Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 02.07.1992 й. 633-XII-сон "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

02.07.1992 й.

N 633-ХII


"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ФУҚАРОЛИГИ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан бошлаб амалга киритилсин.


2. Ушбу Қонун у кучга кирганидан кейин юзага келадиган ҳуқуқий муносабатларга нисбатан қўлланилади.


З. Ўзбекистон Республикасининг қонунлари "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳолга келтирилгунига қадар ушбу Қонунга зид бўлмаган амалдаги қонун ҳужжатлари қўлланилаверади.


4. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти ҳақидаги ҳамда туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ҳақидаги низомлар тасдиқлангунга ва уларнинг намуналари тайёрлангунга қадар мавжуд ҳужжатлар амалда бўлаверади.


5. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси:


Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг қарорларини ушбу Қонунга мувофиқ холга келтирсин;

ушбу Қонунга зид бўлган идоравий норматив ҳужжатлар қайта кўриб чиқилишини ва бекор қилинишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти ва туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси ҳақидаги низомларни тасдиқласин;

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжатлар беришга доир 5 ва 42-моддаларнинг босқичма-босқич жорий этилишини таъминласин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Кенгашининг Раиси                                         Ш.Йўлдошев