Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2008 й. 217-сон "Элчихона учун ижарага олинган ер участкасини Корея Республикаси мулки қилиб сотиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.09.2008 й.

N 217




ЭЛЧИХОНА УЧУН ИЖАРАГА ОЛИНГАН ЕР

УЧАСТКАСИНИ КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИ

МУЛКИ ҚИЛИБ СОТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасидаги дипломатия ваколатхоналари ва халқаро ташкилотларнинг иш шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1995 йил 14 ноябрдаги ПФ-1287-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Афросиёб кўчаси, 7-уй манзилидаги Корея Республикаси Элчихонаси ва Қароргоҳи учун ижарага олинган 5 065,0 кв.м. майдонли ер участкасини 1 861 400,0 АҚШ долларига Корея Республикаси мулки қилиб сотиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:

Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ Корея Республикаси Элчихонаси билан кўрсатиб ўтилган ер участкасининг олди-сотди шартномасини тузсин;

шартнома мажбуриятларининг бажарилиши якунларига кўра кўрсатиб ўтилган ер участкасига Корея Республикаси мулки ҳуқуқини тасдиқловчи Давлат далолатномасини белгиланган тартибда берсин;

ер участкасини Корея Республикасига сотишдан олинган 1 861 400,0 АҚШ доллари миқдоридаги маблағни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 августдаги 362-сон қарори билан белгиланган тартибга мувофиқ тақсимласин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    И. Каримов