Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.03.2011 й. ПФ-4290-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Улгуржи ва биржа савдосини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 27 апрелдаги ПФ-2836-сон Фармонига ўзгартиш киритиш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

03.03.2011 й.

N ПФ-4290



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "УЛГУРЖИ ВА БИРЖА

САВДОСИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА" 2001 ЙИЛ

27 АПРЕЛДАГИ ПФ-2836-СОН ФАРМОНИГА

ЎЗГАРТИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари тузилмасини янада такомиллаштириш ва раҳбар ходимларининг сонини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 20 декабрдаги ПҚ-1444-сон қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Улгуржи ва биржа савдосини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 27 апрелдаги ПФ-2836-сон Фармони 2-бандидаги:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 9-сон, 85-модда.


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, 3-сон, 78-модда