Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.01.2006 й. ПҚ-262-сон "Тошшаҳартрансхизмат" уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

18.01.2006 й.

N ПҚ-262



"ТОШШАҲАРТРАНСХИЗМАТ" УЮШМАСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


"Тошшаҳартрансхизмат" уюшмаси фаолиятининг самарали ташкил этилишини таъминлаш мақсадида:

2. "Тошшаҳарйўловчитранс" акциядорлик компаниясини тугатиш бўйича комиссия таркиби 6-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Тугатиш комиссияси икки ой муддатда белгиланган тартибда "Тошшаҳарйўловчитранс" акциядорлик компаниясини тугатиш ишларини амалга оширсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда "Тошавтобустранс" акциядорлик компанияси, "Тошэлектротранс" давлат компанияси, "Тошпасремсервис" акциядорлик компанияси устав фондини улар таркибига кирувчи корхоналар мулкидаги давлат улуши қиймати ҳисобига шакллантирсин.

5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва "Тошшаҳартрансхизмат" уюшмасининг ҳар бир транспорт ташкилотида йиллик харажатлар умумий ҳажмининг 5 фоизи миқдори доирасида Рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасини (кейинги матнларда Жамғарма деб аталади) ташкил қилиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Белгилансинки:

Жамғарманинг даромадлари иш ҳақи фондини тежаш, йўловчиларни ташишдан тушадиган даромадлар бўйича белгиланган прогнозни ортиғи билан бажариш туфайли ҳосил бўладиган маблағлар, асосий бўлмаган хўжалик фаолияти ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига шакллантирилади;

Жамғарма маблағларини тасарруф этиш учун тегишли корхона раҳбари бошчилигида ва касаба уюшмаси ташкилоти вакиллари иштирокида ҳар бир транспорт корхонаси ҳузурида махсус Кенгашлар тузилади.


6. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, "Тошшаҳартрансхизмат" уюшмаси бир ой муддатда транспорт корхонаси ҳайдовчиларини рағбатлантириш ва моддий-техник ривожлантириш маблағларидан фойдаланиш нисбатини аниқлаган ҳолда Рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомни, шунингдек Уюшма ва унинг таркибига кирувчи корхоналар ходимларининг иш ҳақи тўғрисидаги низомни тасдиқласинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгиланган тартибда:

7-иловага* мувофиқ болалар соғломлаштириш оромгоҳларини Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши тасарруфига ўтказсин;

Тошкент шаҳар, Амир Темур кўчаси, 6-уйда жойлашган бино (мулк ва жиҳозлар)ни "Тошшаҳарйўловчитранс" акциядорлик компанияси балансидан "Тошшаҳартрансхизмат" уюшмаси балансига ўтказсин ва мазкур бинога Уюшманинг, "Тошавтобустранс" акциядорлик компанияси, "Тошэлектротранс" давлат компанияси ва "Тошпасремсервис" акциядорлик компаниясининг ижроия аппарати жойлаштирилсин.

Мазкур қарорга мувофиқ, "Тошшаҳартрансхизмат" уюшмасининг балансдан балансга ўтказиладиган асосий воситалари қиймати даромад (фойда) ва қўшилган қиймат солиқлари солиш объекти ҳисобланмайди.


8. Шаҳар йўловчи транспортининг узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлаш мақсадида:

ушбу қарор 2006 йилнинг 20 февралидан амалга киритилсин;

Вазирлар Маҳкамасининг Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплекси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, "Тошшаҳартрансхизмат" уюшмаси бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент шаҳрида йўловчи транспортини ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2006 йил 11 январдаги ПФ-3713-сон Фармонига ва ушбу қарорга қатъий амал қилган ҳолда жамоат транспортини бошқаришнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этишга, шунингдек транспорт хизмати жараёни қатнашчиларининг аниқ ишлаши ва ҳамкорлик қилишига йўналтирилган чора-тадбирлар комплексини амалга оширсинлар.


9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти фаолияти, шунингдек Тошкент шаҳрида йўловчилар ташиш бозорини тартибга солиш билан боғлиқ норматив ҳужжатлар тасдиқланишини ҳисобга олган ҳолда ушбу қарор бажарилишини ташкил этиш бўйича қарор қабул қилсин.

10. Ўзбекистон Республикасининг баъзи қонун ҳужжатларига 8-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                              И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 3-сон, 12-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2006 йил, 1-сон, 33-модда