Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.02.2006 й. ПФ-3717-сон "Зулфия" номидаги давлат мукофоти тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
02.02.2006 й.
N ПФ-3717
"ЗУЛФИЯ" НОМИДАГИ ДАВЛАТ
МУКОФОТИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА
ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
"Зулфия" номидаги Давлат мукофотига номзодларни танлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида:
Ўзбекистон Ресубликаси Президентининг 1999 йил 10 июндаги ПФ-2326-сон Фармони билан тасдиқланган "Зулфия" номидаги Давлат мукофоти тўғрисидаги низомнинг 1-банди биринчи хатбошидаги "25 ёшгача бўлган" сўзлари "14 ёшдан 22 ёшгача бўлган" сўзлари билан алмаштирилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 4-5-сон, 22-модда.
"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2006 й., 2-сон, 97-модда