Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.04.2006 й. ПҚ-329-сон "Республика иқтисодиёти тармоқларини 2006-2007 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

20.04.2006 й.

N ПҚ-329



РЕСПУБЛИКА ИҚТИСОДИЁТИ ТАРМОҚЛАРИНИ

2006-2007 ЙИЛЛАР КУЗ-ҚИШ ДАВРИДА БАРҚАРОР

ИШЛАШГА ТАЙЁРЛАШНИ ТАЪМИНЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республика тармоқлари, корхоналари ва муассасаларини 2006-2007 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида тайёрлашни таъминлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

республика иқтисодиёти тармоқларини 2006-2007 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича тадбирлар 1-иловага* мувофиқ;

асосий муҳандислик коммуникацияларини ҳамда технологик асбоб-ускуналарни ҳудудлар бўйича 2006-2007 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва таъмирлаш топшириқлари 2 ва 3-иловаларга* мувофик;

асосий ёқилғи-энергетика ресурсларини ва техник тузни ҳудудлар бўйича 2006-2007 йиллар куз-қиш даври учун тайёрлаш топшириғи 4-иловага* мувофиқ;

Республика иқтисодиёти тармоқларини 2006-2007 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси таркиби 5-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг коммунал хизмат кўрсатиш масалаларига мутасадди ўринбосарлари раҳбарлигида ҳудди шундай ҳудудий комиссиялар тузсинлар.


3. Республика комиссияси республика иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа муассасаларини 2006-2007 йиллар куз-қиш даврига тайёрлаш ва уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш бўйича зарур ташкилий чора-тадбирлар комплексини таъминласин.


4. Мазкур Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистан Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.

Ушбу Қарорнинг бажарилиши ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида кўриб чиқилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                         И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.