Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.02.2009 й. ПҚ-1055-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

10.02.2009 й.

N ПҚ-1055



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситаларидан мақсадли фойдаланишни мувофиқлаштириш, ҳисобга олиш ва назорат қилиш департаментини ташкил этиш тўғрисида" 2008 йил 24 ноябрдаги ПҚ-1005-сон қарорига мувофиқ:

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сон қарорининг 2-банди мазмуни қуйидагича хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикасига келаётган барча турдаги, шу жумладан, номоддий шаклдаги мурувват ёрдами ва техникавий кўмаклашиш воситаларининг тўлиқ ҳамда тизимли ҳисоб-китобини юритиш".


3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 7-сон, 68-модда.


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, 2-сон, 40-модда