Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.01.2010 й. ПҚ-1264-сон "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига фуқароларнинг навбатдаги чақируви ҳамда муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни хизматдан бўшатиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

19.01.2010 й.

N ПҚ-1264



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИГА ФУҚАРОЛАРНИНГ

НАВБАТДАГИ ЧАҚИРУВИ ҲАМДА МУДДАТЛИ

ҲАРБИЙ ХИЗМАТНИНГ БЕЛГИЛАНГАН

МУДДАТЛАРИНИ ЎТАБ БЎЛГАН ҲАРБИЙ

ХИЗМАТЧИЛАРНИ ХИЗМАТДАН

БЎШАТИШ ТЎҒРИСИДА



“Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ:


1. Чақирилиш муддатини кечиктириш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистон Республикасининг чақирув ёшидаги фуқаролари 2010 йилнинг февраль-март ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилсин.

Муддатли ҳарбий хизматни ўташга яроқли ҳамда чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ ушбу чақирув мобайнида Қуролли Кучлар сафига чақирилмайдиган фуқаролар сафарбарлик чақируви резервига олинсин.


2. Муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган фуқаролар 2010 йилнинг март-апрель ойларида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервига бўшатилсин.


3. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши Котиби М.Атаев зиммаларига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        И. Каримов