабораторияларида сақланадиган намуналар сифат тўғрисида хулоса берган давлат ваколатли органи вакили томонидан муҳрланади.


10. Жўнатувчи ва қабул қилувчи корхоналар учун мажбурий ҳисобланадиган давлат ваколатли органи хулосаси асосида рекламация далолатномаси тузилади ҳамда бир ой муддатда рекламация далолатномаси, давлат ваколатли органининг дон маҳсулотлари юклаб жўнатган корхонага намуна анализи учун берган сертификати ва гувоҳномаси билан бирга эътирозни юборади. Дон маҳсулотлари олинган жойдаги корхона айни бир вақтда давлат ваколатли органига рекламация далолатномасининг иккинчи нусхасини юборади. Олинган рекламация далолатномалари дон ва дон маҳсулотлари юклаб жўнатган жойи бўйича корхона махсус журналда рўйхатдан ўтказилади ва бир ой муддатда эътирозни кўриб чиқади. Дон ва маҳсулотнинг сифати ёмонлашиши ёки бузилиши йўлда содир бўлган тақдирда, бу тўғрида тижорат далолатномаси тузилиши керак.


11. Агар бузилиш транспорт органлари айби билан (юкни ўз вақтида етказиб бермаса, ҳаракатдаги составнинг бузилиши ва бошқалар) юз берган бўлса, зарарни қоплаш тўғрисидаги эътироз темир йўл ёки пароходчилик бошқармасига тақдим этилади.


12. Бузилиши ёки сифатининг ёмонлашиши йўлда жўнатувчи айби билан юз берган вақтда, тижорат далолатномаси асосида эътироз жўнатувчига тақдим этилади.


13. Қабул қилувчидан келиб тушадиган дон ва маҳсулот сифатидаги тафовутга рекламация бухгалтерия томонидан "Рекламация далолатномаларини рўйхатга олиш китоби"да рўйхатдан ўтказилади. Корхона раҳбари текширув ўтказади ва келгусида сифатни тўғри аниқлаш чораларини кўради. Жўнатувчи корхона давлат ваколатли органи анализи билан тасдиқланган рекламация далолатномаси асосида миқдор-сифат бўйича ҳисобга олиш дафтарига тегишли ўзгартиришлар киритади.


14. Давлат ваколатли органи раҳбари олинган рекламация далолатномаларини жўнатувчи корхона томонидан миқдор-сифат бўйича ҳисобга олиш дафтаридаги сифат кўрсаткичларини тўғриланганини текшириш учун жўнатувчи корхонага бириктирилган инспекторларга беради. Келиб тушган дон ва дон маҳсулотлари қабул қилувчи корхона лабораториясида юклаш вақтида берилган давлат ваколатли органининг маълумотлар сертификатлари билан қилинган анализларида сифатида рухсат берилган чекиниш нормаларидан ортиқ бўлган тафовут аниқланган ҳолларда дон ва дон маҳсулотлари юклаб жўнатиш жойларида берилган давлат ваколатли органининг сертификатлари қуйидаги тартибда алмаштирилади:

а) корхонада дон ва дон маҳсулотлари қабул қилиш уларнинг сифати йўлда ўзгарганлиги тижорат далолатномаси билан (вагонлар ва кемаларнинг бузилиши, авариялар, юкларни етказиб бериш муддатларининг бузилиши ва бошқалар) тасдиқланган тақдирда, давлат ваколатли органи вакили томонидан;

б) йўлда дон ва дон маҳсулотлари сифати ўзгаришига асос ҳисобланмаса, бошқа барча ҳолларда, давлат ваколатли органи раҳбари ёки унинг ўринбосари томонидан;

в) давлат ваколатли органининг сифат гувоҳномалари ёки сертификатларидан норози бўлганда, дон зараркунандалари билан заҳарланиши бўйича фақат сифат тўғрисидаги янги ҳужжат берилмайди, мазкур ҳужжатларнинг орқа томонига эса дон ва дон маҳсулотлари билан келиб тушган давлат ваколатли органининг сифат гувоҳномаси ва сертификати давлат ваколатли органи вакили томонидан заҳарланганлик тўғрисида белги қўйилади, инспектор имзоси ва муҳри билан тасдиқланади ҳамда жўнатувчига эътироз тақдим этиш учун асос бўлиб хизмат қиладиган далолатнома тузилади.


15. Қабул қилувчи сертификатдан норози бўлганда давлат ваколатли органи вакили томонидан дон ва дон маҳсулотларини қабул қилиш пунктида партиядан намуна олиниши лозим ҳамда сифати ўзгармаслиги кафолатланадиган ўрамда, давлат ваколатли органининг норозилик сертификати, қабул қилувчи лабораториясининг анализ карточкаси ва намуна олиш далолатномаси билан бирга муҳрланган тарзда намуна олингандан кейин 24 соат мобайнида давлат ваколатли органи лабораториясига жўнатилиши керак.


16. Агар давлат ваколатли органи вакили давлат ваколатли органи сертификатлари билан келиб тушган идишдаги дон ва дон маҳсулотларини тушириш вақтида иштирок этмаса, намуналар улар томонидан давлат ваколатли органи сертификатлари берилган ушбу вагонлар ва кемаларда маҳсулотлар келиб тушганлигини тасдиқлайдиган ва туширилгандан кейин сифатида ўзгаришлар юз бермаган ишончли маълумотлар мавжуд бўлганда уч суткадан кечикмасдан олиниши мумкин.


17. Сифатида белгиланган нормалардан ортиқ тафовутлар мавжудлиги сабабли, рекламация далолатномалари ушбу Тартибда баён қилинган тартибда тузилади.


18. Қабул қилувчи корхона дон ва дон маҳсулотлари сифати бўйича эътироз тақдим қилиш вақтида жўнатувчи корхонага норозилик сертификати ўрнига берилган давлат ваколатли органи сертификатининг дубликатини юборади, сертификатнинг биринчи нусхасини эса ўзида қолдиради.


19. Темир йўл ва сув йўли орқали Аралаш ташишда сифатдаги тафовут учун рекламация дон вагонларга битта жўнатувчи томонидан юклаб жўнатилган, битта кемага юкланган, вагонларга юклаб туширишда битта манзилга йўналтирилган ва қабул қилувчилар томонидан белгиланган ўртача ҳисобланган сифат кўрсаткичлари ушбу жўнатувчининг рухсат берилган чекиниш нормаларидан ортиқ тафовут барча вагонларда мавжуд бўлган ҳолларда тақдим қилиниши мумкин.





Низомга

4-ИЛОВА



Дон маҳсулотлари тармоғи корхоналарида донни

тозалаш, қайта ишлаш ва маккажўхорини

калибрлашда олинадиган маҳсулотлар

ТАСНИФИ


Дон маҳсулотлари корхоналарида донни тозалаш, қайта ишлаш ва маккажўхорини калибрлашда олинадиган маҳсулотлар ва чиқитлар қуйидагиларга бўлинади:


I. Асосий маҳсулотлар


а) озиқ-овқат, ем-хашак (шу жумладан, доннинг турли ўсимликлар билан табиий аралашмалари) ва уруғлик дон;

б) ун;

в) ёрма.


II. Қўшимча маҳсулотлар


а) стандарт бўйича асосий донга ёки дон аралашмасига тегишли бўлган, таркибида 50 фоиздан ортиқ - 70 фоизгача озиқ-овқат (шу жумладан, ёрмага оид), ем-хашак ва дуккакли ўсимликлар донлари бўлган дастлабки қайта ишлашдан кейинги дон аралашмаси;

б) стандарт бўйича асосий донга ёки дон аралашмасига тегишли бўлган, таркибида 70 фоиздан ортиқ - 85 фоизгача озиқ-овқат (шу жумладан, ёрмага оид), ем-хашак ва дуккакли ўсимликлар донлари бўлган дастлабки қайта ишлашдан кейинги дон аралашмаси;

в) ун ва ёрма ишлаб чиқаришда олинадиган ембоп ун;

г) кепак;

д) янчилган ембоп тариқ-сули, нўхат оқшоғи, ёрма ишлаб чиқаришда олинадиган гречиха кепаги, шунингдек 2,5 мм диаметр тешикли ғалвирдан ўтадиган янчилган маккажўхори дони;

е) дондан ун ёки ёрма чиқадиган муртак.


III. Чиқитлар


Биринчи тоифа:


а) таркибида 30 фоиздан ортиқ - 50 фоизгача дон бўлган дон чиқитлари;

б) таркибида 10 фоиздан ортиқ - 30 фоизгача дон бўлган дон чиқитлари;

в) ун қоқиндилари ва ун уюми;

г) қоқиб туширилган (оқ) ун чанги.


Иккинчи тоифа:


а) таркибида 2 фоиздан ортиқ - 10 фоизгача дон бўлган дон чиқитлари;

б) маккажўхори сўтаси ўзаги, маккажўхори пўсти, нўхат қовузи, сули ва арпанинг юмшоқ қовузи, тўпон;

в) қоқиб туширилган кулранг ун чанги.


Учинчи тоифа:


а) таркибида кўпи билан 2 фоиз дон бўлган донни тозалашдан олинган чиқитлар (сепараторнинг қабул қилиш элагидан кириши, сепараторнинг пастки элаги орқали ўтиши), майда сомон бўлаклари;

б) гуруч, тариқ, гречиха, қаттиқ сули ва арпа қовузи, аспирацион ва қоқиб туширилган қора ун чанги;

в) маккажўхори қобиғи.


Изоҳлар:

1. Қуйидагилар дастлабки қайта ишлашдан олинган дон аралашмасидаги донлар ва чиқитлар ҳисобланади: стандарт бўйича ушбу ўсимликларда асосий донга ёки дон аралашмасига тегишли бўлган озиқ-овқат (шу жумладан, ёрмага оид), ем-хашак ва дуккакли ўсимликлар дони.

Қўшимча маҳсулотда дастлабки қайта ишлашдан олинган дон аралашмаси, шунингдек чиқитларда стандарт бўйича ушбу ўсимликларда асосий донга ёки дон аралашмасига тегишли бўлган 10 фоиздан ортиқ буғдой, жавдар дони ёки 20 фоиздан ортиқ бошқа ўсимликлар дони мавжуд бўлганда, ушбу дон аралашмаси ва чиқитлар улардан асосий донни ажратиб олиш мақсадида қўшимча қайта ишланиши лозим.

2. Қоқиб туширилган ун чангига сифат жиҳатидан қоқиб туширилган (оқ, кулранг ва қора) ун чангига ўхшаш, чўткали ва бошқа машиналарда донни тозалаш вақтида ҳосил бўладиган дон уни қўшиб ҳисобланади.

3. Ушбу таснифларда назарда тутилган асосий ва қўшимча маҳсулотлар сифати жиҳатидан амалдаги давлат стандартлари талабларига мос келиши керак.






Низомга

5-ИЛОВА



Миқдор-сифат бўйича ҳисобга олишни

текшириш, тозалаш далолатномаларини

кўриб чиқиш ва тасдиқлаш

ТАРТИБИ


1. Давлат ваколатли органи томонидан дон, маҳсулотлар ва чиқитлар сифатини аниқлаш, ҳужжатларда унинг ёзилиши, миқдор-сифат бўйича ҳисобга олишнинг юритилиши, давлат ресурсларига харид қилинган дон маҳсулотлари партияларининг тозалаш далолатномалари ўз вақтида тузилишининг тўғрилиги бўйича корхоналар текширилаётган вақтда, корхона давлат ваколатли органи вакилларига уларга зарур бўлган барча ҳисобот маълумотларини, дастлабки ҳужжатлар, журналлар ва бошқа материалларни бериши шарт.


2. Давлат ваколатли органи вакили тозалаш далолатномаларини бевосита корхоналарда кўриб чиқиши лозим. Корхонанинг чақириғи олинганда вакил чақириқ олиниши билан 5 кун муддатдан кечикмасдан келиши шарт. Тозалаш далолатномаларини тузиш кечиккан тақдирда ваколатли давлат органи вакили уларни расмийлаштириш муддати тўғрисида корхона раҳбарига бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма беради.

Давлат ваколатли органи томонидан тозалаш далолатномасини кўриб чиқиш муддати 15 кундан ошмаслиги керак.


3. Давлат ваколатли органи томонидан расмийлаштириш ва тўлдириш қоидалари бузилган ҳолда берилган тозалаш далолатномалари корхонага қайтарилган тақдирда, тозалаш далолатномасини қайта кўриб чиқиш ва тўлдириш ҳамда 5 кун мобайнида тақдим қилиш зарур.


4. Тозалаш далолатномаларини кўриб чиқишда давлат ваколатли органи вакили қуйидагиларга мажбур:

а) тозалаш далолатномасида назарда тутилган барча кўрсаткичлар ва тегишли имзолар мавжудлигини текшириш;

б) тозалаш далолатномасининг миқдор ва сифат кўрсаткичларини ҳисобга олиш ва дастлабки ҳужжатлар маълумотлари бўйича танлаб текшириш.

Ҳисобга олишда хатолар аниқланганда давлат ваколатли органи вакили иштирокида корхонанинг ҳисобловчи ходимлари томонидан текширув ўтказилади.

в) яроқсиз чиқитларни қайта ишлаш далолатномасини ва уларни йўқ қилиш далолатномасини, чиқитларнинг дон ҳисобидан тўғри чиқарилишини текшириш, якунларни миқдор-сифат бўйича ҳисобга олиш дафтари бўйича саҳифама-саҳифа танлаб текширишни амалга ошириш;

г) сақлаш вақтида сифати яхшиланиши ҳисобига ҳамда табиий камайиш нормалари ҳисобига вазнидаги камайишни ҳисобдан чиқариш тўғрисида комиссия таклифининг тўғрилигини текшириш;

д) омборни тозалаш бўйича моддий жавобгар шахснинг изоҳини ва комиссиянинг хулосасини кўриб чиқиш.


5. Нотўғри тузилган, нотўғри расмийлаштирилган тозалаш далолатномалари ҳамда тузатилган ва ўчириб ёзилган далолатномалар қайтадан тузилиши керак. Тозалаш далолатномалари давлат ваколатли органи вакилининг кўрсатмасига мувофиқ ва у белгилаган муддатда комиссия томонидан қайта тузилади.


6. Давлат ваколатли органи вакили текшириш натижаларига кўра ва тозалаш далолатномаси маълумотлари бўйича қуйидагилар тўлиқ баён қилинган хулоса тузади:

а) кирим ва чиқим ҳужжатлари бўйича миқдор-сифат бўйича ҳисобга олиш дафтарларидаги ёзувлар билан тозалаш далолатномасининг миқдор ва сифат кўрсаткичларининг мувофиқлиги;

б) сақлаш вақтида намликнинг камайиши, бегона аралашмалар ва табиий камайиш нормалари ҳисобига ҳисобдан чиқарилиши керак бўлган дон ва маҳсулотлар вазнидаги камайиш. Сақлаш вақтида дон ва дон маҳсулотларини ўғирлаш ёки уларнинг бузилиш ҳолатлари аниқланган партиялар бўйича материаллар тергов органларига берилади, ушбу тозалаш далолатномаси суд қарори асосида кўриб чиқилади ва тасдиқланади;

в) дон ва маҳсулотнинг ортиқча миқдори ёки камомад миқдорининг белгиланган нормалар ва сифатини яхшилаш доирасида камайишдан ортиғи ҳамда камомадни ҳисобдан чиқаришга рад этиш сабаблари.


7. Тозалаш далолатномаси бўйича хулосалар тузишда давлат ваколатли органи вакили ушбу Тартибга амал қилади.

Тозалаш далолатномасининг битта нусхаси корхонада сақланади, иккита нусхаси эса давлат ваколатли органига юборилади, унинг битта нусхаси тасдиқлангандан кейин корхонага қайтарилади.

Давлат ваколатли органи раҳбари тозалаш далолатномасини кўриб чиқиши ва давлат ваколатли органининг хулосаси билан бирга далолатнома олгандан кейин ўн кун муддатдан кечикмасдан унинг бўйича қарор қабул қилиши шарт.

Тозалаш далолатномаси юзасидан нотўғри хулоса берганлиги учун давлат ваколатли органи вакиллари белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Давлат ваколатли органи вакилининг хулосаси юзасидан эътирозлар мавжуд бўлганда уларни корхоналар раҳбарлари ва моддий жавобгар шахс уларга ёзма шаклда давлат ваколатли органига юбориладиган тозалаш далолатномасига ушбу эътирозларни илова қилиши шарт бўлган ваколатли давлат органи вакилига берадилар.


8. Корхоналарга давлат ваколатли органи раҳбари томонидан ҳисобдан чиқариш тасдиқланмасдан, сақлаш вақтида сифатини яхшилаш ва камайиш нормалари ҳисобига дон ва маҳсулотнинг (шу жумладан, қўшимча маҳсулотлар, ўтлар уруғлари) камайишини ҳисобдан чиқариш тақиқланади.

Тозалаш далолатномаси юзасидан давлат ваколатли органи вакилининг хулосаси асосида қабул қилинган давлат ваколатли органи раҳбарининг қарори корхоналарда сақлаш вақтида намликнинг камайиши, бегона аралашмалар ва табиий камайиш нормаларининг камайиши ҳисобига дон ва маҳсулот камайишини ҳисобдан чиқариш учун ягона ҳужжат ҳисобланади.

Тозалаш далолатномаси юзасидан давлат ваколатли органи вакилининг хулосаси ва давлат ваколатли органи раҳбарининг қарори билан корхона бош бухгалтери моддий жавобгар шахсни имзо қўйдирган ҳолда таништириши шарт. Давлат ваколатли органи вакили талабига кўра корхона раҳбари тозалаш далолатномасига тааллуқли маълумотлар ва ҳужжатларни тақдим қилиши шарт.


9. Тозалаш далолатномаси бўйича аниқланган камомадни битта ёки бир нечта моддий жавобгар шахсларда битта ва ўша корхонанинг ўзида сақланадиган ушбу ёки бошқа ўсимликлар (шу жумладан, стандарт вазнли қопларга солинган маҳсулотлар ҳам) донининг ортиқчаси билан қоплашга, камомад ва ортиқча ҳосил бўлган дон ёки маҳсулот партиялари ўртасида боғлиқлик мавжуд бўлганда рухсат берилиши мумкин.

Бунда доннинг (хом ашёнинг) камомадини ун, ёрма ва омухта емнинг ортиқчаси билан қоплашга рухсат берилмайди, тенг равишда дон ва бошқа хом ашё турлари камомадини маҳсулотнинг (омухта емнинг) ортиқчаси ҳисобига қоплашга рухсат берилмайди.


10. Омухта ем корхоналарида дон камомадини дондан олинмаган хом ашёнинг ортиқчаси билан қоплаш тақиқланади.


11. Давлат ваколатли органи раҳбари корхона раҳбарининг асосланган илтимосномасига кўра ва давлат ваколатли органи вакилининг хулосасига биноан, битта корхонада битта ёки бир нечта моддий жавобгар шахсларда сақланадиган дон ва маҳсулотнинг иккита ёки бир нечта партияларига, агар дон ёки маҳсулотнинг ушбу партиялари ўзаро боғлиқ бўлса, битта тозалаш далолатномаси тузишга ҳам рухсат бериш ҳуқуқига эга. Бунда операция олдинги хатловда зарур даражада амалга оширилган ва тасдиқланган айланмага тегмаган ҳолда битта хатлов даврида ҳисобга олиниши керак.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 22-сон, 191-модда.