Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.05.2011 й. ПФ-4311-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

23.05.2011 й.

N ПФ-4311



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмаси тузилмасини ислоҳ қилиш ва фаолият самарадорлигини ошириш тўғрисида" 2011 йил 30 мартдаги ПҚ-1514-сон қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2011 йил 23 майдаги

ПФ-4311-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритиладиган

ўзгартишлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Улгуржи ва чакана савдони либераллаштириш ҳамда уни ривожлантириш учун қулай шарт-шароит яратиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 23 февралдаги ПФ-3722-сон Фармонининг:


а) 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Улгуржи савдо корхоналари уюшмасини ташкил этиш зарур деб ҳисоблансин";


б) 3 ва 5-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Улгуржи савдо корхоналари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2006 йил 6 мартдаги ПҚ-300-сон қарорида:


а) 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги зиммасига юклансин:

Улгуржи савдо корхоналари уюшмаси таркибига кирувчи ҳудудий (вилоят, вилоятлараро ва туманлараро) базаларни давлат рўйхатига олиш;

Улгуржи савдо корхоналари уюшмаси таркибига кирувчи ҳудудий базаларга истеъмол товарлари билан улгуржи савдо қилишни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия бериш";


б) 4-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 22-23-сон, 221-модда.