Ўзбекистон Республикасининг 20.11.1991 й. 433-XII-сон "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (Асосий Қонуни)нинг 107-моддасига ўзгартиш киритиш тўғрисида"ги Қонуни
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ҚОНУНИ
20.11.1991 й.
N 433-XII
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИ
(АСОСИЙ ҚОНУНИ)НИНГ 107-МОДДАСИГА
ЎЗГАРТИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикасининг Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (Асосий Қонуни)нинг 107-моддаси иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Қонун лойиҳалари тақдим этиш ҳуқуқига Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳам эга".
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 1-сон, 47-модда