Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.02.2012 й. ПФ-4423-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

21.02.2012 й.

N ПФ-4423



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ФАРМОНЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида" 2011 йил 24 октябрдаги ПҚ-1630-сон қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2012 йил 21 февралдаги

ПФ-4423-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Президентининг айрим фармонларига

киритиладиган ўзгартишлар

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларини текширишни янада қисқартириш ва унинг тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 5 октябрдаги ПФ-3665-сон Фармони иловасининг ўн бешинчи хатбошисидаги "иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришлар ва" сўзлари "таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида" 2008 йил 28 ноябрдаги ПФ-4058-сон Фармони 2-иловасининг ўн еттинчи хатбошисидаги "иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришлар ва" сўзлари "таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 8-9-сон, 76-модда


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, 2-сон, 41-модда