Ўзбекистон Республикасининг 25.04.1997 й. 422-I-сон "Савдо, матлубот кооперацияси ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш ходимлари кунини белгилаш тўғрисида"ги Қонуни
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ҚОНУНИ
25.04.1997 й.
N 422-I
САВДО, МАТЛУБОТ КООПЕРАЦИЯСИ
ВА АҲОЛИГА МАИШИЙ ХИЗМАТ
КЎРСАТИШ ХОДИМЛАРИ КУНИНИ
БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Июнь ойининг охирги якшанбаси Ўзбекистон Республикаси Савдо, матлубот кооперацияси ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш ходимлари куни деб белгилансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ахборотномаси, 1997 йил, N 4-5, 127-модда