Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикасининг 28.04.2008 й. ЎРҚ-157-сон "Давлат мукофотлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 16-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 21.02.2008 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 27.03.2008 й. маъқулланган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

28.04.2008 й.

N ЎРҚ-157



"ДАВЛАТ МУКОФОТЛАРИ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИНГ

16-МОДДАСИГА ЎЗГАРТИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2008 йил 21 февралда қабул қилинган

Сенат томонидан 2008 йил 27 мартда маъқулланган



1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрда қабул қилинган "Давлат мукофотлари тўғрисида"ги 176-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 266-модда; 1996 йил, N 5-6, 63-модда, N 9, 120-модда; 1998 йил, N 9, 163-модда; 2000 йил, N 7-8, 202-модда; 2003 йил, N 9-10, 140, 149-моддалар; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 6, 250-модда) 16-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат мукофотлари ("Ўзбекистон Қаҳрамони" унвони, Ўзбекистон Республикасининг орденлари, медаллари ва Фахрий ёрлиғи) билан тақдирланган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ имтиёзлардан фойдаланадилар ҳамда бир марта бериладиган пул мукофоти ёки шу қийматдаги эсдалик совғасини оладилар. Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонлари билан тақдирланган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда ва тартибда ҳар ойда пул нафақалари оладилар".


2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                           И. Каримов



“Халқ сўзи”, 2008 йил 29 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 18-сон, 143-модда.