Ўзбекистон Республикасининг 14.09.2006 й. ЎРҚ-49-сон "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига қўшимча киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 15.06.2006 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 25.08.2006 й. маъқулланган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ҚОНУНИ
14.09.2006 й.
N ЎРҚ-49
"БАНКЛАР ВА БАНК ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА"ГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИНГ
7-МОДДАСИГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2006 йил 15 июнда қабул қилинган
Сенат томонидан 2006 йил 25 августда маъқулланган
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 25 апрелда қабул қилинган "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги 216-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 5-6, 54-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1999 йил, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда) 7-моддасининг олтинчи қисми "этиш ҳоллари" деган сўзлардан кейин "шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳоллар" деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов
"Халқ сўзи", 2006 йил 15 сентябрь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 37-38-сон, 368-модда
"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2006 йил, 9-сон, 491-модда