Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Йўлдош орқали узатиладиган дастурларни ташувчи сигналларни тарқатиш тўғрисидаги Конвенция (1974 йил 21 май)

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Йўлдош орқали узатиладиган дастурларни

ташувчи сигналларни тарқатиш тўғрисидаги

КОНВЕНЦИЯ


Аҳдлашувчи Давлатлар,

дастурларни ташувчи сигналлар тарқатиш учун йўлдошлардан фойдаланиш ҳам ўзининг кўлами доирасида ва ҳам бутун жуғрофий миқёсда тез ривожланаётганини англаган ҳолда,

дастур сигналлари йўлдош орқали тарқатувчи орган ҳисобланмаган органлар орқали тарқалишининг олдини олиш борасида бутунжаҳон тизимининг мавжуд эмаслиги ва бу камчилик йўлдошлар ёрдамидаги алоқалардан фойдаланишда тўсиқ бўлишидан хавотирланиб,

шу муносабат билан муаллифлар, артист-ижрочилар, фонограмма яратувчилар ва эшиттиришлар ташкилотчиларининг манфаатлари муҳимлигини тан олиб,

тегишли тарқатиш органлари учун мўлжалланмаган йўлдошлар орқали берилаётган дастурларни ташувчи сигналларнинг шу тарқатиш органлари томонидан тарқатилишини бартараф этиш чораларини таъминлаб берувчи халқаро тизим яратилиши шарт эканлигига ишонган ҳолда,

Электр алоқалар тўғрисидаги халқаро конвенция ва унга иловаланган бўлган Радиоалоқа регламентлари каби кучга кирган халқаро келишувларга ҳеч бир зарар етказмаслик лозимлигини, ва хусусан, 1961 йил 26 октябрда қабул қилинган, артист-ижрочилар, фонограмма яратувчилар ва эшиттиришлар ташкилотчилари ҳимоясини акс эттирувчи Рим конвенциясига кенг миқёсда қабул қилишига ҳеч бир ҳ

...