Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикасининг 04.01.1992 й. 494-XII-сон "Ўзбекистон Республикаси Вице-президенти лавозимини тугатиш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Бош Вазири лавозимини таъсис этиш ва Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси (Асосий Қонуни)га ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қонуни

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

04.01.1992 й.

N 494-ХII



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ВИЦЕ-ПРЕЗИДЕНТИ ЛАВОЗИМИНИ ТУГАТИШ

ҲАМДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

БОШ ВАЗИРИ ЛАВОЗИМИНИ ТАЪСИС ЭТИШ

ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

КОНСТИТУЦИЯСИ (АСОСИЙ ҚОНУНИ)ГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасининг Вице-президенти лавозими тугатилсин.


2. Ўзбекистон Республикасининг Бош Вазири лавозими жорий этилсин.


3. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси (Асосий Қонуни)га қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


а) 102-модданинг 8-бандидаги "Ўзбекистон ССР Вице-президентининг, Ўзбекистон ССР Вазирлар Маҳкамаси Раиси биринчи ўринбосарлари ва ўринбосарларининг" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг биринчи ўринбосарлари ва ўринбосарларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 107-модданинг биринчи қисми "Ўзбекистон Республикасининг Президентига" деган сўзлардан кейин "Вазирлар Маҳкамасига" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


в) 113-модда "Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раисига" деган сўзлардан кейин "Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасига" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


г) 118-4-модданинг 6-бандидаги биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бош вазирни, унинг биринчи ўринбосарлари ва ўринбосарларини тайинлаб, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг тасдиғига киритади";


д) 118-9-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агар Ўзбекистон Республикасининг Президенти бирон-бир сабабларга кўра ўз вазифаларини бажаришни бундан буён давом эттира олмаса (шу жумладан- саломатлиги ёмонлашган ва бу ҳол Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши тузадиган давлат тиббиёт комиссиясининг хулосаси билан тасдиқланган бўлса), Олий Кенгаш янги Президент сайлови ўтказилгунга қадар Республика Президенти вазифасини вақтинча бажариб турувчи кишини сайлайди";


е) 120-модданинг биринчи ва тўртинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумати Бош вазирдан, Бош вазирнинг биринчи ўринбосарлари ва ўринбосарларидан, Республика вазирларидан, давлат қўмиталарининг раисларидан, йирик концернларнинг ва бирлашмаларнинг раҳбарларидан иборат бўлади.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Вазирлар Маҳкамасига раҳбарлик қилади ва унинг ишини ташкил этади".



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                      И. Каримов



Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 3-сон, 144-модда