Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикасининг 06.05.1993 й. 835-XII-сон "Ўзбекистон Республикасининг пул тизими тўғрисида"ги Қонуни

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

06.05.1993 й.

N 835-XII



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ПУЛ ТИЗИМИ ТЎҒРИСИДА


Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикаси пул тизимининг ва бу тизим амал қилишининг ҳуқуқий асосларини белгилаб беради.



1-модда.


Ўзбекистон Республикасининг пул тизими - расмий пул бирлигини, пул муомаласини ташкил этиш ва бошқариб боришни ўз ичига олади.



2-модда.


Ўзбекистон Республикасининг расмий пул бирлиги (валютаси) сифатида Россия Федерациясининг валютаси - рублдан фойдаланилади, у Россия Федерациясининг Марказий банки томонидан муомалага чиқарилади. Бир рубль 100 копейкадан иборат.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бошқа пул бирликларини киритиш ҳамда сохта пуллар чиқариш ман этилади.



3-модда.


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалага чиқарилган рубллар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки балансида акс эттирилади.



4-модда.


Рублнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги бошқа давлатлар пул бирликларига нисбатан расмий курсини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳар ҳафта Россия Федерацияси Марказий банки белгилаганидек эълон қилиб боради.



5-модда.


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ташқи иқтисодий фаолият олиб бориш ҳамда ўзининг пул даромадини Ўзбекистон Республикасидан чет эл валютасида олиб чиқиб кетиш ҳуқуқига эга бўлган мижозларнинг жорий эҳтиёжларини қондириш учун Россия Федерацияси Марказий банки белгилайдиган курс бўйича Россия рублини эркин муомаладаги чет эл валютасига монеликсиз алмаштирилишини таъминлайди.



6-модда.


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд пулни таркиб топтириш, муомалага чиқариш ва йиғиб олишни фақат Ўзбекистон Республикаси Марказий банки республика ҳудудида муомала воситаси сифатида рублдан фойдаланиш билан боғлиқ ўзаро мажбуриятлар ва талаблар тўғрисида Россия Федерацияси билан тузилган Битимга мувофиқ равишда амалга оширади.



7-модда.


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки муомалага чиқарган пуллар Россия Федерацияси муомалага чиқарган банк билетлари (банкнотлари) ва металл тангалардан иборат бўлади.

Янги намунадаги банкнотлар ва тангалар муомалага чиқарилиши Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинади.



8-модда.


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ўз ҳисобидаги пуллар ҳажмининг ўзгаришига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси пул-кредит сиёсатининг асосий йўналишларидан келиб чиқибгина Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалада бўлган пул массасини ўзгартиради.



9-модда.


Россия Федерацияси Марказий банки муомалага чиқарган банкнотлар ва тангалар Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида барча турдаги тўловларда, ҳисобларга, жамғармага, аккредитивларга ўтказиш учун, шунингдек пул ўтказиш операциялари учун амалдаги қиймати бўйича қабул қилиниши шарт.



10-модда.


Рублнинг кредит эмиссияси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан Россия Федерацияси Марказий банки билан келишилиб белгиланган миқдорда амалга оширилади.



11-модда.


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳисоб-китоблар, қонунларда назарда тутилган ҳолларни истисно этганда, рублларда амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасида ҳисоб-китоб қилиш тартиби ва шартларини Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки белгилайди.



12-модда.


Пул ўтказиш йўли билан ҳисоб-китоб қилиш шакллари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки жорий этадиган қоидалар билан белгиланади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пул ўтказиш йўли билан ҳисоб-китоб қилишда фойдаланиладиган тўлов ҳужжатларининг намуналарини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тасдиқлайди.



13-модда.


Юридик шахслар ўртасидаги, шунингдек жисмоний шахслар билан юридик шахслар ўртасидаги тўловга доир ҳисоб-китоблар суммаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаб қўядиган миқдорлардан ошиб кетган тақдирда фақатгина пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади.



14-модда.


Шикаст топган ва яроқсиз ҳолга келтирилган банкнотлар ҳамда тангалар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ва у ваколат берган банклар томонидан қабул қилинади ва янгиларига алмаштирилади.



15-модда.


Қалбаки банкнотлар ва металл тангалар ясаш ва уларни ғайриқонуний тайёрлаш, шунингдек ушбу Қонун талабларини бошқа йўсинда бузиш қонунларга мувофиқ жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                          И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси", 1993 й., N 5, 219-модда