Ўзбекистон Республикасининг 29.08.2002 й. 395-II-сон "Селекция ютуқлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ҚОНУНИ
29.08.2002 й.
N 395-II
“СЕЛЕКЦИЯ ЮТУҚЛАРИ ТЎҒРИСИДА”ГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА
ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР
КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1996 йил 30 августда қабул қилинган “Селекция ютуқлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 133-модда; 1997 йил, N 4-5, 126-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда) ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинмоқда).
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2002 й., 17-18-сон