Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикасининг 20.04.2012 й. ЎРҚ-325-сон "Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 477-моддасига ўзгартиш киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 15.02.2012 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 23.03.2012 й. маъқулланган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

20.04.2012 й.

N ЎРҚ-325



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФУҚАРОЛИК КОДЕКСИНИНГ 477-МОДДАСИГА

ЎЗГАРТИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2012 йил 15 февралда қабул қилинган

Сенат томонидан 2012 йил 23 мартда маъқулланган



1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 163-I-сонли ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган 256-I-сонли қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, N 11-12; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 9, 229-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 182-модда; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 4, 154-модда, N 9, 494, 498-моддалар; 2007 йил, N 1, 3, 5-моддалар, N 4, 156, 164-моддалар, N 8, 367-модда, N 9, 416-модда, N 12, 598, 608-моддалар; 2008 йил, N 4, 192-модда, N 12, 640-модда; 2009 йил, N 9, 337-модда; 2010 йил, N 9, 335, 337, 340-моддалар; 2011 йил, N 12/2, 363, 364, 365-моддалар) 477-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Энергия таъминоти шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли етказилган зарарнинг, абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши шарт".


2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                               И. Каримов



“Халқ сўзи”, 2012 йил 21 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 16-сон, 176-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2012 йил, 4-сон, 109-модда