Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.11.2002 й. 407-сон "Юридик ва жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказишни ҳамда улар томонидан савдо фаолияти амалга оширилишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.11.2002 й.

N 407



ЮРИДИК ВА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИ

РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШНИ ҲАМДА УЛАР

ТОМОНИДАН САВДО ФАОЛИЯТИ АМАЛГА

ОШИРИЛИШИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Юридик ва жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказишда хамда улар томонидан савдо фаолияти амалга оширилишида уларга қўйиладиган талабларни бирхиллаштириш, савдо корхоналарининг савдо операциялари юзасидан иқтисодий ва мулкий жавобгарлигини ошириш мақсадида Вазирлар Махкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Белгилансинки, бозорларда ва савдо комплексларида импорт истеъмол товарлари билан чакана савдо қилиш тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган ҳамда "эркин муомалага чиқариш" режимида расмийлаштирилган юк божхона декларацияси, мувофиқлик сертификатлари мавжуд бўлганда, тегишли мажбурий тўловлар тўланганда жисмоний шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин.

Бунда импорт истеъмол товарларини олиб келиш ва уларни божхонада расмийлаштириш жисмоний шахслар - якка тартибдаги тадбиркорларнинг ўзлари томонидан амалга оширилиши шарт.

Чакана савдо фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар белгиланган тартибда даромадлар ва товар операциялари ҳисобини юритишлари шарт.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси Савдо фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар даромадларини ва товар операцияларини ҳисобга олиш тартибини ўн кун муддатда ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар.


3. Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари 2003 йил 1 январгача савдо фаолияти билан шутулланаётган юридик ва жисмоний шахслар қайта рўйхатдан ўтказилишини, уларнинг ҳужжатлари ва савдо фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсат гувоҳномалари мазкур қарор талабларига қатьий мувофиқлаштирилишини таъминласинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан ўн кун муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С.Азимов ва М.З.Усмонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2002 й., 22-сон, 179-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2002 й., 11-сон, 71-модда