Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.07.2005 й. ПҚ-136-сон "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

26.07.2005 й.

N ПҚ-136



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ

ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР, ИНВЕСТИЦИЯЛАР

ВА САВДО ВАЗИРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ташқи иқтисодий ва савдо алоқалари, хорижий инвестицияларни жалб этиш соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2005 йил 21 июлдаги ПФ-3631-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар. инвестициялар ва савдо вазирлиги фаолияти самарали ташкил этилишини таъминлаш мақсадида;

4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигига "Ўзтрейд" АЖ, "Ўзсаноатэкспорт" АЖ, "Ўрта Осиё Транс" АЖ, "Ўзбекэкспертиза" АЖ акцияларининг давлат пакетлари бўйича акциядорлик вазифалари юклатилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳузурида Ташқи иқтисодий фаолиятнинг ахборот таъминотини ташкил этиш ва ташқи бозорлар маркетинг тадқиқотлари ҳамда моддий рағбатлантириш жамғармаси, шунингдек унинг маблағларини шакллантириш манбалари сақлаб қолинсин.

6. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида" 2004 йил 28 августдаги 409-сон қарори;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2002 йил 23 октябрдаги 368-сон қарори 7-бандининг 4-хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      И. Каримов


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 30-31-сон, 225-модда.