Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикасининг 22.12.2008 й. ЎРҚ-192-сон "Суғурта фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 30.10.2008 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 04.12.2008 й. маъқулланган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

22.12.2008 й.

N ЎРҚ-192



"СУҒУРТА ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2008 йил 30 октябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2008 йил 4 декабрда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 5 апрелда қабул қилинган "Суғурта фаолияти тўғрисида"ги 358-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 4-5, 68-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 10, 536-модда; 2007 йил, N 9, 415-модда; 2008 йил, N 4, 192-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 6-1-модданинг биринчи қисми:

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин.

"қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси сифатида профессионал фаолиятни амалга ошириш. Бунда мазкур фаолият турини амалга ошириш учун суғурталовчининг лицензия олиши талаб қилинмайди";

бешинчи - ўн бешинчи хатбошилари тегишинча олтинчи - ўн олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


2) 10-модданинг иккинчи қисми:

олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"суғурталовчининг, суғурта брокерининг раҳбарига ва бош бухгалтерига қўйиладиган малака талабларини белгилайди";

қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин;

"суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, шу жумладан, белгиланган иқтисодий нормативлар суғурталовчи томонидан бузилганлиги учун суғурталовчининг устав фонди энг кам миқдорининг 0,1 фоизигача миқдорда белгиланган тартибда жарима солади";

тўққизинчи - ўн бешинчи хатбошилари тегишинча ўнинчи - ўн олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


3) 12-модданинг биринчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан" деган сўзлар "қонун ҳужжатлари билан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     И. Каримов



"Халқ сўзи", 2008 йил 23 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 52-сон, 508-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2008 йил, 12-сон, 635-модда