Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма йиллигига бағишлаб амалга ошириладиган, "Буюк ва муқаддассан, мустақил Ватан!" деган ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маданий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари Дастури (ЎзР Президентининг 06.04.2011 й. ПҚ-1516-сонли қарорига 1-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2011 йил 6 апрелдаги

ПҚ-1516-сонли қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг

йигирма йиллигига бағишлаб амалга ошириладиган,

"Буюк ва муқаддассан, мустақил Ватан!" деган ғояни

ўзида мужассам этган ташкилий-амалий,

маданий-маърифий тадбирлар ҳамда

тарғибот-ташвиқот ишлари

ДАСТУРИ

                 


Тадбирлар номи


Бажариш

муддати


Масъуллар


I. ТАШКИЛИЙ-АМАЛИЙ ТАДБИРЛАР

1.1.

Байрам тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан комплекс чора-тадбирлар дастурнни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш:

- Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари томонидан байрамни ўтказишга тайёргарлик кўриш ва юқори савияда ташкил этишга қаратилган ҳудудий ва тармоқлар бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;


апрель

Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тегишли вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари



- жойларда байрамга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ҳудудий комиссияларни тузиш, ижодий гуруҳлар таркибини шакллантириш;


апрель

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тегишли вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари



- республика комиссияси йиғилишларида дастурда белгиланган чора-тадбирлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида қандай амалга оширилаётгани юзасидан маҳаллий ҳокимликлар, вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳисоботини мунтазам эшитиб бориш;


ҳар ўн беш кунда

Байрамга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича республика комиссияси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари



- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма йиллигига бағишланган қўшма мажлисини ўтказиш;


август

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати



- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма йиллик санасига бағишланган илмий конференцияни юқори савияда ўтказиш;


июль-август

Байрамга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича республика комиссияси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги



- Қатағон қурбонлари хотирасини ёд этиш, Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйиш маросимларини ўтказиш;


август

Вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, "Шаҳидлар хотираси", "Маҳалла" жамғармалари, жамоат ташкилотлари



- Ўзбекистон Миллий боғида бўлиб ўтадиган асосий байрам томошаси дастурини тайёрлаш ва ўтказиш (мамлакатимиздаги бадиий жамоалар, таниқли санъат усталари ва ёш иштирокчилар, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар вакиллари иштирокида байрам томошасини ташкил этиш), Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида байрам тадбирларини ўтказиш;


июль-

август

Байрамга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича республика комиссияси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари



- Ўзбекистоннинг ижтимоий, сиёсий, иқтисодий тараққиёти ҳақидаги янги маълумотлар, халқимизнинг тарихий ва маданий мероси, юртимизнинг туризм салоҳияти ва бошқа соҳалардаги ютуқларини акс эттирувчи махсус тақдимот, DVD дисклар, босма материаллар, байроқчалар, кўкрак белгилари, вимпеллар ва бошқа тимсоллар атрибутларини тайёрлаш бўйича ижодий гуруҳлар ташкил этиш;


апрель

Байрамга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича республика комиссияси


- мустақиллик йилларида эришилган ютуқларни акс эттирадиган баннерлар, шиорлар, плакатлар ва бошқа кўргазмали таъсирчан воситалар билан барча ҳудудлар, туман ва шаҳар марказлари, маҳалла гузарлари, кўчаларни байрамона безатиш;


апрель-сентябрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, "Тасвирий ойина" ижодий уюшмаси, "Маҳалла" жамғармаси



- ҳар бир туман, қишлоқ ва маҳаллаларда халқ сайиллари, бадиий жамоалар, таниқли санъат усталари ва ёш ижрочиларнинг чиқишлари, турли томошалар, қизиқарли аттракционлар, шунингдек кўргазмалар ва савдо ярмаркалари ўтказиш.


июнь-сентябрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги


1.2.

"Ободлик кўнгилдан бошланади" шиори остида:

- шаҳар, туман ва қишлоқларда, маҳалла ва гузарларда, корхона ва ташкилотлар, кўп қаватли уйлар атрофида қурилиш, таъмирлаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш;


апрель-август

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари



- ҳудудларда аҳоли вакилларини кенг жалб этган ҳолда умумхалқ ҳашарларини ўтказиш;


август

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари



- жойларда "Мустақиллик боғи" ва Экология боғларини барпо этиш;


апрель-апрель

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон экологик ҳаракати, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги



- талабаларнинг "Бунёдкор - 2011" меҳнат отрядларини ташкил этиш ва уларнинг юртимизда барпо этилаётган қурилишларда фаол иштирокини таъминлаш.


июль-август

"Камолот" ЁИҲ, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, олий таълим муассасалари


1.3.

"Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин" шиори остида ижтимоий муҳофазага муҳтож аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлаш ишларини ташкил этиш:

- меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, кам таъминланган оилалар, ёлғиз кексалар, ногиронлар, уруш ва меҳнат фахрийларига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш;


йил

давомида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши, Халқ таълими вазирлиги, "Маҳалла" ва "Нуроний" жамғармалари, "Камолот" ЁИҲ



- уруш ва меҳнат фахрийлари, ёлғиз кексаларнинг тарихий масканлар ва зиёратгоҳларга (Самарқанд, Хива, Бухоро ва бошқа қадимий шаҳарларимиздаги диққатга сазовор жойларга) бепул саёҳатларини уюштириш;


йил давомида, режа асосида

"Нуроний" ва "Маҳалла" жамғармалари, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги



- "Ватан фидойи фарзандларини унутмайди!" шиори остида мустақилликни ҳимоя қилиш йўлида жонини фидо этган ҳарбий хизматчиларни хотирлаш ва уларнинг оилаларидан хабар олиш.


йил

давомида

Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, "Ватанпарвар" ташкилоти, Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши, "Маҳалла" ва "Нуроний" жамғармалари, "Камолот" ЁИҲ


1.4.

Қуйидаги анъанавий тадбирларни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш:

- "Шарқ тароналари" халқаро мусиқа фестивалини ўтказиш;


август

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги



- ёш ижрочилар ўртасида "Ниҳол" мукофоти танловининг республика финал босқичини ўтказиш ҳамда ғолиблар иштирокидаги концерт дастурини ташкил этиш;


апрель-август

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси, "Камолот" ЁИҲ



- она юртимизни тараннум этадиган энг яхши қўшиқ ва мусиқий асарлар учун "Ягонасан, муқаддас Ватан!" республика танловини ўтказиш;


апрель-август

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Бастакорлар уюшмаси, Ёзувчилар уюшмаси, "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси, тегишли вазирлик ва идоралар



- журналистика соҳасида "Энг улуғ, энг азиз", "Олтин қалам", "Озод юрт тўлқинлари" республика танловларини ўтказиш;

апрель-август

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Миллий телерадиокомпания, Журналистлар ижодий уюшмаси, "Тасвирий ойина" ижодий уюшмаси, ЎзЭОАВМА



- Термиз шаҳрида мамлакатимиз ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчи ёшлари ўртасида "Баркамол авлод" спорт мусобақаларини ўтказиш;


апрель-май

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, тегишли ташкилотлар



- ёш истеъдодлар учун таъсис этилган "Ниҳол" ва Зулфия номидаги давлат мукофотлари совриндорлари, "Келажак овози" ҳамда "Янги авлод" республика танловлари ғолибларининг концертлари ва ижодий учрашувларини ташкил этиш;


май-

август

Хотин-қизлар кўмитаси, "Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми" жамғармаси, "Камолот" ЁИҲ, "Келажак овози" ЁТМ, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги



- "Навқирон Ўзбекистон" замонавий санъат фестивалини ўтказиш;


август

Бадиий академия, "Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми" жамғармаси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, "Камолот" ЁИҲ, Тошкент шаҳар ҳокимлиги



- халқимизнинг миллий анъана ва қадриятлари, урф-одатлари, тасвирий санъат намуналари, бетакрор оғзаки ва номоддий меросини тарғиб этишга қаратилган "Асрлар садоси" фестивалини ўтказиш.


май

"Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми" жамғармаси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Бадиий академия, Бухоро вилояти ҳокимлиги, "MEROS" ассоциацияси


II. МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ АРАФАСИДА

ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛАДИГАН ОБЪЕКТЛАР

2.1.

Таълим соҳасида:

- капитал реконструкция қилинадиган 121 та ва капитал таъмирланадиган 151 та умумтаълим мактаби, янги қуриладиган 27 та ва капитал реконструкция қилинадиган 38 та болалар мусиқа ва санъат мактаби;


август

Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари



- янги қуриладиган ва капитал реконструкция қилинадиган 14 та академик лицей ва касб-ҳунар коллежи;


август

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари



- Термиз ва Қарши давлат университетлари, Тошкент ирригация ва мелиорация институти ўқув биноларида янги қурилиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш.


апрель-октябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Сурхондарё ва Қашқадарё вилояти ҳокимликлари, "Ўзмелиомашлизинг" давлат лизинг компанияси


2.2.

Соғлиқни сақлаш тизимида:

- 41 та тиббиёт объектини фойдаланишга топшириш;


жадвал асосида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси



- 364 та қишлоқ врачлик пункти ва 178 та тез тиббий ёрдам шохобчасида режалаштирилган капитал ва жорий таъмирлаш ишларини якунига етказиш;


йил давомида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги



- бир марталик тиббий воситаларни ишлаб чиқарадиган 2 та янги заводни ишга тушириш;


июль-август

"Ўзфармсаноат" компанияси, "Ekoplast Systems" ва "Asia Trade" қўшма корхоналари



- 20 турдаги таблетка ва капсула шаклидаги дори воситаларини ишлаб чиқарувчи заводни ишга тушириш.


август

"Ўзфармсаноат" компанияси, "CodePharm" қўшма корхонаси

2.3.

Маданият ва коммуникация соҳасида:

- Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг янги биносини фойдаланишга топшириш;


август

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси



- Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси медиамарказини фойдаланишга топшириш;


июнь

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси



- мамлакатимиз ҳудудларида 8 та кинотеатрни ишга тушириш.


сентябрь

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги


- аҳолига турли телекоммуникация хизматлари кўрсатишни кенгайтириш мақсадида 50 та операторлик пунктини ташкил этиш;


йил охиригача

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги

2.4.

Машинасозлик ва электротехника саноати соҳаларида:

- Навоий, Қўқон ва Чуст шаҳарларида автомобиллар учун генераторлар, компрессор ва бошқа деталларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш;


апрель-декабрь

"Ўзавтосаноат" компанияси


- Тошкент шаҳрида:

"Мерседес-Бенц" русумидаги катта ҳажмли автобусларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш;


сентябрь

"Ўзавтосаноат" компанияси


автомобиль куч агрегатларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш;


ноябрь

"Ўзавтосаноат" компанияси, "ЖиЭм Пауэртрэйн Узбекистан" ОАЖ



маиший газ плиталарини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш;


август

"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси, "Еkо Еlektron" қўшма корхонаси



LCD мониторлар ва телевизорлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш (1-босқич);


июнь

"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси, "КорУз Айти Технолоджи" МЧЖ



тежамкор лампаларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш (1-босқич).


май

"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси, "Узкор Лайтинг" МЧЖ


2.5.

Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида:

- "Ўздонмаҳсулот" компанияси тасарруфидаги 11 та уруғчилик цехини модернизация қилиш, техник қайта жиҳозлаш ҳамда Самарқанд вилоятидаги "Жума элеватори" АЖнинг янги цехини қуриб ишга тушириш;


йил давомида

"Ўздонмаҳсулот" компанияси


- 57 та туман машина-трактор паркини тўлиқ қайта модернизация қилиб, уларнинг негизида 31 та янги сервис корхонасини ташкил этиш;


йил давомида

"Ўзагромашсервис" уюшмаси


- Нукус шаҳрида терини қайта ишлайдиган корхонани ишга тушириш;


июнь

"Ўзбекистон темир йўллари" ДАК


- Сирдарё вилоятида ташкил этилаётган Ўзбекистон-Хитой "Peng Sheng" қўшма корхонасининг иккинчи босқичидаги чарм ва пойабзал ишлаб чиқариш корхоналарини фойдаланишга топшириш.


июль

Корхона муассислари

2.6.

Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати соҳаларида:

- Олмалиқ кон-металлургия комбинатида аффинаж ишлаб чиқариш корхонаси курилишини якунлаш;


август

"Олмалиқ кон-металлургия комбинати" ОАЖ


- Навоий кон-металлургия комбинатига қарашли 1-гидрометаллургия заводини реконструкция қилиш ва қайта қуриш;


август

"Навоий кон-металлургия комбинати" ДК


- Бухоро вилоятидаги Денгизкўл конида газни бирламчи тайёрлаш ускунасини реконструкция қилиш ва сиқилган газ тайёрлайдиган компрессор станциясини қуриш.


апрель

"Ўзнефтегазқазибчиқариш" АК

2.7.

Коммунал, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш саноати соҳаларида:

- "Бекободцемент" очиқ акциядорлик жамиятини цемент ишлаб чиқариш бўйича янги линияни ишга тушириш орқали модернизация қилиш;


август

"Ўзқурилишматериаллари" АК, "Бекободцемент" ОАЖ


- Жиззах-Янгиер йўналиши бўйлаб икки томонлама электрлаштирилган темирйўл линиясини фойдаланишга топшириш;


июль

"Ўзбекистон темир йўллари" ДАТК


- "Talgo-250" (Испания) тезюрар йўловчи поездини харид қилиш ва ҳаракат йўналишига тушириш;


июль-сентябрь

"Ўзбекистон темир йўллари" ДАТК


- Тошкент шаҳридаги маҳаллий авиалиниянинг янги аэровокзалини тегишли инфратузилма объектлари билан биргаликда қуриб, фойдаланишга топшириш.


июнь

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК

III. ОММАВИЙ-МАДАНИЙ, МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ

ВА ТАРҒИБОТ-ТАШВИҚОТ ТАДБИРЛАРИ

3.1.

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма йиллигига бағишланган тадбирларни тизимли равишда амалга ошириш:

- Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида тарғибот гуруҳларини ташкил этиш ва уларнинг аниқ режа асосида фаолият олиб боришини таъминлаш;


май-август

Республика Маънавият тарғибот маркази, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари



- минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда халқ депутатлари маҳаллий кенгашларининг иштироки бўйича тасдиқланган дастурларга мувофиқ ўқув семинарлари ташкил этиш;


жадвал асосида

Олий Мажлис Сенати, маҳаллий кенгашлар



- мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида белгилаб берилган устувор мақсад ва вазифаларнинг Ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтариш, халқимиз фаровонлигини юксалтиришдаги ўрни ва аҳамиятини кенг тарғиб этишга бағишланган "Ўзбекистон - жаҳон ҳамжамияти нигоҳида: эътироф ва эҳтиром" мавзусида республика ва халқаро илмий-амалий конференцияларини ўтказиш.


жадвал асосида

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти, Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман)


3.2.

Қуйидаги соҳаларда мустақил Ўзбекистоннинг йигирма йил давомида эришган ютуқларига бағишланган ҳужжатли фильмлар туркумини яратиш:

- саноат соҳасида "Янги иқтисодиёт пойдевори" номли (саноатнинг янгитдан ташкил этилган юқори технологияли соҳаларига, янги ишлаб чиқариш тармоқлари ва корхоналарига алоҳида эътибор берилади);


апрель-сентябрь

"Ўзбектелефильм" ДУК, Иқтисодиёт вазирлиги, тегишли ташкилотлар


- қишлоқ хўжалиги соҳасида "Яшнаётган замин" номли (пахта яккаҳокимлигига барҳам берилиши, фермерлик ҳаракатининг ташкил этилиши, давлат ва жамият томонидан уларни ҳар томонлама ривожлантириш учун кенг йўл очиб берилиши, ғалла мустақиллигига эришиш борасида амалга оширилган кенг кўламли ишлар таҳлил этилади);


апрель-сентябрь

"Ўзбекфильм" киностудияси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, тегишли ташкилотлар


- таълим соҳасида "Келажагимиз гарови" номли (Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг моҳияти ва аҳамияти, Мактаб таълимини ривожлантириш давлат умуммиллий дастурининг амалга оширилиши, тизимдаги ислоҳотлар ва ижобий маънодаги "портлаш эффекти"нинг натижалари кўрсатиб берилади);


апрель-сентябрь

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, "Ўзбектелефильм" ДУК, Олий ва ўрта махсус, Халқ таълими вазирликлари, тегишли ташкилотлар


- соғлиқни сақлаш соҳасида "Бебаҳо бойлик" номли (тиббиёт муассасаларида яратилаётган замонавий шарт-шароитлар, қишлоқ врачлик пунктлари, тез тиббий ёрдам тизими кенг тармоғининг ташкил этилиши чуқур таҳлил этилади);


апрель-сентябрь

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, тегишли ташкилотлар


- инфратузилмани ривожлантириш соҳасида "Ислоҳотлар инсон учун" номли (автомобиль, темир, ҳаво йўллари ва телекоммуникациялар, ахборот технологиялари, қишлоқ аҳоли пунктларини табиий газ ва ичимлик суви билан таъминлаш давлат дастурини амалга ошириш борасидаги ислоҳотларга бағишланади);


апрель-сентябрь

Ўзбекистон илмий-оммабоп фильмлар киностудияси, тегишли вазирлик ва идоралар


- архитектура ва шаҳарсозлик соҳасида "Биздан озод ва обод Ватан қолсин!" номли (юртимиздаги бунёдкорлик ишлари, жумладан, қишлоқ жойларда якка тартабдаги тураржойлар барпо этиш дастури бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ёритиб берилади);


апрель -сентябрь

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, "Ўздавархитектқурилиш" қўмитаси, тегишли ташкилотлар


- банк ва молия соҳасида:




а) аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишга қаратилган изчил сиёсат асосида мустақил солиқ ва бюджет тизимини ҳамда миллий валютани муомалага киритган ҳолда замонавий банк секторини шакллантириш бўйича амалга оширилган асосий вазифаларни ёритиб берадиган, 1991-1994 йилларни қамраб оладиган;





б) ижтимоий соҳа, иқтисодиёт ва инфратузилманинг муҳим тармоқларини устувор ривожлантиришни таъминлайдиган қулай солиқ ва бюджет тизимини шакллантиришни, миллий банк секторининг халқаро молиявий бозорларга интеграциялашувини ёритишга қаратилган, 1995 йиддан ҳозирги пайтгача бўлган даврни қамраб оладиган 2 қисмдан иборат "Иқтисодиётнинг икки таянчи" номли фильм;


апрель-сентябрь

"Ўзбектелефильм" ДУК, Молия вазирлиги, тегишли ташкилотлар


- жисмоний тарбия ва спорт соҳасида "Соғлом ҳаёт сари" номли (аҳолининг кенг қатламлари ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, болалар спортини ривожлантириш, айниқса, қизлар спортига қаратилаётган улкан эътибор натижаларини - болалар саломатлиги, уларнинг бўйи, вазни ва бошқа кўрсаткичларнинг ижобий динамикасини кўрсатиш, шарҳлаш орқали чуқур таҳлил этиш назарда тутилади);


апрель-сентябрь

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, тегишли ташкилотлар


- кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш соҳасида "Тараққиёт солномаси" номли (Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили муносабати билан ушбу тармоқни ривожлантириш, ялпи ички маҳсулотдаги улушини янада ошириш, уни тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳисобига таркибий ўзгартириш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли турмуш фаровонлигини оширишдаги роли ва ўрнини кучайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар ёритилади);


апрель-сентябрь

"Ўзбектелефильм" ДУК, Иқтисодиёт вазирлиги, тегишли ташкилотлар


- ҳарбий-ватанпарварлик соҳасида "Ўзбекистон Қуролли Кучлари" номли (мамлакатимиз Қуролли Кучларининг ташкил топиш жараёнлари, соҳада яратилаётган бугунги имконият ва шароитлар кенг таҳлил этилади) ҳужжатли фильмларни яратиш.


йил давомида

Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат чегараларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Миллий хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси


3.3.

Мустақилликни мустаҳкамлаш ишига катта ҳисса қўшаётган фидойи замондошларимизнинг фаолияти ва маънавий жасоратини бадиий образлар орқали очиб берадиган "Ҳақиқат куни" бадиий фильмини яратиш.


апрель -август

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги, "Ўзбекфильм" киностудияси


3.4.

Она Ватанимиз тарихи, миллий ғоя тамойилларига уйғун ва ҳамоҳанг бўлган, умумтаълим мактаб ўқувчилари учун мўлжалланган ўқув ҳужжатли фильмлар туркумини яратиш.


май-сентябрь

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Халқ таълими вазирлиги


3.5.

Мустақиллик даврида мамлакатимиз эришган салмоқли натижаларни хорижий мамлакатлар билан қиёслаган ҳолда, бу ютуқларга муносиб ҳисса қўшган оддий касб эгалари, уларнинг меҳнат фаолияти, ҳаётий қарашлари ҳақида қисқа метражли теле ва радио роликлар яратиш.


июль-сентябрь

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, тегишли вазирлик ва идоралар


3.6.

Ҳаётимизнинг барча соҳа ва тармоқларида эришилган ютуқ ва марраларни кенг намоён этган ҳолда:

- мустақилликнинг йигирма йиллигига бағишланган эсдалик тангаларини зарб этиш;


май-август

Марказий банк


- мустақилликнинг йигирма йиллигига бағишланган почта маркаларини чиқариш;


II чорак

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, "Ўзбекистон почтаси" АЖ



- мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган барча музейларда мустақилликнинг йигирма йиллигига бағишланган кўргазмали экспозицияларни ташкил этиш;


апрель-сентябрь

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар



- фан, маданият ва санъат, спорт, тадбиркорлик ва бошқа соҳаларда юқори натижаларни қўлга киритган истеъдодли ёшларнинг "Мустақиллик фарзандлари" фестивалини ташкил этиш;


сентябрь

"Камолот" ЁИҲ, "Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми" жамғармаси, "Келажак овози" ЁТМ



- "Ватан ягонадир - Ватан биттадир", "Қудратимиз - бирлик ва ҳамжиҳатликда", "Миллий ғоя - бизнинг ғоя" мавзуларида дўстлик фестивали ва кечаларини ўтказиш;


май-декабрь

Республика байналмилал маданият маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари



- истиқлол тарихини ёритишга бағишланган энг яхши илмий ва илмий-оммабоп ишлар учун "Истиқлол тарих кўзгусида" танловини ўтказиш;


июль-август

Ўзбекистон Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Матбуот ва ахборот агентлиги



- насрий ва шеърий йўналишдаги энг яхши асарлар учун "Ватан учун яшайлик" танловини ўтказиш;


август

Ёзувчилар уюшмаси, тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда



- театр санъати соҳасидаги энг яхши асарлар учун "Сени куйлаймиз, замондош" танловини ўтказиш;


апрель

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, "Ўзбектеатр" бирлашмаси



- кино санъати соҳасидаги энг яхши асарлар учун "Истиқлол солномаси" танловини ўтказиш;


август

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, "Ўзбеккино" Миллий агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, "Ўзбектелефильм" студияси



- тасвирий санъат соҳасида энг яхши асарлар учун "Ранглар жилосида - она диёр" танловини ўтказиш;


август

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Бадиий академия



- ёш тадбиркорлар ўртасида "Ахборот асри ёшлари" танловини ўтказиш ва ғолибларни бир йил мобайнида бепул интернет хизмати билан таъминлаш;


апрель-сентябрь

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги



- тадбиркор ва ҳунарманд аёллар томонидан яратилган маҳсулотлар асосида "Қўли гулдир ўзбек аёлин" кўргазмали ярмаркасини ташкил этиш;


июль

Хотин-қизлар қўмитаси, Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги



- хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга қаратилган "Йил аёли" танловини ўтказиш;


июль-декабрь

"Аёллар кенгаши" республика жамоат бирлашмаси, "Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми" жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари



- аҳоли ўртасида "Инсон ҳуқуқлари - энг олий қадрият" мавзусида ҳуқукий саводхонлик ойлиги тадбирларини ўтказиш;


апрель ойидан

Олий Мажлис палаталари, Адлия вазирлиги, Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, вазирлик ва идоралар



- меҳнат ва ўкув жамоалари ўртасида спорт турлари бўйича "Мустақиллик кубоги" мусобақалари ва марафонини ўтказиш;


август

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, спорт федерациялари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари



- жойларда соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, спортнинг оммалашувини таъминлаш мақсадида жаҳон, Осиё ва Олимпия ўйинлари иштирокчилари ва ғолиблари билан учрашувлар ташкил этиш;


апрель ойидан

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, "Камолот" ЁИҲ, Хотин-қизлар қўмитаси, "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия жамғармаси



- Ўзбекистон давлат мустақиллигининг йигирма йиллигига бағишланган Европа, Осиё ва бошқа ҳудудларнинг машҳур футбол клублари иштирокида халқаро футбол турнирини ташкил этиш;


сентябрь

Ўзбекистон Футбол федерацияси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги



- хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини рағбатлантириш мақсадида "Форум-марафон" тадбирини ташкил этиш;


май

"Аёллар кенгаши" республика жамоат бирлашмаси, "Келажак овози" ЁТМ, Тошкент шаҳар ҳокимлиги



- "Theatre.UZ" халқаро театр фестивалини ўтказиш;


октябрь

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, "Ўзбектеатр" бирлашмаси, "Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми" жамғармаси, Ўзбекистон ёшлар театри, Тошкент шаҳар ҳокимлиги



- ҳудудларда "Ўзбек миллий кино санъати кунлари" тадбирларини ўтказиш;


май-октябрь

"Ўзбеккино" миллий агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари



- Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тайёрланадиган жума маърузаси тезисларида мустақиллик даврида эришилган ютуқларни ёритиб бориш, диний соҳадаги ислоҳотлар ҳақида кенг тушунчалар бериш;


йил давомида

Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси



- диний қадриятларнинг тикланиши, халқимизга хос хайр-саховат, меҳр-мурувват фазилатлари, Рамазон ойи билан боғлиқ тадбирларни оқилона ўтказиш мавзуларида тарғибот ишларини ташкил этиш;


август-сентябрь

Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, "Маҳалла" жамғармаси



- "Фермерлик харакати - қишлоқдаги ҳал қилувчи куч" мавзусида телекўрсатувлар тайёрлаш ва мақолалар чоп этиш;


июль

Ўзбекистон либерал-демократик партияси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги



- "Ёшлар" телеканалида иқтидорли ёшлар эришаётган ютуқларни тарғиб этишга қаратилган "Тенгдошингман, Истиқлол" махсус телекўрсатувини ташкил этиш;


июль ойидан

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси


- "Обод манзиллар", "Тараққиёт одимлари", "Шарқ гавҳари", "Солнома" каби рукнларда телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар тайёрлаш;


йил

давомида

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, "Ўзбеккино" Миллий агентлиги



- "Кўзим қароғидасан, Ватан", "Буюк ўтмишдан буюк келажакка", "Она юртим, ота маконим" каби рукнларда таҳлилий материаллар бериб бориш;


йил

давомида

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, марказий газета ва журналлар



- "Ўзбекистон - хорижликлар нигоҳида", "Ўзбекистон: мустақил тараққиётнинг йигирма йили" мавзуларида Тошкент шаҳрида ва чет элларда фотокўргазмалар ташкил этиш;


йил давомида

Ташқи ишлар вазирлиги, чет давлатлардаги дипломатик ваколатхоналар, Бадиий академия, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги



- чет давлатлардаги элчихона ва ваколатхоналарда "Ўзбекистон кунлари" маданий тадбирларини ташкил этиш.


август-сентябрь

Ташқи ишлар вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, "Ўзбектуризм" миллий компанияси


3.7.

Альбом ва китоблар нашри бўйича:

- "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси"нинг янги нашрини ўзбек (кирилл ва лотин ёзувига асосланган ўзбек алифболари), рус, инглиз тилларида чоп этиш;


йил давомида

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги


- "Ўзбекистон. Асрларга тенг йиллар" китоб-альбомини тайёрлаш ва нашр этиш;


III чорак

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги


- "Мустақиллик даври ўзбек меъморчилик ва монументал ҳайкалтарошлик санъати" альбом-рисоласини тайёрлаш ва нашр этиш;


II чорак

Бадиий академия


- "Ўзбекистоннинг археология ёдгорликлари" каталогини нашр этиш;


июль

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, "Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми" жамғармаси, Санъатшунослик ва Археология институтлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари



- "Ўзбекистон обидаларининг эпиграфик дурдоналари" китоб-альбомини тайёрлаш ва нашр этиш;


йил давомида

"Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми" жамғармаси, "Uzbekistan Today" ахборот агентлиги, Шарқшунослик институти, Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуаси маркази, Регистон ансамблини таъмирлаш ва ундан фойдаланиш мустақил дирекцияси, "Маҳалла" жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари



- "Ўзбекистон халқ амалий санъатининг кўзгуси" китоб-альбомини тайёрлаш ва нашр этиш;


йил давомида

Бадиий академия, "Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми" жамғармаси, "Uzbekistan Today" ахборот агентлиги ва бошқа тегишли ташкилотлар



- "Ўзбекистон табиати" альбом-китобини тайёрлаш ва нашр этиш;


август

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон экологик ҳаракати, Матбуот ва ахборот агентлиги



- Алишер Навоийнинг 10 жилдлик тўла асарлар тўпламини нашр этиш;


II чорак

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Фанлар академияси Тил ва адабиёт институти



- ёш ижодкорлар асарлари асосида "Ёшлар баёзи" китобини тайёрлаш ва нашр этиш;


II чорак

Ёзувчилар уюшмаси, "Ижод" жамоат фонди



- фаол ва истеъдодли ёшларнинг (давлат мукофотлари совриндорлари, спортчи ва санъаткорлар, сиёсатчи ва иқтисодчилар, бошқа соҳа вакиллари) мустақиллик ҳақидаги фикрлари асосида "Ватан - менинг ғурурим" тўпламини тайёрлаш ва чоп этиш;


апрель-август

"Камолот" ЁИҲ, Ёзувчилар уюшмаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Матбуот ва ахборот агентлиги


3.8.

Ўзбекистон давлат мустақиллигининг йигирма йиллигини нишонлашга бағишланган юбилей эмблемасининг логотипини яратиш, тасдиқланган логотипдан қуйидаги жараёнларда кенг фойдаланиш:

а) шаҳарлар, аҳоли яшаш жойлари, таълим муассасалари, корхона ва ташкилотларни байрамона безашда;

б) плакатлар, дафтарлар, альбомлар, откритка ва бошқа босма маҳсулотларни яратишда.


апрель

май-сентябрь

Бадиий академия, Вазирлар Маҳкамаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар

IV. УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ, АКАДЕМИК ЛИЦЕЙ ВА КАСБ-ҲУНАР

КОЛЛЕЖЛАРИ ЎҚУВЧИЛАРИ, ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ

ТАЛАБАЛАРИ УЧУН МЎЛЖАЛЛАНГАН ТАДБИРЛАР

4.1.

"Ватаним, қутлуғ тўйинг муборак" шиори остида мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш:

- мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясининг мазмун-моҳиятини аҳоли, хусусан, ёшлар онгига сингдириш бўйича маънавий-маърифий тарғибот гуруҳларини тузиб, уларнинг ҳудудларда, айниқса, қишлоқ жойларда фаолият олиб боришини таъминлаш;


апрель ойидан, режа асосида

Республика Маънавият тарғибот маркази, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази



- мамлакатимиз талаба ва ўқувчиларининг Мустақиллик майдони, Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси ва Сенати биноларига экскурсияларини уюштириш;

- Тошкент шаҳридаги "Шаҳидлар хотираси", "Ватанга қасамёд" мажмуалари, "Темурийлар тарихи" давлат музейи, ҳудудлардаги Хотира хиёбонлари ва янги барпо этилган иншоотларда талаба-ўқувчилар иштирокида амалий дарс машғулотларини ташкил этиш;


апрель ойидан, режа асосида

Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази


- қишлоқ жойларда спорт билан шуғулланувчи 6-18 ёшдаги ўқувчи қизларни (жами 569 822 нафар) бепул спорт кийимлари (футболка, спорт шимлари) билан таъминлаш;


август-сентябрь

Халқ таълими вазирлиги, Республика Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси



- меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари учун "Аквапарк", "Тошкент-ленд" ва бошқа маданият ва истироҳат боғларида очиқ эшиклар кунларини ташкил этиш, аттракционлардан бепул фойдаланиш имкониятларини яратиш;


август-сентябрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Халқ таълими, Маданият ва спорт ишлари вазирликлари



- мактаб, лицей ва коллеж ўқувчилари учун юртимизда мустақиллик йилларида ишга туширилган объектлар бўйлаб "Мустақилликка йигирма йил" поездини ва бепул саёҳатларни ташкил этиш;


август

"Ўзбекистон темир йўллари" компанияси, Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси



- таълим муассасаларида "Айтгил, дўстим, нима қилдик Ватан учун?" мавзусида ёзувчи ва шоирлар, санъаткорлар билан учрашувлар, суҳбат ва мулоқотлар ташкил этиш;


йил давомида

Ёзувчилар уюшмаси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Республика Маънавият тарғибот маркази, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази



- талаба-журналистлар ва оммавий ахборот воситаларида фаолият кўрсатаётган ёш ходимлар учун "Навқирон журналистлар" ёзги оромгоҳларини ташкил этиш;


июль-август

Ўзбекистон электрон ОАВ миллий ассоциацияси, Журналистлар ижодий уюшмаси, Ўзбекистон ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, "Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми" жамғармаси, "Камолот" ЁИҲ, "Келажак овози" ЁТМ, Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши



- ўқувчилар ўртасида "Ватаним тарихини ўрганаман" мавзусида иншолар, "Озод юрт манзаралари" мавзусида расмлар танловларини ташкил этиш;


апрель-май

Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Бадиий академия



- умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини касбга йўналтириш ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларига жалб этиш мақсадида "Замонавий мутахассислик - сенинг келажагинг" кўргазмасини ташкил қилиш;


май-август

Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги



- олий таълим муассасаларида "Энг фаол йигирма талаба" танловини ўтказиш;


сентябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши, "Камолот" ЁИҲ



- мамлакатимиз ёшлари иштирокида "Биз йигирма ёшдамиз!" форумини ташкил этиш;


апрель-октябрь

"Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми" жамғармаси, "Келажак овози" ЁТМ, "Камолот" ЁИҲ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари



- ZiyoNet ахборот таълим тармоғини мустақиллик даврида эришилган ютуқларни ифода этувчи ахборот ресурслари билан бойитиш ва улардан ёшларнинг кенг фойдаланишини таъминлашга қаратилган акция ўтказиш;


йил

давомида

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари



- ўқувчи-талабаларда давлат рамзларига нисбатан ҳурмат-эҳтиром туйғусини кучайтириш мақсадида "Давлатимиз рамзларини ўрганамиз" ҳафталикларини ташкил эташ;


май, сентябрь

Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази



- ёшларни касбга йўналтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб этиш мақсадида таълим муассасаларида "Эркин тадбиркор - эркин жамият бунёдкори", "Ўрта синф - бунёдкор куч" мавзуларида тадбиркорлар ҳамда таниқли жамоатчилик намояндалари иштирокида учрашувлар ўтказиш;


май

"Камолот" ЁИҲ, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, "Ўзбеккино" Миллий агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Савдо-саноат палатаси, "Микрокредитбанк" ОАТБ



- Қуролли Кучларнинг офицер ва сержантлар таркиби билан умумтаълим мактабларида, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида учрашувлар ўтказиш;


йил давомида

Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар, Халқ таълими вазирликлари, Давлат чегараларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Миллий хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, газета ва журналлар таҳририятлари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази



- олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчи-талабалари ўртасида "Келажакка янги инновацион ғоялар билан" республика танловини ташкил этиш;


сентябрь

"Камолот" ЁИҲ, "Келажак овози" ЁТМ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази



- касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасалари битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш ва уларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида "Менинг бизнес ғоям" танловини ташкил қилиш ҳамда ғолибликни қўлга киритган ёшлар ва фаол иштирокчиларни имтиёзли кредитлар билан таъминлаш;


режа асосида

"Камолот" ЁИҲ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Савдо-саноат палатаси, "Микрокредитбанк", "Агробанк" ОАТБ, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги



- "Мустақиллик йилларида фан ва технологияларнинг ривожланиши", "Олий таълим тизими тараққиёти", "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими тараққиёти", "Умумий ўрта таълим тараққиёти" рукнларида рисолалар, тўпламлар тайёрлаш ва чоп этиш;

- болалар, ўсмирлар ва ёшлар учун Ўзбекистоннинг мустақиллик йилларида эришган ютуқларини акс эттирадиган туркум плакатлар тайёрлаш ва чоп этиш;


апрель ойидан, режа асосида

Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Матбуот ва ахборот агентлиги



- таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган ёш олимлар ўртасида "Илм сари илк қадам" мавзусида илмий-тадқиқот ишлари танловини ўтказиш ва танлов ғолибларининг ишларини тўплам шаклида чоп этиш;


апрель-август

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Фанлар академияси, Матбуот ва ахборот агентлиги



- республика ёш ижодкорлар семинар-кенгашини ўтказиш;


июнь

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Тошкент вилояти ҳокимлиги



- "Биринчи китобим" сериясида истеъдодли ёш ижодкорларнинг илк китобларини чоп этиш ва барча таълим муассасаларига етказишни таъминлаш;

август

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, "Ижод" жамоат фонди, Матбуот ва ахборот агентлиги, Халқ таълими вазирлиги



- ёш рассом ва ҳайкалтарошлар асарлари асосида кўргазмалар ташкил этиш.


август

Бадиий академия

V. МУСТАҚИЛЛИКНИ МУСТАҲКАМЛАШ ЙЎЛИДА МУНОСИБ

ҲИССА ҚЎШАЁТГАН ЮРТДОШЛАРИМИЗНИ ТАҚДИРЛАШ

ВА РАҒБАТЛАНТИРИШ

5.1.

Меҳнат фаолияти давомида юксак марраларга эришган, мамлакатимиз тараққиётига, ёш авлодни миллий ва умумбашарий қадриятлар руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшаётган турли соҳа вакилларини моддий-маънавий рағбатлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


апрель-август

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари


5.2.

Давлат мукофотларига (фахрий унвонлар, орден ва медаллар) тавсия қилинаётган номзодларни танлашда холислик, ижтимоий адолат ва қонунийликни таъминлаш ҳамда тегишли меҳнат жамоаларининг фикрини инобатга олган ҳолда, ҳар томонлама муносиб номзодларнинг ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига тақдим этиш.


апрель

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари


5.3.

Ўзбекистон Республикасининг Фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотларига номзодларни танлаш ва совриндорларни тантанали равишда тақдирлашни ташкил этиш.


август-декабрь

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Фанлар академияси, Ёзувчилар уюшмаси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Бадиий академия, тегишли идора ва ташкилотлар


5.4.

"Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига йигирма йил" эсдалик нишонини тайёрлаш ва муносиб номзодларга байрам арафасида тантанали вазиятда топшириш.


июль-август

Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шахар ҳокимликлари


5.5.

"Баркамол авлод - Ватан таянчи" эсдалик нишонини тайёрлаш ва муносиб номзодларга байрам арафасида тантанали вазиятда топшириш.


июль-август

"Камолот" ЁИҲ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси


5.6.

Мустақиллик йилларида меҳнат фаолияти ва ижтимоий ҳаётда алоҳида ўрнак кўрсатган ватандошларимиз, Ўзбекистон Қаҳрамонлари ва давлатимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлган фуқаролар билан аҳоли ўртасида учрашувлар, жонли мулоқотлар уюштириш.


йил давомида, режа асосида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, "Нуроний" ва "Маҳалла" жамғармалари


5.7.

Фидокорона меҳнатлари учун давлат мукофотлари билан тақдирланган ватандошларимиз ҳақида оммавий ахборот воситаларида туркум мақолалар, телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар бериб бориш.


йил давомида

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, оммавий ахборот воситалари, Ёзувчилар ва журналистлар уюшмалари, Республика Маънавият тарғибот маркази


5.8.

Ишлаб чиқариш ва ижтимоий ҳаётда фаол иштирок этаётган шахсларни тармоқлар бўйича таъсис этилган мукофотлар, маҳаллий ҳокимликларнинг фахрий ёрлиқлари билан тақдирлаш ва уларни рағбатлантириш тадбирларини тантанали равишда ўтказиш.


август

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари