Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.08.2006 й. ПҚ-453-сон "Муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган фуқароларни хизматдан бўшатиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига навбатдаги чақирув тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

25.08.2006 й.

N ПҚ-453



МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТНИНГ БЕЛГИЛАНГАН

МУДДАТЛАРИНИ ЎТАБ БЎЛГАН ФУҚАРОЛАРНИ

ХИЗМАТДАН БЎШАТИШ ҲАМДА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИГА

НАВБАТДАГИ ЧАҚИРУВ ТЎҒРИСИДА



"Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ:


1. Муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервига бўшатилсин.


2. Чақирилиш муддатини кечиктириш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистон Рсспубликасининг чақирув ёшидаги фуқаролари 2006 йилнинг октябрь-ноябрь ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилсин.

Муддатли ҳарбий хизматни ўташга яроқли ҳамда чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ ушбу чақирув мобайнида Қуролли Кучлар сафига чақирилмайдиган фуқаролар сафарбарлик чақируви резервига олинсин.


3. Махфий.


4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши Котиби М. Атаев зиммаларига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 И. Каримов