Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикасининг 09.12.1992 й. 728-XII-сон "Ҳокимиятнинг конституциявий идораларини қўриқлаш тўғрисида"ги Қонуни

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

09.12.1992 й.

N 728-XII



ҲОКИМИЯТНИНГ КОНСТИТУЦИЯВИЙ

ИДОРАЛАРИНИ ҚЎРИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Давлат ҳокимиятининг конституциявий асослари бузилмаслигига асосланиб ҳамда халқ қонуний тарзда сайлаб қўйган ҳокимият идораларига қарши қаратилган фаолиятга йўл қўйиб бўлмайди деб ҳисоблаб, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


I. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясида ҳамда улар асосида қабул қилинган қонунчиликда белгилаб берилган ҳокимият конституциявий идораларининг ваколатларини ўзлаштиришга ҳеч ким ҳақли эмас. Ҳокимият конституциявий идораларининг фаолиятини тўхтатиб туриш ёки тугатиш ёхуд Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ва Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясида кўзда тутилган тартибдан фарқли ўлароқ тарзда ҳокимият тузилмаларини тузиш Конституцияга хилоф ҳисобланади ҳамда қонунга биноан жавобгарликка тортишга сабаб бўлади. Ҳокимият конституциявий идораларининг ваколатларини ўзлаштириб олган идоралар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан тарқатиб юборилиши лозим.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                            И. Каримов