Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикасининг 19.05.2010 й. ЎРҚ-246-сон "Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10 ва 11-моддаларига ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 18.11.2009 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 07.05.2010 й. маъқулланган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

19.05.2010 й.

N ЎРҚ-246



"ФУҚАРОЛАР СОҒЛИҒИНИ

САҚЛАШ ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИНГ 10 ВА

11-МОДДАЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2009 йил 18 ноябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2010 йил 7 майда маъқулланган



1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 29 августда қабул қилинган "Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида"ги 265-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 128-модда; 1999 йил, N 5, 124-модда; 2001 йил, N 5, 89-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 10, 536-модда; 2007 йил, N 10, 473-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 10-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Соғлиқни сақлашнинг хусусий ва бошқа хил тизимлари жумласига ўз маблағлари, жалб этилган маблағлар ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган даволаш-профилактика, дорихона муассасалари, тиббиёт ва фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган корхоналар, шунингдек хусусий фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар киради";


2) 11-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тиббий фаолият тегишли лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан, фармацевтика фаолияти эса тегишли лицензияга эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин".


2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                            И. Каримов



“Халқ сўзи”, 2010 йил 20 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 20-сон, 148-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2010 йил, 5-сон, 177-модда