Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.06.2009 й. ПҚ-1128-сон "Тошкент шаҳрининг 2200 йиллигига бағишланган асосий тантаналарни ўтказиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

10.06.2009 й.

N ПҚ-1128



ТОШКЕНТ ШАҲРИНИНГ 2200 ЙИЛЛИГИГА

БАҒИШЛАНГАН АСОСИЙ ТАНТАНАЛАРНИ

ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА


Ватанимиз пойтахти азим Тошкент шаҳрининг 2200 йиллик қутлуғ тўйига бағишлаб мамлакатимизда кенг кўламдаги тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда.

Халқаро ЮНЕСКО ташкилоти иштирокида нишонланаётган бу санага халқимиз ва жаҳон жамоатчилиги ўртасида қизиқиш ва эътибор тобора ортиб бормоқда.

Шу муносабат билан Тошкент шаҳрининг 2200 йиллик юбилейини унинг юртимиз ва минтақамиз тарихидаги, ижтимоий-сиёсий ҳаётимиздаги тутган беқиёс ўрни ва мавқеига муносиб тарзда юқори савияда нишонлаш ҳамда бу тарихий санага бағишланган асосий тантаналар ва оммавий сайилларни чуқур ўйланган дастур асосида мазмунли ўтказиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 2 апрелда қабул қилинган қарорига қўшимча равишда 1-иловага мувофиқ чора-тадбирлар режаси қабул қилинсин. Тошкент шаҳрининг 2200 йиллигига бағишланган тантанали мажлис ва байрам концертини тайёрлаш бўйича ташкилий-ижодий гуруҳ таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Тошкент шаҳрининг 2200 йиллик юбилейини нишонлаш санасига бағишланган тантанали мажлис ва концерт дастурини 2009 йил 1 сентябрь куни "Ўзбекистон" халқаро анжуманлар саройида, оммавий тадбирлар ва халқ сайилларини эса 2 сентябрь куни пойтахт майдонларида ўтказиш ҳақидаги таклифлар маъқуллансин.


3. Мустақиллик куни ва Тошкент шаҳрининг 2200 йиллиги байрами муносабати билан ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш, иш вақтидан оқилона фойдаланиш мақсадида 2009 йил 29 август шанба дам олиш куни 2009 йил 31 август душанба кунига, 2009 йил 30 август якшанба дам олиш куни 2009 йил 2 сентябрь чоршанба кунига кўчирилсин. 29 август шанба ва 30 август якшанба кунлари иш куни деб эълон қилинсин.


4. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Тошкент шаҳрининг 2200 йиллик юбилейига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2009 йил 10 июндаги

ПҚ-1128-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент

шаҳрининг 2200 йиллигини нишонлашга тайёргарлик

кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида 2008 йил 2 апрелда

қабул қилинган қарорига қўшимча равишда

чора-тадбирлар режаси

      

Т/р.

Тадбирлар номи


Бажариш

муддати


Бажариш учун масъуллар


1.

Тошкент шаҳрининг 2200 йиллигига бағишлаб Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда маданий-маърифий, адабий-бадиий учрашувлар ўтказиш


2009 йил

июль-август


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоят ҳокимликлари, ЎзФА, Ёзувчилар уюшмаси, Маънавият тарғибот маркази


2.

"Ўзбекистон" халқаро анжуманлар саройида Тошкент шаҳрининг 2200 йиллигига бағишланган тантанали мажлис ва концертни ўтказиш


2009 йил

1 сентябрь


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси


3.

Тошкент шаҳри майдонлари ва маданият боғларида халқ сайилларини ўтказиш


2009 йил

2 сентябрь


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси


4.

"Ўзбекистон" халқаро анжуманлар саройида бўлиб ўтадиган тантанага республикамиз ва чет эллардан таклиф этиладиган меҳмонлар рўйхатини шакллантириш


2009 йил

20 июнь


Ташқи ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, "Ўзбектуризм" компанияси


5.

Юбилей муносабати билан проспектлар, буклет ва таклифномалар тайёрлаш


2009 йил

июль


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги


6.

Таклифномаларни ўз вақтида хорижий меҳмонларга етказиш


2009 йил

1 июлга қадар


Ташқи ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, "Ўзбектуризм" компанияси


7.

Юбилейга бағишланган барча нашрларни ўз вақтида ва сифатли чоп этиш


2009 йил

август


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги


8.

Республика оммавий ахборот воситалари, жумладан, "Тошкент" телерадиоканали, "Тошкент оқшоми", "Вечерний Ташкент" газеталарида юбилейга тайёргарлик ишларини кенг ва атрофлича ёритишни кучайтириш


2009 йил

июнь-сентябрь


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, "Тошкент" телерадиоканали, "Тошкент оқшоми", "Вечерний Ташкент" газеталари


9.

Юбилей муносабати билан Тошкент шаҳри маҳалла гузарларида маданий-маърифий тадбирлар уюштириш


2009 йил

август-сентябрь


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, "Маҳалла" жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси


10.

Тошкент шаҳридаги музейларда юбилей мавзусида кўргазмалар намойишини ташкил этиш


2009 йил

август


ЎзФА, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги


11.

Тошкент шаҳридаги кинотеатрларда "Тошкент кеча ва бугун" ҳужжатли фильмининг тақдимотини ўтказиш ва мавзу бўйича бадиий фильмларни намойиш этиш


2009 йил

15-30 август


"Ўзбеккино" миллий агентлиги

12.

Тошкент шаҳри кўчаларини бадиий безаш ва кўргазмали тарғибот воситаларини ўрнатиш


2009 йил

25-август


Тошкент шаҳар ҳокимлиги


13.

Чет эллардан ва вилоятлардан таклиф этилган иштирокчилар учун меҳмонхоналарни тайёрлаш


2009 йил

1 август


Тошкент шаҳар ҳокимлиги "Ўзбектуризм" компанияси


14.

Юбилей объектлари қурилишини белгиланган вақтда қабул қилиш ва топшириш учун ҳар қайси объект бўйича жавобгар ва мутасадди шахсларни, қурилиш ишларини тугаллаш муддатини аниқ белгилаган ҳолда махсус график ишлаб чиқиш ва ижросини таъминлаш


2009 йил

15 август


Тошкент шаҳар ҳокимлиги


Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2009 йил 10 июндаги

ПҚ-1128-сон қарорига

2-ИЛОВА



Тошкент шаҳрининг 2200 йиллигига бағишланган

тантанали мажлис ва байрам концертини

тайёрлаш бўйича ташкилий-ижодий гуруҳ

ТАРКИБИ


1.

Ш.Мирзиёев


-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, раис


2.

А.Жабборов


-

Маданият ва спорт ишлари вазири, раис ўринбосари


3.

Х.Султонов


-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, раис ўринбосари


4.

А.Тўхтаев


-

Тошкент шаҳар ҳокими


5.

Сирожиддин Саййид


-

Ўзбекистон халқ шоири


6.

Маҳмуд Тойир


-

Ўзбекистон халқ шоири


7.

Жуманиёз Жабборов


-

Ўзбекистон халқ шоири


8.

Хайдарали Қосимов



Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театри бош режиссёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, бош режиссёр


9.

Б.Тўраев



Ўзбек Миллий академик драма театри бош рассоми, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, бош рассом


10.

М.Сотволдиева


-

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, бош балетмейстер


11.

Б.Лутфуллаев


-

Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, мусиқа раҳбари


12.

Й.Норбўтаев


-

"Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси бош директорининг ўринбосари


13.

Ж.Қосимов


-

"Ўзбеккино" миллий агентлиги бош директори ўринбосари


14.

Ф.Рўзиев


-

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси ўринбосари


15.

А.Муҳаммадкаримов


-

"Олтин мерос" жамғармасининг Тошкент шаҳар бўлими раиси, тарихчи


16.

Феруза Абдураҳимова


-

"Сўғдиёна" халқ чолғулари камер оркестри бадиий раҳбари


17.

Муножот Йўлчиева


-

Ўзбекистон халқ артисти


18.

Абдуҳошим Исмоилов


-

Ўзбекистон халқ артисти


19.

Ғуломжон Ёқубов


-

Ўзбекистон халқ артисти


20.

Насиба Абдуллаева


-

Ўзбекистон халқ артисти


21.

Исмоил Жалилов


-

Ўзбекистон халқ артисти, Ўзбекистон миллий симфоник оркестри бадий раҳбари

22.

Озодбек Назарбеков


-

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист