Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.07.2009 й. ПҚ-1154-сон "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг марказий аппарати тузилмасига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

09.07.2009 й.

N ПҚ-1154



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ МАРКАЗИЙ

АППАРАТИ ТУЗИЛМАСИГА ЎЗГАРТИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг бошқарув тузилмасини янада такомиллаштириш ва унинг иш самарадорлигини ошириш мақсадида:


1. Иқтисодиёт вазирининг иқтисодиётни модернизациялаш, саноат ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари ҳамда иқтисодиёт вазирининг ўринбосари - "Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" институтининг директори лавозимлари тугатилсин.


2. Иқтисодиёт вазирининг иқтисодиётни модернизациялаш, саноат ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари - "Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" институти директори лавозими киритилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги марказий аппаратининг янгиланган тузилмаси 1-иловага* мувофиқ ва "Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" институтининг тузилмаси 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 13 июндаги ПҚ-377-сонли Қарорининг 1-иловаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 3 июлдаги ПҚ-398-сонли Қарорининг 2-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                             И. Каримов



*) Иловалар берилмайди.



“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси”, 2009 йил, 7-сон, 257-модда