Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикасининг 15.02.1991 й. 219-XII-сон "Транспорт воситаларини олиб қочганлик устидан жиноий жавобгарликни кучайтириш тўғрисида"ги Қонуни

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

15.02.1991 й.

N 219-XII



ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ

ОЛИБ ҚОЧГАНЛИК УЧУН ЖИНОИЙ

ЖАВОБГАРЛИКНИ КУЧАЙТИРИШ

ТЎҒРИСИДА*


Транспорт воситаларини олиб қочганлик учун жиноий жавобгарликни кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикасининг 1959 йил 21 майдаги Қонуни билан тасдиқланган (ЎзССР Олий Советининг Ведомостлари, 1959 йил, N 6, 2-модда; 1983 йил, N 1, 1-модда; 1985 йил, N 31, 359-моддаси) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 209-2-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"209-2-модда. Транспорт воситаларини олиб қочиш


Транспорт воситаларини олиб қочиш -

уч йилдан етти йилгача муддатга озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар такрор ёки бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилса -

мол-мулкини мусодара қилиб, етти йилдан ўн икки йилгача муддатга озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади.

Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳаракатлар ўта хавфли рецидивист, уюшган гуруҳ жиноятчи томонидан, ёхуд куч ишлатиб ёки дўқ-пўписа қилиб содир этилса -

мол-мулкини мусодара қилиб, ўн йилдан ўн беш йилгача муддатга озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади".



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                          И. Каримов



-------------------------

*) Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 30 сентябрдаги 364-XII-сон  Қонунига асосан "Ўзбекистон ССР" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси" деган сўзлар билан алмаштирилган.



Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 й., 4-сон, 72-модда