Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.04.2009 й. ПҚ-1098-сон "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги марказий аппарати тузилмасига ўзгартиш киритиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
15.04.2009 й.
N ПҚ-1098
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ
МАРКАЗИЙ АППАРАТИ ТУЗИЛМАСИГА
ЎЗГАРТИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги марказий аппарати тузилмасини янада такомиллаштириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг қишлоқда иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича биринчи ўринбосари ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг агротехнологиялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимлари тугатилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг агротехнологиялар масалалари бўйича биринчи ўринбосари ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг қишлоқда иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимлари киритилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг янги марказий аппарати тузилмаси иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов
*) Илова рус тилидаги матнда берилган.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 16-сон, 201-модда.