Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.10.2005 й. ПҚ-212-сон "2005 йил 6 ноябрь якшанба дам олиш кунини 2005 йил 4 ноябрь жумага кўчириш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
31.10.2005 й.
N ПҚ-212
2005 ЙИЛ 6 НОЯБРЬ ЯКШАНБА
ДАМ ОЛИШ КУНИНИ 2005 ЙИЛ
4 НОЯБРЬ ЖУМАГА КЎЧИРИШ
ТЎҒРИСИДА
Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш муносабати билан ҳамда меҳнаткашларнинг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва иш вақтидан оқилона фойдаланиш мақсадида:
2005 йил 6 ноябрь якшанба дам олиш кунини 2005 йил 4 ноябрь жумага кўчирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов