Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикасининг 15.12.2005 й. ЎРҚ-12-сон "Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддасига ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги (Қонунчилик палатаси томонидан 11.10.2005 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 02.12.2005 й. маъқулланган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

15.12.2005 й.

N ЎРҚ-12



"ҚУРИЛИШ СОҲАСИДАГИ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР

УЧУН ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУНИНИНГ 8-МОДДАСИГА ЎЗГАРТИШЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2005 йил 11 октябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2005 йил 2 декабрда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрда қабул қилинган "Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисида"ги 173-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 1-2, 21-модда; 2004 йил, N 5, 90-модда) 8-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"архитектура ва қурилиш ҳудудий бош бошқармаларининг бошлиқлари ҳамда давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекцияларининг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари эгадирлар".


2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                   И. Каримов



"Халқ сўзи", 2005 йил 16 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 49-50-сон, 366-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2005 йил, 12-сон, 411-модда