Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикасининг 13.04.2011 й. ЎРҚ-282-сон "Радиациявий хавфсизлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 23.12.2010 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 25.03.2011 й. маъқулланган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

13.04.2011 й.

N ЎРҚ-282



"РАДИАЦИЯВИЙ ХАВФСИЗЛИК

ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА

ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2010 йил 23 декабрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2011 йил 25 мартда маъқулланган



1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 31 августда қабул қилинган "Радиациявий хавфсизлик тўғрисида"ги 120-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, N 7-8, 212-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 12, 604-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва кўшимча киритилсин:


1) 2-модда:

қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

радиоактив чиқиндилар - кейинчалик фойдаланиш учун мўлжалланмаган, таркибидаги радионуклидларнинг активлик даражаси қонун ҳужжатларида белгиланган кўрсаткичлардан юқори бўлган ҳар қандай агрегат ҳолатидаги моддалар";

саккизинчи - ўн иккинчи хатбошилари тегишинча тўққизинчи - ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


2) 8-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"8-модда. Радиациявий хавфсизликни таъминлаш

соҳасидаги назорат ва мувофиқлаштириш


Радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги давлат назорати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги давлат назорати органларининг фаолиятини мувофиқлаштиради, чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бундан мустасно.

Радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги ишлаб чиқариш назорати ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан фойдаланувчилар, шунингдек таркибида табиий радиоактив элементлар мавжуд бўлган хом ашё, қурилиш материаллари ва минерал ўғитлар ишлаб чиқарувчилар томонидан амалга оширилади.

Радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги жамоат назорати фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролар томонидан амалга оширилади.

Радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги назорат ва мувофиқлаштиришни амалга ошириш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилади";


3) 14-модданинг:

биринчи қисми қуйидаги мазмундаги биринчи ва иккинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

"Радиация-гигиена паспорти - ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан фойдаланувчи юридик шахснинг радиациявий хавфсизлик ҳолатини тавсифловчи ҳужжат.

Радиация-гигиена паспортига ҳар йили радиациявий хавфсизлик ҳолатини баҳолаш натижалари киритиб борилади";

иккинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин;


4) 22-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Радиоактив ва ядровий материалларнинг сақланишини таъминлаш устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан амалга оширилади".


2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


Қаранг: ВМ* 2011 йил 25 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги 150-сон Қарори



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                             И. Каримов



“Халқ сўзи”, 2011 йил 14 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 15-сон, 148-модда


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, 4-сон, 98-модда