Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.07.2005 й. ПҚ-131-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

25.07.2005 й.

N ПҚ-131



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ИЖРО ЭТУВЧИ ТУЗИЛМАСИНИ

ҚИСМАН ЎЗГАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ ва Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини мақбуллаштириш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Иқтисодиётдаги таркибий ислоҳотлар йиғма ахборот-таҳлил департаменти Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти этиб;

Агросаноат ва сув хўжалиги комплекслари масалалари ахборот-тахлил департаменти Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаменти этиб қайта ташкил қилинсин.


2. Истеьмол товарлари ва савдо комплекси масалалари ахборот-таҳлил департаменти;

Ташқи алоқалар масалалари ахборот-таҳлил департаменти тугатилсин.


3. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини ташкил этишнинг янгиланган схемаси 1-иловага мувофиқ;

Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти тузилмаси ва ходимларининг сони 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

4. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири (Ш.М. Мирзиёев) Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари (Р.В. Абдуқодиров) билан биргаликда:

қайта ташкил этилган Ахборот-таҳлил департаментлари ходимларининг штат сонини ушбу қарор билан тасдиқланган тузилмаларга мувофиқлаштирсин, уларни юқори малакали мутахассислар билан мустаҳкамласин;

бир ой муддатда қайта ташкил этилган Ахборот-таҳлил департаментлари бўйича Низомларни қайта кўриб чиқсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 12 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини ташкил этиш тўғрисида"ги 475-сонли қарорига 1, 3, 4, 7 ва 10-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари (Р.В. Абдуқодиров) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигп билан биргаликда амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар юзасидан бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                И. Каримов



*) 2-3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.





ЎзР Президентининг

2005 йил 25 июлдаги

ПҚ-131-сонли қарорига

1-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи

тузилмасини ташкил этиш

СХЕМАСИ

Бош вазир

котибияти

8 киши



БОШ ВАЗИР






















Вазирлар

Маҳкамаси

Аппарати Раҳбари



































Бош вазир

ўринбосарлари

6 киши



















Раҳбар аппарати

2 киши











































Назорат бўлими

4 киши








Бош вазир

ўринбосарлари

аппарати

12 киши










































Юридик бўлим

5 киши






























Кадрлар бўлими

2 киши


Қишлоқ ва сув

хўжалиги,

қишлоқ хўжа-

лик маҳсулот-

ларини қайта

ишлаш ҳамда

истеъмол

товарлари

масалалари

АТД

20 киши



Иқтисодиёт

ва ташқи

иқтисодий алоқалар

масалалари

йиғма АТД

26 киши



Коммунал

соҳа, транспорт,

капитал

қурилиш ва

қурилиш

индустрияси

масалалари

АТД

12 киши


















Биринчи бўлим

3 киши




















Умумий бўлим

23 киши




















Фуқароларни

қабул қилиш, хат

ва аризаларни

кўриб чиқиш

бўлими

4 киши 


































Ёқилғи-энергетика

комплекси, кимё,

металлургия

ва

машинасозлик

масалалари АТД

21 киши



Ахборот

тизимлари ва

телекоммуни-

кациялар

масалалари

АТД

8 киши



Таълим,

соғлиқни

сақлаш ва

ижтимоий

муҳофаза

масалалари

АТД

9 киши













































































"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 30-31-сон, 224-модда.