Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикасининг 14.06.1991 й. 297-XII-сон "Ўзбекистон Республикасида Конституцияси (Асосий Қонуни)га ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

14.06.1991 й.

N 297-XII



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КОНСТИТУЦИЯСИ (АСОСИЙ ҚОНУНИ)ГА

ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА*


Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (Асосий Қонуни)га қуйидаги ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин:


1. 89-модданинг 5-қисмидаги "ва давлат ҳакамлари" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. 102-модданинг:

9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Ўзбекистон Республикаси Халқ назорати комитетининг Раисини, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, область ва Тошкент шаҳар судларини, Ўзбекистон Республикаси Олий Ҳакамлик суди Раиси сайлайди, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат комитетининг раисини, Ўзбекистон Республикаси Давлат банки Бошқарувининг раисини тайинлайди";

20-банди чиқариб ташлансин.


3. 105-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Олий Совети навбатдаги сессияларга Ўзбекистон Республикаси Олий Совет Президиуми томонидан бир йилда камида уч марта чақирилади.

Навбатдан ташқари сессиялар Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиуми ўз ташаббуси билан ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қорақалпоғистон Республикаси давлат ҳокимияти олий органининг ё бўлмаса Ўзбекистон Республикаси халқ депутатларининг камида учдан бир қисмининг таклифига мувофиқ чақирилади".


4. 106-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Олий Совети биринчи мажлисга сайловдан кейин икки ой кечиктирмай олдинги чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Совет Президиуми томонидан чақирилади".


5. 107-модда:

биринчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ҳаками" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Олий ҳакамлик судининг Раиси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳам қонун лойиҳаларини таклиф этиш ҳуқуқига эга".


6. 110-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Раиси Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Совет Президиумининг қарорларини имзолайди ва фармойишлар чиқаради".


7. 116-модданинг 1-қисми 5-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ҳаками" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Олий ҳакамлик судининг Раиси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 118-4-моддада:

6-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Олий Советига Ўзбекистон Республикаси Халқ назорати комитетининг Раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раиси, Ўзбекистон Олий ҳакамлик суди Раиси, Ўзбекистон Республикаси Прокурори ва унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат комитетининг Раиси, Ўзбекистон Республикаси Давлат банки Бошқарувининг раиси лавозимига номзодлар тақдим этади; Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раиси ва Ўзбекистон Республикаси Олий ҳакамлик судининг Раисидан ташқари юқорида санаб ўтилган мансабдор шахсларни вазифасидан озод этиш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий Советига тақдимномалар билан киради";

7-банди қуйидаги мазмунда бўлган хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Олий ҳакамлик суди Раисининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий ҳакамлик суди Раисининг ўринбосарларини, область ҳакамлик судларининг раисларини тайинлайди ва озод этади";

11-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Ўзбекистон Республикаси гражданлигига қабул қилади, бошпана бериш тўғрисидаги масалани ҳал этади; Ўзбекистон Республикаси судлари томонидан ҳукм қилинган гражданларга амнистия бериш ва уларни афв этиш тўғрисида ҳужжатлар қабул қилади":


9. IX бўлим ва 20-бобнинг сарлавҳасидаги "ҳакамлик" деган сўзлар "ҳакамлик суди" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


10. 120-модда қуйидаги мазмунда бўлган учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Олтмиш ёшдан ошмаган гражданлар Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг аъзоси бўлиши мумкин. Айнан бир киши айнан бир лавозимда сурункасига икки муддатдан ортиқ Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг аъзоси бўла олмайди. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг аъзоси олтмиш беш ёшдан катта бўлмаслиги керак".

Ушбу модданинг амалдаги учинчи ва тўртинчи қисмлари тегишлича тўртинчи ва бешинчи деб ҳисоблансин.


11. 174-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ҳўжалик низоларини ҳал этиш Ўзбекистон Республикаси ҳакамлик судлари томонидан уларнинг ваколат доирасида амалга оширилади.

Ҳакамлик судларининг низоларни ҳал этишга доир фаолиятига бирорта идора, ташкилот ёки мансабдор шахснинг аралашувига йўл қўйилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Олий ҳакамлик судининг Раиси Ўзбекистон Республикаси Олий Совети томонидан 10 йил муддатга сайланади.

Қорақалпоғистон Республикаси ҳакамлик судининг Раисини Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Олий ҳакамлик судининг Раиси киритган тақдимномага биноан Қорақалпоғистон Республикаси Олий Совети сайлайди.

Ўзбекистон Республикаси Олий ҳакамлик суди Раисининг ўринбосарлари, область ҳакамлик судларининг раислари Ўзбекистон Республикаси Олий ҳакамлик суди Раисининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади.

Ўзбекистон Республикаси Олий ҳакамлик судининг ҳакамлари, область ҳакамлик судлари раисларининг ўринбосарлари ва ҳакамлари Ўзбекистон Республикаси Олий ҳакамлик судининг Раиси томонидан тайинланади.

Ўзбекистон Республикаси ҳакамлик судларини ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиш тартиби Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланади.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                          И. Каримов



-------------------------

*) Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 30 сентябрдаги 364-XII-сон  Қонунига асосан "Ўзбекистон ССР" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси" деган сўзлар билан алмаштирилган.



Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 й., 8-сон, 195-модда