Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.12.2012 й. ПҚ-1886-сон "Янги йил байрами муносабати билан дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
24.12.2012 й.
N ПҚ-1886
ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ
БИЛАН ДАМ ОЛИШ КУНЛАРИНИ
КЎЧИРИШ ТЎҒРИСИДА
Янги йил байрами муносабати билан аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
2012 йил 29 декабрь шанба ва 30 декабрь якшанба дам олиш кунлари мос равишда 2012 йил 31 декабрь душанба ва 2013 йил 2 январь чоршанба кунларига кўчирилсин;
2012 йил 29 декабрь шанба ва 30 декабрь якшанба кунлари иш кунлари деб эълон қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов
"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",
2012 йил, 12-сон, 370-модда