Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикасининг 25.12.2007 й. ЎРҚ-136-сон "Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 23.11.2007 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 30.11.2007 й. маъқулланган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

25.12.2007 й.

N ЎРҚ-136



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

СОЛИҚ КОДЕКСИНИ ТАСДИҚЛАШ

ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2007 йил 23 ноябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2007 йил 30 ноябрда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси тасдиқлансин.


2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2008 ва 2009 йиллар мобайнида:

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси нормаларининг амал қилиши ва самарадорлиги мунтазам равишда ҳамда ҳар томонлама мониторинг ва таҳлил қилинишини таъминласин;

зарур бўлган ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг айрим нормаларини янада такомиллаштиришга қаратилган таклифларни белгиланган тартибда киритсин.


3-модда. Ушбу Қонун 2008 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                И. Каримов



"Халқ сўзи", 2007 йил 26 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 52-сон, 1-илова