Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.03.2006 й. ПҚ-301-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 3 февралдаги ПҚ-275-сон қарорига ўзгартиш киритиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
07.03.2006 й.
N ПҚ-301
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2006 ЙИЛ 3 ФЕВРАЛДАГИ
ПҚ-275-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИШ КИРИТИШ
ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 3 февралдаги "Мустақиллик ва эзгулик монументи тўғрисида"ги ПҚ-275-сон Қарорининг муқаддимасининг тўртинчи хатбошиси куйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Мустақиллик майдонининг ижтимоий-сиёсий ҳаётимизда тутган муҳим ўрни ва аҳамиятини инобатга олиб ҳамда халқимиз, айниқса, ёш авлод қалби ва онгига истиқлол ғояларини, миллий ғурур ва ифтихор, ватанпарварлик туйғуларини янада чуқурроқ сингдириш, қалбимиз тўрида аёл зотига бўлган юксак ҳурмат-эҳтиром, таъзим ва ташаккуримизни яна бир бор ёрқин ифодалаш мақсадида:"
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов