Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикасининг 15.02.1991 й. 220-XII-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг раиси ва Ўзбекистон Республикаси Вице-Президентининг шани ва қадр-қимматини муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонуни

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

15.02.1991 й.

N 220-XII



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ, ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ КЕНГАШИНИНГ РАИСИ ВА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ВИЦЕ-ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ШАНИ ВА ҚАДР- ҚИММАТИНИ МУҲОФАЗА

ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг  Бошлиғи  сифатида  Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раиси ва Ўзбекистон Республикаси Вице-Прзидентининг шани  ва қадр-қимматига путур  етказилишига йўл кўйиб бўлмаслигини эътироф этган ҳолда  Ўзбекистон  Республикаси  Олий  Кенгаши  ҚАРОР ҚИЛАДИ:



1-модда.


Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон  Республикаси Олий  Кенгашининг Раиси ва Ўзбекистон Республикаси Вице-Президентини ошкора ҳақоратлаганлик  ёки  уларга  нисбатан туҳмат қилганлик - уч минг сўмгача миқдорда жарима  солиш  ёки  икки  йилгача муддатга ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм этиш ёҳуд уч йилгача  муддатга озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади.

Матбуотдан ёки  бошқа  омавий ахборот воситаларидан фойдаланган ҳолда содир этилган худди шундай хатти-харакатлар - икки йилгача  муддатга  ахлоқ  тузатиш  ишларига ҳукм этиш ёҳуд олти йилгача муддатга озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади.



2-модда.


Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон  Республикаси Олий  Кенгашининг Раиси ва Ўзбекистон Республикаси Вице-Президентини ҳақоратловчи  ёки уларнинг  шахсига  нисбатан туҳматни ўз  ичига олувчи материални эълон қилган оммавий ахборот воситасига суд  қарорига  кўра  йигирма  беш  минг  сўмгача миқдорда жарима солинади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон  Республикаси Олий  Кенгашининг  Раиси  ва Ўзбекистон Республикаси Вице-Президентини ҳақоратловчи ёки уларга нисбатан  туҳматини  ўз ичига олувчи  материални такроран тарқатган оммавий ахборот воситасининг фаолияти суд қарорига кўра тўхталиши мумкин.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                      И. Каримов