Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.02.2010 й. ПҚ-1283-сон "Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ташкилий тузилмасига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

15.02.2010 й.

N ПҚ-1283



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ

ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ ТАШКИЛИЙ

ТУЗИЛМАСИГА ЎЗГАРТИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг бошқарув тузилмасини такомиллаштириш ва иш самарадорлигини ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги марказий аппаратининг янгиланган тузилмаси иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ташкилий тузилмасига ўзгартишлар киритиш тўғрисида" 2008 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1006-сонли Қарорининг иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И.Б. Абдуллаев ва Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири В.И. Норов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                           И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил., 2-сон, 76-модда