Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.08.2006 й. ПҚ-457-сон "Орол денгизининг Ўзбекистон қисмини геологик жиҳатдан ўрганиш ва кейинчалик янги очиладиган углеводород конларини Маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битим шартлари асосида қазиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

30.08.2006 й.

N ПҚ-457


ОРОЛ ДЕНГИЗИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН ҚИСМИНИ

ГЕОЛОГИК ЖИҲАТДАН ЎРГАНИШ ВА КЕЙИНЧАЛИК

ЯНГИ ОЧИЛАДИГАН УГЛЕВОДОРОД КОНЛАРИНИ

МАҲСУЛОТНИ ТАҚСИМЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ

БИТИМ ШАРТЛАРИ АСОСИДА ҚАЗИШ ҲАҚИДА


[Кўчирма]


Углеводород хом ашёси захиралари илдам суръатларда ўсишини таъминлашга, янги нефть ва газ конларини қазишга ҳамда углеводородлар қазиб чиқаришни оширишга йўналтирилган геология-қидирув ишларини жадал ўтказиш мақсадида:


1. "Ўзбекнефтгаз" Миллий холдинг компанияси, Корея Миллий Нефть Корпорацияси, "Лукойл Оверсиз Холдинг Лтд." (Россия), "Петронас Чаригали Оверсиз Сдн. Бхд." (Малайзия) ва "Си-Эн-Пи-Си Интернешнл Лтд" (ХХР) компаниялари томонидан Орол денгизининг Ўзбекистон қисмида қидирув ва разведка ишларини ўтказиш, кейинчалик янги очиладиган углеводород конларини юридик шахс ташкил этилмаган ҳолда Маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битим шартлари асосида қазиш бўйича инвесторлар Консорциуми ташкил этилгани;

ер ости майдонларидан фойдаланиш шартларини ишлаб чиқиш ва маҳсулотни таксимлаш тўғрисидаги битимлар лойиҳаларини кўриб чиқиш бўйича Махсус давлат комиссияси томонидан инвесторлар Консорциуми билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси билан инвесторлар Консорциуми ўртасида Орол денгизининг Ўзбекистон қисмига нисбатан Маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битимнинг лойиҳаси келишиб олингани ва имзолашга тайёрлангани маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни:

дастлабки 3 йил давомида ва инвесторлар Консорциумининг тўғридан-тўғри инвестициялари таваккалчилигида 2300 погон километр ҳажмида 2Д усулидаги сейсмик разведка ишлари ва умумий суммаси камида 99,8 млн. АҚШ долларига тенг иккита қидирув қудуғини бурғулашни ўз ичига олган қидирув ва разведка ишларининг минимал дастурини ўтказишни;

ишларнинг минимал дастури бажарилмаган тақдирда инвесторлар Консорциуми белгиланган муддат ўтгач уч ой мобайнида минимал дастурга киритилган бажарилмаган ишлар ҳажми қиймати миқдорида Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органига жарима тўлашни;

сейсмик разведка ишлари натижалари бўйича лойиҳанинг кўп вариантли техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқишни, кейинчалик унинг белгиланган тартибда келишиб олиниши ва тасдиқланишини;

лойиҳанинг кўп вариантли техник-иқтисодий асоси тасдиқлангандан сўнг Маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги Битимнинг тижорат шартлари, шу жумладан солиқлар ва тўловлар ставкалари миқдори келишиб олинишини;

Маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битим ва қазиб олинган (ишлаб чиқарилган) маҳсулотни сотиш бўйича ишларни ташкиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари сифатида оператор ва маркетинг компаниясини ташкил этишни;

Ўзбекистон Республикаси ташкилотларига бошқа тенг шартлар билан бир қаторда, нефтгаз операцияларида пудратчи, етказиб берувчи, ташувчи сифатида устунлик ҳуқуқи берилиши, бунда Ўзбекистон Республикасидан жалб этилган товарлар (ишлар ва хизматлар) жами жалб этилган товарлар (ишлар ва хизматлар) ҳажмининг камида 60 фоизини ташкил этишини назарда тутувчи Маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битим лойиҳаси маъқуллансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.Р. Шоисматовга Маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битимни Ўзбекистон Республикаси номидан имзолаш ваколати берилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битимни амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи этиб белгилансин.

5. Ер ости майдонларидан фойдаланиш шартларини ишлаб чиқиш ва маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битимлар лойиҳаларини кўриб чиқиш бўйича Махсус давлат комиссияси (Э.Р. Шоисматов) Ўзбекистон Республикасининг "Маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битими ҳақида"ги Қонунига мувофиқ инвесторлар Консорциумига ер ости майдонларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензияни белгиланган тартибда топширсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Иктисодиёт вазирлиги Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ҳафта муддатда Маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битим бўйича ишларни амалга ошириш тартиби ва механизми ҳақидаги қарор лойиҳасини тақдим этсин.

9. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                  И. Каримов



“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси”, 2006 йил, 8-сон, 477-модда