Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.12.2011 й. ПФ-4391-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

14.12.2011 й.

N ПФ-4391



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК

БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2012-2015 йилларда республика озиқ-овқат саноатини бошқаришни ташкил этишни янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 31 октябрдаги ПҚ-1633-сон қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                           И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2011 йил 14 декабрдаги

ПФ-4391-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритиладиган

ЎЗГАРТИШЛАР

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллари кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2008 йил 21 апрелдаги ПҚ-842-сон қарори 5-бандининг бешинчи хатбошисидагиғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси" сўзлари "Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси" сўзлари билан алмаштирилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республиканинг ёғ-мой тармоғини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 7 сентябрдаги ПҚ-1401-сон қарори 2-банди бешинчи хатбошиси, 7-банди биринчи хатбошиси ва 10-банди биринчи хатбошисидагиғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси" сўзлари "Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида" 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ-1442-сон қарорида:


а) 2-илованинг III бўлимида:

ғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси" сўзлари "Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


172-позицияда "Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси" сўзлари "Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4-илованинг III бўлимидаги "Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси" сўзлари "Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2011-2015 йилларда инфратузилмани, транспорт ва коммуникация қурилишини ривожлантиришни жадаллаштириш тўғрисида" 2010 йил 21 декабрдаги ПҚ-1446-сон қарорининг 3-иловасидаги "Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси" сўзлари "Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. "2011-2013 йилларда саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 29 августдаги ПҚ-1590-сон қарори 1-иловасининг III бўлимида "Ўзгўштсутсаноат" уюшмаси" сўзлари "Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси" сўзлари билан алмаштирилсин ҳамда "Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси" сўзлари чиқариб ташлансин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2011 йил 14 декабрдаги

ПФ-4391-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ўз кучини йўқотган баъзи ҳужжатлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон гўшт ва сут саноати давлат-акционерлик уюшмаси ("Ўзгўштсутсаноат")ни ташкил қилиш тўғрисида" 1993 йил 3 апрелдаги ПФ-588-сон Фармони.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноатини бошқаришни ташкил этишни янада такомиллаштириш тўғрисида" 2006 йил 30 майдаги ПҚ-359-сон қарори.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида" 2006 йил 20 июндаги ПҚ-382-сон қарори.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 50-сон, 512-модда